LexUZ шарҳи
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархларини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган пахта хом ашёсининг харид нархларини ҳисобга олган ҳолда тижорат банклари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда, 2003 йил декабрь ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига аванс беришни ва 2004 йил ҳосили учун контрактация шартномалари тузган фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри имтиёзли кредит беришни агротехника тадбирларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон, 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилаётган туманлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта хом ашёси харидининг белгиланган тартиби ва принциплари;