22.07.2010 йилдаги 155-сон
Ҳужжат 06.09.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 7 июндаги 291-сон қарорида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июндаги ПҚ-117-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар кейинги йилларда қоғознинг ёзув, газета ва офсет турларидан янада оқилона фойдаланиш ва уларни тежашни таъминлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р

Чора-тадбирлар (тадбирлар)

Бажариш муддатиМасъул бажарувчиларАмалга ошириш шаклиКутилаётган натижа
I бўлим. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар.
1.1.Қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, ушбу қарор билан тасдиқланган вазифаларни ва Қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга оширишни таъминлаш бўйича янгидан тузилаётган 4 та кичик гуруҳнинг функциялари ва вазифаларини белгилаш.1 августга қадарРеспублика комиссияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлигиҚоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низомҚоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича Республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ва Қўшимча чора-тадбирлар комплекси бажарилишини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш бўйича янгидан тузилаётган 4 та кичик гуруҳнинг функциялари, вазифалари ва ваколатларини белгилаш.
1.2.Ушбу қарор талабларини тушунтириш ҳамда республиканинг 19 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси, ҳокимликлар ва газеталар таҳририятларида ишларнинг аҳволини таҳлилий ўрганиш материаллари бўйича тасдиқланган Қўшимча чора-тадбирлар комплекси тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида Республика комиссиясининг ташкилий мажлисини ўтказиш.1 августга қадарРеспублика комиссиясиТашкилий чора-тадбирларни тасдиқлаш бўйича Республика комиссияси мажлиси протоколи.Ушбу қарорда белгиланган вазифалар тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.
1.3.Қуйидагиларнинг:

2010 йил III-IV чорак

Республика комиссиясиТаҳлилий материалларни тайёрлаш, уларни Республика комиссияси муҳокамасига киритиш ва тегишли чора-тадбирлар кўриш.Қоғозни ҳисобга олиш ва унинг сарфи тизимини такомиллаштириш, қоғоздан фойдаланишга нисбатан исрофгарчилик билан муносабатда бўлиш ҳолатлари бўйича шошилинч чоралар кўриш.
а) вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг;

жадвал бўйича

Республика комиссиясининг 1-гуруҳи
б) уюшмалар, компаниялар ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларида;

жадвал бўйича

Республика комиссиясининг 1-гуруҳи
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликларида қоғозни ҳисобга олиш ва унинг сарфи ҳолатини танқидий таҳлил қилиш.

жадвал бўйича

Республика комиссиясининг 1-гуруҳи
1.4.Бошқарув аппаратларида, ноширлик ва матбаа фаолияти, оммавий ахборот воситалари соҳасида қоғоздан оқилона фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани, шу жумладан хорижий молиявий ва иқтисодий институтларнинг тажрибасини ўрганиш.2010 йил III-IV чоракРеспублика комиссияси Республика комиссиясининг 1 ва 2-гуруҳлариЎрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотномалар ва Республика комиссиясида кўриб чиқиш учун аниқ таклифлар тайёрлаш.Бошқарув жараёнларида ва хўжалик фаолиятида қоғозни тежашни такомиллаштириш ва унинг замонавий усулларини жорий этиш.
1.5.Коллегиал органлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ўтказиладиган йиғилишлар сонини, долзарблигини ва кун тартибини таҳлил қилиш.2010 йил августРеспублика комиссиясининг 1-гуруҳи, Вазирлар Маҳкамасининг АТДЎтказиладиган мажлислар ва йиғилишларни мақбуллаштириш, қоғоз сарфини қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш.Ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларни мақбуллаштириш, сарф-харажатларни, шу жумладан уларни тайёрлаш ва ўтказишга молиявий маблағлар ва қоғозни қисқартириш.
1.6.Давлат бюджети харажатлари классификациясига «Қоғоз сотиб олиш харажатлари» алоҳида моддасини киритиш. 2010 — 2012 йилларда қоғоз сарфини камида 30 фоизга, ҳар йили — 10 фоиздан қисқартиришни назарда тутган ҳолда қоғоз сотиб олишга йўналтирилган маблағлардан фойдаланилиши устидан ғазначилик томонидан мунтазам мониторингни амалга ошириш.2010 йил ва кейинги йилларМолия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — бюджетдан маблағ олувчиларМолия вазирлигининг буйруғи ва идоравий тадбирлар режалари.Қоғоз сотиб олишга харажатларни, ортиқча қоғоз ҳужжатлар айланишини ва ҳисоботларни қисқартириш, бўшайдиган маблағларни ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантиришга йўналтириш.
1.7.Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қоғоз сотиб олиш, ундан фойдаланиш, ҳисобдан чиқариш, қоғоз чиқиндиларини тўплаш ва мунтазам равишда макулатурага топширишнинг ҳолатини тизимли асосда текшириш.жадвал бўйича
доимо
Республика комиссиясининг 1-гуруҳи, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасиТекширишлар ва тафтишлар материалларини тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Республика комиссиясига ва Молия вазирлигига киритиш.Қоғоздан оқилона фойдаланишнинг ҳолати ва ушбу мақсадлар учун ажратиладиган молиявий маблағлар, шу жумладан бюджетдан ташқари маблағлар устидан мунтазам назорат қилиш.
II бўлим. Компьютер техникасидан самарали фойдаланиш, электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилишини такомиллаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш.
IIа. Компьютер техникасидан самарали фойдаланиш.
2.1.Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг компьютер техникаси билан жиҳозланганлигини ва ундан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.2010 йил III чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариКомпьютер техникасидан фойдаланишнинг ҳолати тўғрисида таҳлилий маълумотнома ва унинг самарадорлигини ошириш тўғрисида таклифлар.Компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий маблағларни ва қоғоз сарфини қисқартириш, бошқарув аппарати фаолиятини такомиллаштириш.
2.2.Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида раҳбарлар, мутахассисларнинг малакаси ва кўникмасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида кадрларни компьютер саводхонлиги бўйича аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш.2010 йил август
ҳар йили
Республика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиДастур ва аттестациядан ўтказиш тизимини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори.Бошқарув органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг бошқарув жараёнида, шу жумладан қоғоз сарфини қисқартириш мақсадида, компьютер техникасидан фойдаланиши бўйича уларнинг малакасини ошириш ва савиясини баҳолаш.
2.3.Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий-бошқарув ходимларини компьютер техникаси билан таъминлаш, локал ва корпоратив компьютер тармоқларини яратиш, зарур сервер ускуналари билан жиҳозлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва жиҳозлашни якунлаш.2010 йил III чораги — ишлаб чиқиш 2011 йил ва кейинги йиллар — амалга оширишРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариЧора-тадбирлар режасини тасдиқлаш бўйича Республика комиссиясининг қарори.Маъмурий-бошқарув ходимлари компьютер техникаси ва электрон ҳужжатлар айланиши тизими имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш.
2.4.Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва мутахассислари учун компьютер техникасидан самарали фойдаланиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
— шахсий компьютерлардан, локал ва корпоратив тармоқлардан фойдаланиш;
— функционал ва тармоқ вазифаларини амалга ошириш бўйича маълумотларнинг йиғма базасини шакллантириш;
— ички ва идоралараро тармоқларда ахборот айирбошлаш;
— компьютер техникасидан ва интернет тармоғидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
2010 йил III чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигиМетодик қўлланмаларни тасдиқлаш бўйича Республика комиссиясининг қарори.Ишларнинг ҳолати тизимли таҳлил қилинишини таъминлаш, тармоқ вазифаларини тезкор ҳал этиш ҳамда республика иқтисодиёти соҳалари, тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришни прогнозлаштириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иши самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш.
IIб. бўлим. Электрон ҳужжат айланишини жорий этишни такомиллаштириш.
2.5.Электрон ҳужжат айланиши жорий этилишининг ҳолатини ва ундан фойдаланиш самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш ҳамда ички идоравий ёзишмаларни кескин қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.2010 йил IV чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариИчки идоравий ёзишмаларни қисқартириш бўйича маълумотнома ва чора-тадбирларни тасдиқлаш.Электрон ҳужжатлар айланиши тизимларидан фойдаланишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва унинг самарадорлигини ошириш.
2.6.Вазирлар Маҳкамаси билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида «E-Xat» ҳимояланган ягона корпоратив электрон почтани ва «E-Hujat» тизимини жорий этиш ва улардан белгиланган тартибда фойдаланиш.2011 йил I чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариТадбирларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори.Электрон шаклда хат-хабарлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳимояланган тарзда жўнатилишини таъминлаш, ҳужжатларни жўнатишда қоғоз сарфини қисқартириш.
2.7.Электрон ҳужжат айланиши тизимларига ва электрон ҳужжатларни идоралараро айирбошлаш стандартига қўйиладиган намунавий талабларни ишлаб чиқиш.2011 йил I чоракКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзархив», «Ўзстандарт» агентлигиНизомни тасдиқлаш, Давлат стандарти.Жорий этиладиган электрон ҳужжат айланиши тизимларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш учун уларнинг кейинчалик интеграциялашуви ҳисобга олинган ҳолда ягона талабларни яратиш.
IIв. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш.
2.8.Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш:
а) ахборот тизимлари;
б) давлат ахборот ресурслари;
в) интерактив хизматлар кўрсатиш;
г) корпоратив электрон почтада.
2010 йил IV чорак — 2011 йил I чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариТаҳлилий маълумотнома ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир таклифлар.Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришни ва уларни жорий этиш самарадорлигини оширишни таъминлаш.
2.9.Ахборот тизимларини жорий этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини локал ва корпоратив компьютер тармоқлари яратиш, зарур компьютер техникаси ва сервер ускуналари билан жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уни молиялаштиришни ташкил этиш.2010-2011 йилларРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариРеспублика комиссиясида кўриб чиқиш учун таклифлар.Электрон ҳужжат айланиши тизимини такомиллаштириш учун зарур платформа яратиш. Маълумотлар айирбошлашнинг юқори тезликдаги ҳимояланган инфратузилмасини яратиш.
2.10.Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш учун Корпоратив ахборот тизимларини яратиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.2010 йил декабрь — ишлаб чиқиш
2011 — 2016 йиллар — амалга ошириш
Республика комиссиясининг 2-гуруҳи Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон �ееспубликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариЧора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори.Бошқарув жараёнларини қоғозсиз амалга оширишга босқичма-босқич ўтиш учун ахборот тизимларини яратиш.
2.11.Расмий веб-сайтлар орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатишга доир талабларни ишлаб чиқиш.2010 йил III чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигиКомпьютерлаштириш ва ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган норматив ҳужжат.Интерактив давлат хизматлари ёрдамида расмий веб-сайтлар орқали мурожаатларни қабул қилиш ва уларга жавоб бериш учун шарт-шароитлар яратиш.
2.12.2011 — 2015 йилларда телекоммуникациялар тармоқларини, маълумотлар узатишни ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни ривожлантиришнинг янги мақсадли параметрларини қайта кўриб чиқиш ва белгилаш.2010 йил III чоракРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигиЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш даражасини ошириш.
III бўлим. Республика нашриётлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва матбаа корхоналарида газета ва офсет қоғозидан оқилона фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш.
3.1.Мулкчилик шаклларидан қатъи назар резидентлар ва/ёки норезидентлар томонидан етказиб берилаётган қоғознинг газета ва офсет турларини олиб киришнинг республикада амалда бўлган тартибини танқидий таҳлил қилиш, қоғозни олиб кириш, харид қилишни тартибга солиш, ҳисобга олиш ва сарфлаш, нарх-наво тизимини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.2010 йил 1 сентябрга қадарРеспублика комиссиясининг 3-гуруҳи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлигиРеспублика комиссиясида кўриб чиқиш учун аниқ таклифлар билан биргаликда таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.Қоғоз олиб кириш ва харид қилишни тартибга солиш ва мақбуллаштириш, қоғознинг газета ва офсет турларини ҳисобга олиш ва сарфлаш тизимини такомиллаштириш.
3.2.Нашриёт-матбаа жараёнини мақбуллаштириш мақсадида тармоқ стандартларини ва бошқа норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ишлаб чиқиш.2010 йил III чоракЎзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, «Ўзстандарт» агентлигиТармоқ стандартлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.Ноширлик ва матбаа ишлаб чиқариши жараёнида чиқиндиларни қисқартириш, тежаш режимини мустаҳкамлаш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш.
3.3.Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимига кирадиган корхоналарда ва «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида, шунингдек газеталар, журналлар таҳририятларида, республика матбаа корхоналарида қоғознинг газета ва офсет турларини тежашнинг ҳолатини танқидий ўрганиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.2010 йил июль — сентябрьРеспублика комиссиясининг 3-гуруҳи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариҚоғознинг газета ва офсет турларини тежашнинг ҳолати ва чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий маълумотнома.Мулкчилик шаклларидан қатъи назар республика корхоналари ва муассасаларида қоғознинг газета ва офсет турларини тежаш режимини мустаҳкамлаш.
3.4.Мулкчилик шаклларидан қатъи назар нашриётларнинг мавзу режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ижтимоий кам аҳамиятли, такрорланадиган ёки мавзуси бир хил бўлган адабиётлар нашр этишни бартараф қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш. 2010 йил августРеспублика комиссияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясиВазирлар Маҳкамасининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши таркибини ва Кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш бўйича қарори.Босиб чиқарилаётган босма нашрлар сифатини ошириш, бозорнинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳажмлар ва тиражларни белгилаш, қоғознинг газета ва офсет турларини тежаб сарфлаш.
3.5.Нашриётлар ва матбаа корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулотлар қолдиғини ўрганиш ва қолдиқларни қисқартиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, босма маҳсулотларни тарқатиш тармоқларида тизимли мониторингни ташкил этиш.2010 йил июль — сентябрьРеспублика комиссиясининг 3-гуруҳи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, нашриётлар, матбаа корхоналариТайёр босма маҳсулотлар қолдиғи ва уларни қисқартириш чоралари тўғрисида таҳлилий маълумотнома. Республика комиссиясининг қарори.Нашриётлар ва матбаа корхоналари омборларидаги тайёр босма маҳсулотлар қолдиғини қисқартириш.
3.6.Сотиш учун шартномалар мавжудлигини, босма нашрларнинг савдодан қайтган қолдиқлари ҳажмини, моддий ва молиявий харажатларни таҳлил қилишни назарда тутган ҳолда республиканинг вилоят марказлари, шаҳарлари ва туманларида жойлашган китоб савдоси ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ўрганиш. 2010 йил 1 сентябрга қадарРеспублика комиссиясининг 2-гуруҳи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, «Матбуот тарқатувчи» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариАниқ таклифлар билан биргаликда таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.
Республика комиссиясининг қарори.
Босма оммавий ахборот воситалари ва китоб савдоси ташкилотларининг моддий ва молиявий харажатларини, фаолияти самарадорлигини баҳолаш.
3.7.Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаш ва нашр этиш даврийлиги юзасидан таклифлар тайёрлаш.жадвал бўйича,
ҳар йили
Давлат комиссияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказиДарсликлар ва қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори.Дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаш ва нашр этиш даврийлигини мақбуллаштириш, улардан фойдаланиш муддатларини узайтириш.
3.8.Оммавий ахборот воситалари нашрларини тарқатишни тартибга солиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.2010 йил октябрьРеспублика комиссиясининг 3-гуруҳи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, «Матбуот тарқатувчи» АК, Адлия вазирлигиНорматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.Даврий н��рларни нашр этиш ва тарқатишнинг ноқонуний шаклларини бартараф этиш.
3.9.Нашриёт-матбаа фаолияти корхоналарининг техник жиҳатдан жиҳозланганлигини ўрганиш ҳамда уларни янада модернизация қилиш ва босма маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.2010 йил III чоракРеспублика комиссиясининг 3-гуруҳи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлигиТаҳлилий маълумотнома ва Нашриёт-матбаа фаолияти корхоналарини янада модернизация қилиш дастурини тайёрлаш.Нашриёт-матбаа корхоналарининг техник жиҳатдан жиҳозланганлигини баҳолаш ва уларни босқичма-босқич модернизация қилиш.
IV бўлим. Қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган маҳаллий корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш.
4.1.Мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада ишлаб турган қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш, бунда уларнинг моддий-техника базасини, қувватлардан фойдаланишини, чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва номенклатурасини, шунингдек молиявий-иқтисодий аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиш.2010 йил 1 сентябргачаРеспублика комиссиясининг 4-гуруҳи, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариТаҳлилий маълумотнома ҳамда қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар паспортлариҚоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг жорий ҳолатини ва уларни ривожлантириш истиқболларини баҳолаш.
4.2.Қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш ва номенклатурасини кенгайтириш мақсадида корхоналарни модернизация қилишни, техник ва технологик жиҳатдан жиҳозлашни таъминлаш учун Корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш.2010 йил 15 сентябрьРеспублика комиссиясининг 4-гуруҳи, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариЎзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатимизда қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш бўйича қарори.Корхоналарни янада ривожлантириш, мамлакатимизда қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва номенклатурасини кенгайтириш.
4.3.Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳисобига «Тошкент қоғози» МЧЖ, «Саноатқалинқоғозсавдо» ОАЖ ва «Ўзрубероид» МЧЖни иш ҳажми билан таъминлаш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.2010 йил 15 сентябрьИқтисодиёт вазирлиги, «Ўзмиллийбанк», Тошкент шаҳри ва Тошкент ва Наманган вилояти ҳокимликлариТадбирлар режасиКорхоналарни модернизация қилиш ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва номенклатурасини кенгайтириш, корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш.
4.4.Қуйидагилар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
республиканинг ёзув қоғозига бўлган эҳтиёжини қондириш учун «Наманган қоғози» МЧЖда ўрамда ёзув қоғози ишлаб чиқаришни тўлиқ йўлга қўйиш, кейинчалик уни қирқиш ва ўрашни ташкил этиш;
«Тошкент қоғози» МЧЖда қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш
2010 йил 15 сентябрь«Ўзмиллийбанк», Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлариҚоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш ва кенгайтириш бўйича таклифлар.Корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қоғоз ишлаб чиқаришни тиклаш.
4.5.Қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.2010 йил 15 сентябрьМарказий банк, тижорат банклариБанклар кредит қўмиталари қарорлари.Қоғоз ишлаб чиқариш тармоғи корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш.
4.6.Импорт қилинадиган қоғоз хомашёси ва қоғоз маҳсулотлари учун бож тўловлари ставкаларини мақбуллаштириш, шунингдек линтер ва ёғоч целлюлозасидан қоғоз ишлаб чиқарувчи корхоналарга солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар тайёрлаш.2010 йил 15 сентябрьИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасиЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори.Бож тўловлари ставкаларини мақбуллаштириш ва мамлакатимизнинг қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш.
4.7.Қоғоз-картон, шу жумладан пахта толаси ва хомашёнинг ноанъанавий турлари (сунъий тола материаллари, сомон, яримлатта массаси ва бошқалар)дан қоғоз-картон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 2010 йил 15 сентябрьРеспублика комиссиясининг 4-гуруҳи, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академиясиИнновация ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари лойиҳаларини ишлаб чиқишҚоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хомашё базасини кенгайтириш.
4.8.Келгусида қоғоз маҳсулоти ишлаб чиқариш хомашёси базасини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг «Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 16 мартдаги 70-сон қарори талаблари бажарилишини танқидий таҳлил қилиш ва унга қўшимчалар киритиш.Алоҳида
жадвал бўйича
Қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш масалалари бўйича Республика комиссияси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариИккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини такомиллаштириш.
4.9.Ишлатилган қоғоз чиқиндиларини макулатурага топшириш бўйича аниқлаштирилган прогноз топшириқларни танқидий қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.тасдиқланганҚоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш масалалари бўйича Республика комиссияси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлариИшлатилган қоғоз чиқиндиларини макулатурага топшириш бўйича аниқлаштирилган прогноз топшириқларни тасдиқлаш.Қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ресурс базасини кўпайтириш.
4.10.Қоғоз чиқиндиларини тўплашдан бошлаб, уни қайта ишлаш ва иккиламчи хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган технологик жараённинг амалдаги механизми самарадорлигини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.2010 йил 15 сентябрьҚоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш масалалари бўйича Республика комиссияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигиҚоғоз чиқиндиларини тўплаш ва тайёрлаш бўйича амалдаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига киритиш — 4.2-банд.Қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш механизмини такомиллаш-тириш, иккиламчи хомашёдан қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш.