LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги 346-сонли «Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни янада шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Давлат патент идораси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ташкилий тадбирлар режасини тасдиқласинлар. Режада қуйидагилар:
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг асосий мақсадлари ва моҳиятини ҳамда комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этиш механизмини тушунтириш;
республика ҳудудларида франшизингни ривожлантиришнинг афзалликлари тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида давра суҳбатлари ташкил этиш;
ихтисослаштирилган семинарлар ва тренинглар ўтказиш йўли билан комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш учун масъул бўлган мутахассислар малакасини тизимли оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари назарда тутилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда тизимли асосда франшизингни йўлга қўйиш, шунингдек миллий брендларнинг чет элга чиқишида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш учун халқаро эътироф этилган ташкилотларни, энг аввало, ишлаб чиқариш ташкилотларини ва уларнинг брендларини Ўзбекистон Республикасига жалб этиш ишларини олиб борсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор ташкилотлар ва халқаро донор институтлар билан биргаликда йирик корхоналар билан кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш мақсадида франшизингни тизимли ўрганиш ва унинг механизмини Савдо-саноат палатаси аъзолари ва шериклари орасида жорий этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда франшизинг механизмидан фойдаланган ҳолда муваффақиятли корхоналарнинг тажрибасини аниқлаш ва ёйиш чора-тадбирларини кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг сайтида франшизинг механизмини қўллаш бўйича ўқув-методик ва кўргазмали қўлланмаларни, шарҳларни жойлаштириш тавсия қилинсин.
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаларини (кейинги ўринларда «франшизинг тўғрисидаги шартнома» деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказишда, франшизинг тўғрисидаги шартномаларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишда қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатига эга бўлган давлат органлари билан франшизинг тўғрисидаги шартнома бўйича лицензиат ёки лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахслар (тижорат ташкилотлари), якка тадбиркорлар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномалар (лецензиялар) олиш зарур бўлган тақдирда, лизензиат тегишли рухсатнома (лицензия) олиши ва бундай фаолиятни фаолиятнинг ушбу турини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига мувофиқ амалга ошириши шарт.
франшизинг тўғрисидаги шартнома — у бўйича бир тараф (лицензиар) иккинчи тарафга (лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплекси (лицензия комплекси)ни бериш мажбуриятини оладиган шартнома;
комплекс тадбиркорлик бўйича қўшимча лицензия шартномаси (кейинги ўринларда «қўшимча лицензия шартномаси» деб юритилади) — бу лицензиат томонидан унга берилган лицензия комплексидан ёки унинг қисмидан лицензиар билан келишилган ёхуд франшизинг тўғрисидаги шартномада белгиланган шартларда фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш тўғрисидаги шартнома;
лицензиар — франшизинг тўғрисидаги шартнома бўйича тараф, лицензиатга комплекс мутлақ ҳуқуқларни ҳақ эвазига фойдаланиш учун берувчи комплекс мутлақ ҳуқуқлар (лицензия комплекси)нинг ҳуқуқий эгаси;
лицензиат — франшизинг тўғрисидаги шартнома бўйича тараф, лицензиарнинг комплекс мутлақ ҳуқуқларидан тадбиркорлик фаолияти учун ҳуқуқий фойдаланувчи;
франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш — тегишли рўйхатдан ўтказувчи органларда Франшизинг тўғрисидаги шартномаларни (уларни тузишни, уларга муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишни) давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олиш журналига (кейинги ўринларда «Журнал» деб аталади) ёзиш тартиб-қоидаси;
франшизинг тўғрисидаги шартномага муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар — шартнома предмети, етказиб бериладиган товар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори, сифати, тури, нархи, бажариш муддатлари, ҳисоб-китоб тартиби, тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой, шунингдек франшизинг тўғрисидаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки уларга нисбатан тарафлардан бири томонидан берилган ариза бўйича битимга эришилиши керак бўлган бошқа муҳим шартлар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Франшизинг тўғрисидаги шартномалар, уларга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг амал қилишини бекор қилиш давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
4. Франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда бекор қилиш) шартнома бўйича лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахс ёки якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган (кейинги ўринларда «рўйхатдан ўтказувчи орган» деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ушбу қоидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.
Агар лицензиат хорижий давлатда юридик шахс ёки якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, франшизинг тўғрисидаги шартномани (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ҳамда бекор қилиш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш шартнома бўйича лицензиат сифатида иш кўрадиган юридик шахс ёки якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказган Ўзбекистон Республикасининг рўйхатидан ўтказувчи органи томонидан амалга оширилади.
Агар франшизинг тўғрисидаги шартномада ташқи савдо операциялари (товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти-импорти) назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда бундай операцияларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳам риоя қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига оладиган франшизинг тўғрисидаги шартнома (лицензия шартномаси)нинг тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак. Бунда лицензия шартномаси франшизинг тўғрисидаги шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, агар шартноманинг бошқа шартлари бевосита ўз кучини сақлаб қолиши мумкин бўлса, шартноманинг (лицензия шартномасининг) тегишли қисми ёхуд франшизинг тўғрисидаги шартнома умуман тузилмаган ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар интеллектуал мулк объекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, интеллектуал мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва уни франшизинг тўғрисидаги шартнома бўйича бериш шартнома тарафларининг хоҳишига кўра амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомнинг 9—11-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
6. Франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза:
б) юридик шахс — ҳуқуқ эгаси (шартномага ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида суд органининг қарори асосида, ёки, агар ҳуқуқ эгаси хорижий шахс бўлса, ҳуқуқдан фойдаланувчи)нинг доимий ишлайдиган ижро этувчи органи раҳбари ёки юридик шахс номидан ишончномасиз иш кўриш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс;
в) ҳуқуқ эгаси бўлган юридик шахс ёки якка тадбиркор номидан ишончнома асосида иш кўрадиган бошқа шахс томонидан берилиши мумкин.
7. Франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза эркин шаклда тузилади.
а) лицензиар (лицензиат)нинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва манзили, лицензиар ўз фаолиятини амалга ошираётган ва келгусида лицензиат ўз фаолиятини амалга оширадиган ном (савдо маркаси, савдо белгиси ва ҳоказолар);
Франшизинг тўғрисидаги шартномага муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилишни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада лицензиар (лицензиат)нинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва манзили ҳамда аризанинг нима ҳақда берилаётганлиги кўрсатилади.
Ариза берувчи аризани ваколатли шахс (раҳбар ёки ишончнома асосида иш кўрувчи бошқа шахс)нинг имзоси ва ўз муҳри билан тасдиқлайди. Ариза юридик шахснинг раҳбари томонидан имзоланганда унинг лавозими кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳужжатлар ваколатли шахснинг (ариза берувчининг) ўзи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади ёки топширилганлик тўғрисидаги билдириш қоғози билан почта жўнатмаси орқали юборилади.
Франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар бевосита тақдим этилганда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этган шахсга рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳужжатларнинг рўйхати ва улар олинган сана кўрсатилган ҳолда ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида тилхат берилади. Тилхат ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан олинган кунда берилиши керак.
Почта орқали юборилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тушганда тилхат ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан олинган кундан кейинги бир иш кунидан кечикмай топширилганлиги тўғрисидаги билдириш қоғози билан ваколатли шахсга почта жўнатмаси орқали жўнатилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказилган шартномалар ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш сабаблари кўрсатилган қарор почта орқали юборилган тақдирда улар ваколатли шахсга почта орқали жўнатиш учун топширилган ҳужжатлар рўйхати илова қилинган ҳолда топширганлик ҳақидаги билдиришнома билан юборилади.
9. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун франшизинг тўғрисидаги шартномалар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) франшизинг тўғрисидаги шартнома ҳар бир тарафининг юридик шахс ёки якка тадбиркор сифатидаги мақомини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси (гувоҳнома, патент, хорижий лицензиар учун — хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки тегишли ўрнини босувчи ҳужжатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи зарур рухсатномалар (лицензиялар) нусхаси, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бундай рухсатнома талаб қилинса. Агар франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида бундай рухсатнома (лицензия) олинмаган бўлса, бундай рухсатнома (лицензия)нинг нусхаси у олингандан кейин бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартноманинг уч нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши керак, уларда ўчириб тузатишлар, қўшимча ёзувлар, усти чизилган сўзлар ёки бошқа қайд этилмаган тузатишлар бўлмаслиги керак;
Агар ваколатли шахс ишончнома асосида иш кўрадиган шахс бўлса, кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартноманинг тақдим этилган нусхаларига тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ёзув қайд этилади (штамп босилади).
Франшизинг тўғрисидаги шартноманинг икки нусхаси франшизинг тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейинги бир иш кунидан кечикмай ваколатли шахсга берилади (юборилади), учинчи нусхаси рўйхатдан ўтказувчи органда сақланади.
10. Франшизинг тўғрисидаги шартномага муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ҳужжатларни топширишда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартномага киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг уч нусхаси;
б) суд органининг қарори асосида франшизинг тўғрисидаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда — ушбу ҳужжатнинг нусхаси;
Агар ваколатли шахс ишончнома асосида иш кўрадиган шахс бўлса, кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартномага муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг тақдим этилган нусхаларига тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ёзув қайд этилади (штамп босилади).
Франшизинг тўғрисидаги шартномага киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг икки нусхаси франшизинг тўғрисидаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейинги бир иш кунидан кечикмай ваколатли шахсга берилади (юборилади), франшизинг тўғрисидаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчаларнинг учинчи нусхаси эса рўйхатдан ўтказувчи органда сақланади.
11. Франшизинг тўғрисидаги шартноманинг бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилаётганда рўйхатдан ўтказувчи органга бериладиган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битимнинг уч нусхаси;
б) франшизинг тўғрисидаги шартнома суднинг ҳужжати асосида бекор қилинганда франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битим ўрнига ушбу ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
Франшизинг тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан франшизинг тўғрисидаги шартнома бекор қилинган тақдирда ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга фақат ариза тақдим этади.
Агар ваколатли шахс ишончнома асосида иш кўрадиган шахс бўлса, кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Тарафлар томонидан имзоланган франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битимнинг тасдиқланган нусхаларига тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ёзув қайд этилади (штамп босилади).
Франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битимнинг икки нусхаси франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилиш давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейинги бир иш кунидан кечикмай ваколатли шахсга берилади (юборилади), франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги битимнинг учинчи нусхаси рўйхатдан ўтказувчи органда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат рўйхатидан ўтказиш Журналга франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш) бўйича ёзувни киритиш ва франшизинг тўғрисидаги шартномалар (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш) (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар)нинг тақдим этилган нусхаларига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ тегишли штамп ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри қўйилиши орқали амалга оширилади.
Журналдаги ҳар бир ёзувга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади. Рақамлаш ҳар бир ёзувга бирдан бошлаб навбатдаги тартиб рақами бериш йўли билан амалга оширилади. Тартиб рақами навбатдаги йилга ўзгаришсиз ўтадиган тарзда қўйилади. Ҳар бир ёзув учун унинг Журналга киритилган санаси (давлат рўйхатидан ўтказиш санаси) кўрсатилади.
14. Шартнома бўйича лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахс ёки якка тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказувчи органи ўзгарган тақдирда, франшизинг тўғрисидаги шартномага бундан кейин муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ёки уни бекор қилиш лицензиар янги рўйхатдан ўтказилган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органда (хорижий лицензиар билан боғлиқ ҳолатда — лицензиат рўйхатдан ўтказилган янги жой бўйича) амалга оширилади.
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга рўйхатдан ўтказувчи органга бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг Журналидан кўчирма ҳам тақдим этилади.
Кўчирма Журналида франшизинг тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан лицензиар (лицензиат)нинг мурожаати олингандан бошлаб бир кун мобайнида берилади, унда франшизинг тўғрисидаги шартноманинг олдинги рўйхатдан ўтказиш санаси ва органи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган икки кун мобайнида Журналида франшизинг тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи органга рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари туркуми берилиши тўғрисида сўров юборади. Тегишли сўров олингандан кейин Журналида франшизинг тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи орган франшизинг тўғрисидаги тегишли шартнома бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини янгидан рўйхатдан ўтказган органга юборади ва бу ҳақда Журналга тегишли ёзувни киритади.
15. Лицензиат ёки лицензиар тугатилган тақдирда франшизинг тўғрисидаги шартнома ҳам бекор қилиниши ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда улар тугатилгунга қадар рўйхатдан ўтказилиши керак.
16. Франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бири миқдорида рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суд органининг ҳужжати асосида франшизинг тўғрисидаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;
франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатлар такроран кўриб чиқилганда тўланмайди.
17. Қўшимча лицензия тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
б) комплекс мутлақ ҳуқуқларнинг мувофиқ бўлмаган ҳуқуқ эгалари (ҳуқуқдан фойдаланувчилар) томонидан мурожаат қилинганда;
г) ушбу Низомнинг 9—11-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда ёки қасддан сохта ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилганда;
д) тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги, шу жумладан франшизинг тўғрисидаги шартномани бекор қилишда олдиндан маълум қилиш муддатларига риоя қилинмаганда франшизинг тўғрисидаги шартномани (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилишни) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тақдим этилган ҳужжатлар фақат ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан ўрганилади. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги мулоҳазаси билан давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосли рад этилиши тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинади ва ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида ариза берувчига ёзма шаклда берилади.
20. Мулоҳазалар ва таклифлар тузатилгандан кейин ариза берувчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга рўйхатдан ўтказувчи органнинг ёзма рад этиши олинган пайтдан бошлаб 3 (уч) ой мобайнида ушбу Низомда белгиланган тартибда такроран топшириш ҳуқуқига эга. Ушбу муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги ёки аниқлаштирувчи мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
21. Давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари рўйхатдан ўтказувчи органнинг айби билан бузилган тақдирда франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш) белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказилган ҳисобланади, бу ҳақда ариза берувчининг талабига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бирор-бир қўшимча талабларсиз франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш) (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар)га тегишли ёзув ёзилади (штамп босилади) ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри босилади.
22. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан ёки давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари бузилишидан норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда юқори давлат органига ва (ёки) судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
23. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| |||
| |||
(тузиш, муҳим ўзгартириш, қўшимча, бекор қилиш) | |||
(кераклисининг тагига чизилсин) | |||
| |||
| |||
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мансабдор шахси _________________________ | |||
(Ф.И.О.) (имзо) М.Ў. |
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳужжатнинг тури (франшизинг/қўшимча лицензия тўғрисидаги шартнома, муҳим ўзгартириш, қўшимча, давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган бекор қилиш тўғрисидаги битим, шунингдек франшизинг/ қўшимча лицензия тўғрисидаги шартнома унинг асосида ўзгартирилган, қўшимчалар киритилган ёки бекор қилинган суд ҳужжатининг нусхаси | Лицензиат | Лицензиар | Давлат рўйхатидан ўтказилган сана | Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами | Ваколатли шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари ва ваколатли шахснинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат | Рўйхатдан ўтказилган ҳужжатлар берилганлиги (почта орқали юборилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар | Ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан олинганлиги (сана, имзо) ёки почта орқали юборилган ҳужжатлар топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана почта алоқаси оператори бўлимининг топширганлик тўғрисидаги билдириш қоғози берилган санага мувофиқ кўрсатилади) |
1. | ||||||||
2. | ||||||||
3. |