09.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1662-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг, 09.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1662-1
Кучга кириш санаси
19.12.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2020
Ҳужжат 19.12.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қиладилар:
1. Муқаддимадаги «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 24-модда)» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда)» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадаги «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 24-модда)» сўзлари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошидан «шу жумладан, ИФ ёки ХИФ акцияларини ёки акциялар сертификатини, уларни биринчи жойлаштиришда тайёрлаш харажатлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи—тўққизинчи хатбошилари мос равишда олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомнинг 51-бандига мувофиқ, ИФга ёки ХИФга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчини тақдирлаш ИФ ёки ХИФ томонидан асосий ва қўшимча (мукофотлаш) тақдирлаш шаклида тўланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини асосий тақдирлаш чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда бир йил учун қатъий суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ИФ ёки ХИФнинг соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага ИФни ёки ХИФни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатлари (уларни қоплаш) киритилади, бундан қонунчиликка мувофиқ ИФ ёки ХИФ ҳисобига олиб бориладиган харажатлар мустасно. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчисини қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ ИФ ёки ХИФ акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда ИФ ёки ХИФ соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.»;
ё) 58-банднинг бешинчи хатбошисидаги «аудиторнинг» сўзи «аудиторлик ташкилотининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 4-илова мазкур ўзгартиришлардаги иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
О-4-шакл

Инвестициялар портфелининг ҳолати тўғрисида

ҲИСОБОТ
(акциядорлик жамиятлари акциялари)

___________________ га

(сана)

Фонднинг номи

КТУТ коди

Ҳисобот тақдим этилган сана

Қимматли қоғоз тўғрисида маълумот

Эмитент ҳақида маълумот

Дивидендлар тарзидаги даромадлар

Ҳисоб маълумоти

эмитент КТУТ кодиэмитент номиакциялар тури (тоифаси)эмитент акцияларининг номинал қийматиэмитент акцияларининг умумий сонифонд эгалик қилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизиэмитент акциядорлари умумий йиғилишининг санасиҳисобланган дивидендлар суммаси (сўмда)фондга тўланган дивидендлар суммаси (сўмда)фондга тўланмаган дивидендлар суммаси қолдиғи (сўмда)портфелдаги акциялар сонимазкур акциялар пакетининг баланс қийматипакетнинг бозор қийматибаланс ва бозор қиймати ўртасидаги фарқ (15 уст. – 14 уст.)

битта акцияга

жами

санаси

суммаси

12345678910111213141516


________________________________________________________________


_____________________________________________________

(Фонднинг Кузатув кенгаши раиси)

(Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи раҳбари)

М.Ў.М.Ў.
________________________________________________________________

(Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори)

М.Ў.

»