12.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2179
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 12.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2179
Кучга кириш санаси
22.01.2011
Ҳужжат 22.01.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 445-модда) мувофиқ ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилаётган вояга етмаганларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
4. Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим беришга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати асосида тиббий кўрик натижаси бўйича аниқланади. Ушбу рўйхатда келтирилган касалликлар аниқланган тақдирда вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.