LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:
бир ой муддатда — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат пенсиялари миқдорларини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
икки ой муддатда — ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқатни йўқотиш даражасини аниқлашнинг аниқ мезонларини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;
уч ой муддатда — давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг бирхиллаштирилган тартибини, пенсия имтиёзларини қўллашни ва фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалаларни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом 16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар (кейинги ўринларда 16 ёшдан катта болаликдан ногирон деб аталади), касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар (кейинги ўринларда ногирон бола деб аталади) эгадирлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг бирор-бир муддат билан чеклашсиз, исталган вақтда унинг тайинланиши учун мурожаат қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Бунда ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа қонун ҳужжатларида болаликдан ногиронлар учун белгиланган миқдорда тайинланади.
Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а1) 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахс томонидан — паспортининг нусхаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарорига асосан «а1» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ногирон боланинг ва 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг яшаш жойини тасдиқлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий томонидан ариза билан мурожаат қилинганда туман (шаҳар) ҳокимининг фарзандликка олиш, васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармаси бўлими аризага Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронни тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Аризани қабул қилиб олган Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тилхат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга тушган кундан бошлаб ўн кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ барча зарур ҳужжатлар билан бирга Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар тақдим этилса, у ҳолда ариза жўнатилган жойнинг почта штемпелида кўрсатилган сана нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда ариза берувчига уч кун муддатда қандай ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этиш зарурлиги маълум қилинади. Агар бу ҳужжатлар қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, у ҳолда ариза қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногирон болага нафақа тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга нафақа у ўн саккиз ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддат мобайнида рад этиш сабаби (сабаблари) ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатиб, ариза берувчи томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини илова қилган ҳолда билдиришномани ариза берувчининг қўлига беради ёки почта орқали жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчи томонидан бевосита судга ёки Пенсия жамғармаси бўлимининг юқори органига шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ариза тақдим этилган барча ҳужжатлар билан биргаликда нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва болаликдан ногироннинг, нафақа тайинланган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг, ногирон боланинг ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийсининг яшаш жойи бўйича тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа олувчининг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса), нафақа вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда нафақаларни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақа олувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади. Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек уларнинг йиғма жилдларини жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилингандан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун бир йўла тўланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чеклашсиз бир йўла тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тайинланган нафақа, унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар, тўланади.
Ногирон болага, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсга тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар, тўланади.
Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва болаликдан ногиронга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига чалинган ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Тайинланган нафақа 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Нафақа миқдори ўзгаришига ёки уни тўлаш тўхтатилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда нафақа олувчи ўн кун муддатда бу ҳақда унга нафақа тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига хабар қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Нафақадан чегирмалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши мумкин.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ногиронлиги бўлган болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.
Ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногиронлиги бўлган шахснинг ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.
Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг бирор-бир муддат билан чеклашсиз, исталган вақтда унинг тайинланиши учун мурожаат қилишлари мумкин.
4. Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.
(5-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 336-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўтказилган текширишда иш стажига эга бўлмаган ва ёшга доир нафақа сўраб мурожаат этган шахсни таъминлашга мажбур бўлган қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда ёшга доир нафақа ёшга доир нафақа сўраб мурожаат қилган шахсга моддий ёрдам бера олмайдиган қариндошлар ёки бошқа шахслар бор бўлган тақдирда ҳам ёшга доир нафақа тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
10. Меҳнат фаолиятига лаёқати чекланганлиги даражасини аниқлаш учун тиббий текшириш (меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда) Пенсия жамғармаси бўлимлари йўлланмалари бўйича тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қабул қилинган хулоса асосида ТМЭК етти кун муддатда тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларга ва II гуруҳ ногиронларга нафақа тайинланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида айтиб ўтилган шахслар оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритиладилар.
15. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси вафот этганнинг оила аъзоларига вафот этган фуқаро олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган нафақага фоиз нисбатида қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда вафот этганнинг оила аъзоларига нафақа ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда белгиланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига ушбу Низомда белгиланган миқдорда битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.
Бошқа туманда (шаҳарда) яшайдиган оила аъзоси ўзига нафақа улушини тайинлаш ёки ажратиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, мурожаат қилганнинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими оиланинг барча аъзоларига ҳужжатларни расмийлаштирадиган ёки ушбу оиланинг амалдаги ҳужжатлар йиғмажилди турган Пенсия жамғармаси бўлимига тегишли хабарномани юборади. Хабарномага ариза ва янгидан мурожаат қилган оила аъзосининг нафақа олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинади. Ушбу ҳолатда нафақа боқувчисини йўқотганлик нафақасидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.
Йиғмажилдни расмийлаштиришда барча ҳолларда унга оила ҳар бир аъзосининг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Оила аъзосига нафақадан улуш ажратилишида ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган талабларга риоя этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) ариза берувчининг ёшини тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси);
б) иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа тайинлашда — ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан берилган маълумотнома, унда ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан алоҳида яшайдиган вояга етган меҳнатга лаёқатли аъзолари (ёки уларнинг йўқлиги), уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ёшга доир нафақа тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахслар учун ёшга доир нафақа тайинлашда, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажига эга бўлганда — меҳнат дафтарчаси;
(18-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги 230-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 28-сон, 336-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинлашда — боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва боқувчисини йўқотган тақдирда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (паспорт ва/ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинлашда — ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган вафот этган шахсни Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризада меҳнатга лаёқатли фарзандларининг, қариндошларининг ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлаши шарт бўлган бошқа шахсларнинг борлиги ва ариза берувчининг жами даромади тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Аризани қабул қилган Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза барча зарур ҳужжатлар билан тушган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилинган кун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Агар ариза почта орқали жўнатилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлса, у ҳолда ариза жўнатилган жойдаги почта штемпелида кўрсатилган сана нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Аризага зарур бўлган ҳужжатларнинг айримлари илова қилинмаган ҳолларда ариза берувчига уч кун муддатда қўшимча равишда қандай ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги маълум қилинади. Агар ушбу ҳужжатлар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса ариза қабул қилинган кун нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.
22. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган муддат мобайнида рад этиш сабаби(сабаблари) ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатиб, ариза берувчи томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини илова қилган ҳолда билдиришномани ариза берувчининг қўлига беради ёки почта орқали жўнатади.
23. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан ариза берувчи томонидан бевосита судга ёки Пенсия жамғармаси бўлимининг юқори органига шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ариза тақдим этилган барча ҳужжатлар билан бирга ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда, Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақа олувчининг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса), нафақа вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда нафақаларни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақа олувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади. Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек уларнинг йиғма жилдларини жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади.
Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Нафақа олувчи озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазодан озод этилгандан кейин тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган ҳисобланган нафақа суммаси уни олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун бир йўла тўланади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси бирор-бир муддат билан чеклашсиз бир йўла тўланади.
29. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган, нафақаларнинг ҳар хил турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уларнинг танлови бўйича нафақаларнинг бир тури тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тўланаётган нафақалар миқдорини ўзгартиришга ёки нафақа тўлаш тўхтатилишига сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ўн кун муддатда унга нафақа тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига хабар қилиши шарт.
I гуруҳ ногиронларга ва II гуруҳ ногиронларга, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга эканликлари (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) аниқланса, нафақа тўлаш тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нафақадан чегирмалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 4-модда)
31. Нафақа олувчига тегишли бўлган ва унинг вафоти муносабати билан тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси меросга киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек нафақа олувчи вафот этган кунда у билан бирга яшаётган оила аъзоларига тўланади.
Нафақа олувчи вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган сумма юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг нафақа олувчи вафотигача бўлган кунлари учун тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган сумма унинг учун нафақа олувчи вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашда оиланинг ҳисобга олинадиган сон таркиби ўзгарганда, тайинланган нафақани қайта ҳисоблаб чиқиш ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
34. Нафақа олувчига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
35. Нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбоши ҳамда қарорга 4 ва 5-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 33-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида» 1995 йил 8 августдаги 311-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 27-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илова 4-бандининг иккинчи, учинчи, олтинчи, еттинчи ва ўн биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й, 4-сон, 22-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й, 3-сон, 13-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 6, 7, ва 12-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й, 4-сон, 21-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 35-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й, 1-сон, 5-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарори) 2009 йил 9 февралдаги 36-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й, 2-сон, 10-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илова 5-бандининг еттинчи хатбоши ва 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).