Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом, «Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом» (рўйхат рақами: 1384).
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартибда товарнинг сифатини текшириш шартлари назарда тутилган бўлмаса, товарнинг сифати иш муомаласи одатларига ёки олди-сотди шартномаси бўйича топширилиши лозим бўлган товарни текширишнинг одатда қўлланиладиган бошқа шартларига мувофиқ текширилиши лозим.
Сотиб олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотувчи бу ҳол сотиб олувчининг талабларини қаноатлантириб бўлмайдиган қилиб қўйганини ёки сотувчи олди-сотди шартномаси шартлари бузилгани ҳақида ўз вақтида хабардор қилинганида сарфлаши мумкин бўлган маблағларга нисбатан номутаносиб харажатларга олиб келишини исботласа, у сотиб олувчининг тегишли талабларини қондиришдан тўлиқ ёки қисман бош тортишга ҳақли.
Сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.
Агар сотиб олувчига сотиш жойида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган товар тўғрисидаги ахборотни дарҳол олиш имкони берилмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича шартнома бекор қилинганидан кейин унинг ўрнига бошқа битим тузилмаган ва товарнинг жорий баҳоси мавжуд бўлса, тараф шартномада белгиланган баҳо билан шартнома бекор қилинган пайтдаги жорий баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин.
Давлат буюртмачиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда, маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) ё давлат буюртмачисидан товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлашни талаб қилиш, ёки товарларни ўз ихтиёри билан реализация қилиб, товарларни реализация қилиш билан боғлиқ оқилона харажатларни давлат буюртмачисига юклаш ҳуқуқига эга.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича давлат контракти бекор қилинганида маҳсулот етказиб берувчи давлат эҳтиёжлари учун товар етказиб бериш шартномасини бажаришдан бош тортишга ҳақли. Маҳсулот етказиб берувчининг бундай бош тортиши туфайли сотиб олувчига етказилган зарар давлат буюртмачиси томонидан қопланади.
Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади, уни бажаришга йўл қўйилмайди ва унга нисбатан ушбу Кодекс 112-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланмайди.
Корхонанинг сотилиши тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда хабардор қилинмаган кредитор сотувчи корхонани сотиб олувчига топширгани тўғрисида хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил мобайнида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни қондириш ҳақида даъво қўзғатиши мумкин.
Ушбу Кодекс 507-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларда ҳадя қилувчи келажакда ҳадя олувчига ашёни ёки мулк ҳуқуқини бериш ё бўлмаса, уни мулкий мажбуриятдан озод этиш ваъда қилинган шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига ва 334-моддасига мувофиқ, бош пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг оқибатлари учун жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмидаги қоидаларни ёки пудрат шартномасини бузиб, шартномани бажариш учун ёрдамчи пудратчини жалб қилган пудратчи ушбу ёрдамчи пудратчи шартномани бажаришда қатнашиб, етказган зарар учун буюртмачи олдида жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида буюртмачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга жавоб олиш учун шартномада кўрсатилган муддат ўтишини, бундай муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддат ўтишини кутмасдан ёхуд буюртмачи ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма берган бўлишига қарамасдан ишни давом эттираверган пудратчи буюртмачи унга ёки пудратчи буюртмачига тегишли талаблар қўйганида мазкур ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмас.
Агар буюртмачи пудратчининг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисида ўз вақтида ва асосли огоҳлантирганига қарамасдан, оқилона муддатда яроқсиз ёки сифатсиз материални алмаштирмаса, ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишнинг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўрмаса, пудратчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар буюртмачи ушбу Кодекс 642-моддасининг тўртинчи қисмига ёки 650-моддасининг учинчи қисмига асосан пудрат шартномасини бажаришдан воз кечса, пудратчи буюртмачи томонидан берилган материалларни, ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашё ва бошқа мол-мулкни буюртмачига қайтариб бериши ёки буюртмачи кўрсатган шахсга топшириши, агар бунинг иложи бўлмаса — материаллар, ускуналар, ашё ва бошқа мол-мулкнинг қийматини тўлаши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда пудратчи иш натижасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгиланган мажбуриятларни бажармаган пудратчи, агар буюртмачининг манфаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши мумкин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиш зарур бўлганлигини исботлай олмаса, у бажарган қўшимча иши учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сон «Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 57-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳаво кемаларида почтани ташиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган «Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисида Низом», Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 26 апрелдаги 76-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Дарё транспортида юк ташиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўздавтемирйўлназорат», Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2006 йил 17 июлдаги ГИ 1/6-7-16-сон ва 01-8/2319-сон қарори билан тасдиқланган «Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидалари Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 5 ва 80-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 4 ва 79-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш Қоидалари».
Мижоз ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборотни тақдим этиш мажбуриятини бузганлиги муносабати билан экспедиторга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгилаб қўйилган қоида талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақида мижоз билан қарздор ўртасидаги келишувни бузган ҳолда талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши муносабати билан мижозни қарздор олдидаги мажбуриятлар ёки жавобгарликдан озод қилмайди.
Банкнинг хизматлари учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақ, агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк томонидан ҳар ойнинг охирида мижознинг ҳисобварағида турган пул маблағларидан ундириб олинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фоизлар банк томонидан банк ҳисобварағи шартномасида белгиланадиган миқдорда, шартномада тегишли шартлар назарда тутилмаган тақдирда эса— одатда банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар юзасидан тўлайдиган миқдорда тўланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талаблар банк томонидан ҳисобга олиниб, у талаблар ҳисобга олинганлиги тўғрисида мижозга банк ҳисобварағи шартномасида белгилаб қўйилган тартибда ва муддатларда, бордию тегишли шартларни тарафлар келишиб олишмаган бўлса, банклар одатда тегишли ҳисобварақдаги пул маблағларининг ҳолати тўғрисида мижозларга ахборот берадиган тартибда ва муддатларда ахборот бериши шарт.
Банк ўз вақтида киритилмаган ёки асоссиз ўчирилган суммага ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши ва зарарнинг ўрнини қоплаши ҳам шарт. Банк ҳисобварақдан маблағларни ўз вақтида бермаганлиги ва мижознинг ҳисобварақдан маблағларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини ўз вақтида бажармаганлиги учун ҳам жавобгар бўлади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тўловчи чек бўйича пул тўлашдан бош тортган ва бу ҳол ушбу Кодекснинг 814-моддасига мувофиқ тасдиқланганида чек сақловчи ўз хоҳишига кўра чек бўйича мажбуриятли бўлган битта, бир неча ёки барча шахсларга (чек берувчи, авалчилар, индоссантларга) нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, улар чек сақловчи олдида солидар жавобгар бўладилар.
Чек сақловчининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан даъвоси чекни ҳақ тўлашга тақдим этиш муддати тамом бўлган кундан эътиборан олти ой мобайнида қўзғатилиши мумкин. Мажбуриятли шахсларнинг бир-бирларига нисбатан даъволари бўйича регресс талаблари тегишли мажбуриятли шахс талабни қондирган кундан ёки унга даъво қўзғатилган кундан бошлаб олти ой ўтгач қопланади.
Ушбу модданинг бешинчи қисми асосида битим бўйича ҳуқуқларни комитентга топширишга, воситачининг учинчи шахс билан ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган келишувидан қатъи назар, йўл қўйилади. Бу ҳол воситачи ҳуқуқни топширишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақидаги келишувни бузиб ҳуқуқни топширганлиги муносабати билан уни учинчи шахс олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Воситачи ушбу Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ ўз қўлида бўлган, комитентга ёки комитент кўрсатган шахсга топширилиши керак бўлган ашёларни воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли.
Агар омонат сақловчи хабардор бўлгани ҳолда ва унинг розилиги билан сақлашга қабул қилинган ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёлар, гарчи уларни сақлаш шартларига риоя этилган бўлса-да, атрофдагилар учун ёки омонат сақловчи ёхуд учинчи шахсларнинг мол-мулки учун хавфли бўлиб қолган бўлса ҳамда вазият омонат сақловчининг юк топширувчидан уларни дарҳол олиб кетишни талаб қилишига имкон бермаса ёки юк топширувчи бу талабни бажармаса, ушбу ашёлар омонат сақловчи томонидан юк топширувчига зиённи тўламаган ҳолда зарарсизлантирилиши ёки йўқ қилиб ташланиши мумкин. Бундай ҳолларда юк топширувчи ушбу ашёларни сақлаш муносабати билан келтирилган зарар учун омонат сақловчи ва учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди.
Агар ушбу Кодекснинг 894 — 913-моддаларида назарда тутилган омонат сақлашнинг алоҳида турлари тўғрисидаги қоидаларда, бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, омонат сақлаш ҳақидаги умумий қоидалар унинг алоҳида турларига ҳам татбиқ этилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ариза бўлмаганида, агар акси исбот қилинган бўлмаса, омбор товарни омборда омонат сақлаш шартномаси шартларига мувофиқ қайтарган деб ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майдаги ЎРҚ-386-сон «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-210-сон «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом».
Қаранг: «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 13-боби, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-174-сон «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида» Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», «Оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Низом» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1266-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 июлдаги 365-сон «Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги Қарори, «Солиқ идоралари ходимларини мажбурий давлат шахсий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисида Қоидалар» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 27 февралда 126-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом».
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майдаги ЎРҚ-386-сон «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-210-сон «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом».
Ушбу Кодекснинг 938-моддасида назарда тутилган қоидалар суғурта пули айни битта мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини икки ёки бир неча суғурталовчида суғурта қилиш (қўшалоқ суғурта) натижасида суғурта қийматидан ошиб кетган тақдирда ҳам тегишинча суратда қўлланилади.
Суғурта шартномаси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бўйича муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
Ушбу Кодекс 921-моддасининг учинчи қисми асосида шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахснинг меросхўрларига тўланадиган суғурта пули суғурталанган шахснинг мероси таркибига кирмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-174-сон «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида» Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», «Оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1266-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 июлдаги 365-сон «Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги Қарори, «Солиқ идоралари ходимларини мажбурий давлат шахсий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисида Қоидалар» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 27 февралда 126-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Ушбу Кодекс 382-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган асос билан бир қаторда, муддат кўрсатилиб ёки бекор қилиш шарти сифатида мақсад кўрсатилиб тузилган оддий ширкат шартномасининг тарафи шартномани бекор қилиш туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қолган шерикларга қоплаган ҳолда шартномани ўзи ва қолган шериклар ўртасидаги муносабатларда бекор қилишни талаб этишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф лотереялар ўтказиш муддати ва ютуқни аниқлаш тартиби ҳамда унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Лотереялар ташкилотчиси ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, лотереяда ютган иштирокчи лотереялар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек шартноманинг ташкилотчи томонидан бузилиши туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган «Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом», «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3310), Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 83-сон буйруғи билан тасдиқланган «Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома».
Агар ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган бошқа шахслар вафот этган бўлсалар ёки улар зарарни тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмасалар, тўлиқ муомалага лаёқатли бўлиб қолган зарар етказувчининг ўзи бундай маблағга эга бўлса, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман зарар етказувчининг ўз мол-мулки ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 993 –– 996, 998-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича зарарни тўлаган шахслар зарар етказган шахсга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эмас.
Ишламайдиган ва марҳумнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эр (хотин) ёхуд оиланинг бошқа аъзоси парваришлашни амалга ошириш даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, ана шу шахсларни парваришлаш тугаганидан кейин зарарни ундириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 331-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида Низом».
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлдаги ЎРҚ-42-сон «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси ва 5-боби, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 397-II-сон «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 218-II-сон «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 267-II-сон «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4, 6, 322-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган «Патент вакиллари тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон буйруғи билан тасдиқланган «Давлат илмий-техника дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом».
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартнома яратилиши лозим бўлган интеллектуал фаолият натижасининг хусусиятини, шунингдек ундан фойдаланиш мақсадлари ёхуд усулларини белгилаши лозим.
Ушбу Кодекс 1056-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мулкий ҳуқуқлар фақат муаллифлик шартномасини тузиш йўли билан ҳуқуқ эгаси томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкин, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низом, «Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш» Қоидалари (рўйхат рақами 1678, 05.05.2007 й.), Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари I-боби (22.03.2004 й. рўйхат № 1329), Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари I-боби (29.04.2004 й. рўйхат № 1343), Саноат намунасига Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидаларининг (20.05.2004й. рўйхат № 1361) I-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Патент божлари ва тўловлари ставкалари, Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари (рўйхат рақами 1937, 07.04.2009 й.), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низом.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган «Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 16 июндаги 155-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларини қўлланиш шартларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом», «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари» (рўйхат рақами 1793, 16.04.2008 й.), Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2022 йил 31 мартдаги 8-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 30 декабрдаги 62-сон буйруғи билан тасдиқланган «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари».
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 267-II-сон «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни, «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари» (рўйхат рақами 1988, 29.07.2009 й.), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи билан тасдиқланган «Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари».
Товар чиқарилган жойнинг номи ушбу Кодекс 1108-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида айтиб ўтилган талабларга жавоб берадиган товарни белгилаш учун бир неча шахс томонидан ҳам биргаликда, ҳам бир-биридан мустақил тарзда рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу шахсларнинг ҳар бирига тегишлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган васиятномаларга нисбатан ушбу Кодекснинг 1125-моддаси қоидалари қўлланилади, васиятномани нотариал тасдиқлаш тўғрисидаги талаб бундан мустасно.
Ушбу Кодекснинг 1136 –– 1138-моддаларида кўрсатилган қонун бўйича меросхўрлар жумласига мансуб бўлган, бироқ ворисликка чақириладиган навбатнинг меросхўрлари доирасига кирмайдиган меҳнатга қобилиятсиз шахслар, мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган-яшамаганликларидан қатъи назар, агар мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил унинг қарамоғида турган бўлсалар, ана шу ворисликка чақириладиган навбатнинг меросхўрлари билан биргаликда мерос оладилар.
Ушбу Кодекснинг 1131-моддасига мувофиқ васиятнома бўйича меросхўрлар ёки суд томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси, агар қонун бўйича меросхўрлар мероснинг қонун бўйича ворислик қилиш тартибида ўтадиган қисмига нисбатан кўрсатилган мажбуриятларни ижро этиш учун мерос бошқарувчисини тайинлашни талаб қилмасалар, умуман бутун меросни муҳофаза қилиш ҳамда уни бошқариш мажбуриятларини амалга оширади.
Меросни бошқарувчи ушбу Кодекснинг 1131-моддасида назарда тутилган ваколатларни, агар қонун бўйича ворислик хусусиятларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, васиятномани ижро этишга нисбатан амалга оширади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида қатнашаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши лозим. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ҳосил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини тўлаши лозим.
Меросхўр меросдан воз кечган ёхуд ушбу Кодекснинг 1119-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бўйича меросхўрлар орасидан чиқиб кетган тақдирда мероснинг унга тегадиган қисми ворисликка чақирилган қонун бўйича меросхўрларга ўтади ва улар ўртасида меросдаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни аниқлашнинг имкони бўлмаса, чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан энг узвий боғланган ҳуқуқ қўлланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилмаган шартномаларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда, бундай шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони амалга ошираётган тараф таъсис этилган, турар жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади. Шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони аниқлашнинг имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома энг узвий боғланган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади.
Ворисликка доир муносабатлар, башарти ушбу Кодекснинг 1198 ва 1199-моддаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, мерос қолдирувчи охирги доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.