Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд амалиётида айрим муаммолар вужудга келаётганлиги муносабати билан ва хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судларининг эътибори давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов эканлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ва давлат божи тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига асосан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. СК 328-моддасининг 2-бандига мувофиқ хўжалик судлари томонидан давлат божи қуйидагилардан ундирилади: даъво аризаларидан; ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан; низо предмети юзасидан мустақил талабларни билдирган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги аризалардан; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан; хўжалик судининг қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятларидан; ҳакамлик судининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан; хўжалик судининг ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан апелляция ва кассация шикоятларидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, давлат божи суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалардан ва хўжалик судлари томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судларига мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар (фуқаролар, чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга фуқаролар) давлат божини тўловчилардир, агар улар уни тўлашдан озод этилган бўлмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ХПК 112-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъво аризасида даъвонинг баҳоси кўрсатилиши керак. Даъво баҳосининг кўрсатилиши давлат божи тўғри тўланганлигини текшириш учун зарур, чунки белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланмаганда, хўжалик суди ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтаради, давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.1. Назарда тутиш керакки, пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъвонинг баҳоси талаб қилинаётган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мулк ҳуқуқини тан олиш, шунингдек ҳуқуқий муносабатнинг мавжуд эмаслигини тан олиш (масалан, шартномани ҳақиқий эмас деб топиш) тўғрисидаги даъволар баҳоланмайди. Бундай даъволар бўйича давлат божи номулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган миқдорларда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.2. Мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъво баҳоси мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бироқ ҳисобга олиш керакки, даъво тақдим этилган пайтда талаб қилиб олинаётган мол-мулкнинг баҳоси тўғрисидаги маълумотлар, қоида тариқасида, тахминий характерга эга, чунки даъвогарда мол-мулкнинг ҳақиқий баҳосини аниқлаш мажбурияти йўқ. Суднинг талаб қилинаётган мол-мулк баҳосининг камайтирилиши муносабати билан аризачи томонидан давлат божи кам миқдорда тўланганлиги тўғрисидаги тахмини, даъво аризасини қайтариш учун асос бўлмайди. Хўжалик суди талаб қилинаётган мол-мулкнинг баҳоси камайтирилган деб топган ҳолларда ва ишни кўриш давомида мол-мулкнинг ҳақиқий баҳосини аниқлаганда, давлат божининг етишмаётган қисми ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.3. ХПК 115-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли. Бундай ҳолларда даъво баҳоси барча талабларнинг суммасига қараб аниқланади. СК 337-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бир ёки бир нечта бирлашган даъво талаблари алоҳида иш юритиш учун ажратилган тақдирда, даъво тақдим этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. Алоҳида иш юритишга ажратганлик юзасидан давлат божи иккинчи бор тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.4. ХПК 92-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка (жарима, пеня) суммалари ҳам киритилади. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни ундириш тўғрисидаги талаблар мавжуд бўлса, даъво баҳосига ушбу фоизлар ҳам киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.5. Бир неча даъвогарлар томонидан бир неча жавобгарларга нисбатан ХПК 37-моддасининг биринчи қисми тартибида даъво тақдим этилганда, давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.6. Агар апелляция ва кассация шикоятлари берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. СК 337-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд дастлабки даъвогарни унинг розилиги билан бошқа шахс билан алмаштирганда, бу шахс давлат божини умумий асосларда тўлаши керак. Хўжалик судлари назарда тутишлари керакки, ушбу ҳолда дастлабки даъвогар томонидан тўланган давлат божи унга қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даъво аризаси даъвогар томонидан давлат божи тўланмасдан тақдим этилганда ва у ҳуқуқий ворис билан алмаштирилганда, давлат божи ҳуқуқий ворисдан ундирилади.
Учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблари билан кириш тўғрисидаги аризалардан давлат божи умумий асосларда ундирилади.
6. СК 336-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи, агар СКнинг XVII бўлимида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, хўжалик судига мурожаат қилингунга қадар тўланади. Бунда даъвогар даъво тақдим қилганда, жавобгар қарши даъво тақдим қилганда (ХПК 120-моддасининг иккинчи қисми), даъво предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ариза тақдим қилганда давлат божи тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда хўжалик суди даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли. Шуни назарда тутиш керакки, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар апелляция ёки кассация шикоятлари билан мурожаат қилинганда ҳам давлат божини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.1. Давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат бериш манфаатдор тарафнинг ёзма илтимосномаси бўйича амалга оширилади. Илтимоснома даъво аризасида (аризада), апелляция ёки кассация шикоятида ёхуд алоҳида аризада баён этилиши мумкин.
Хўжалик суди томонидан даъво аризаси (ариза), апелляция ва кассация шикояти билан мурожаат қилингунга қадар давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимоснома қабул қилинмайди.
Илтимосномада даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини беришда манфаатдор тарафнинг мулкий аҳволи давлат божини белгиланган тартибда тўлаш имкониятини бермаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асослари келтирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.2. Давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимоснома фақат объектив асослар бўлганда ва тақдим этилган ҳужжатлар давлат божи тўлаш учун зарур бўлган миқдордаги пул маблағлари банк ҳисоб рақамларида мавжуд эмаслигини тасдиқлаган ҳолларда қаноатлантирилиши мумкин. Бундай ҳужжатлар бўлмаганида илтимосномани қаноатлантириш рад қилинади.
7.3. Илтимосномани қаноатлантириш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қабул қилиш тўғрисидаги ажримда, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Ажримда илтимосномани қаноатлантириш ёхуд уни қаноатлантиришни рад этиш асослари кўрсатилиши керак.
Илтимосномани қаноатлантириш рад этилиши муносабати билан даъво аризаси (ариза) ва апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан умумий асосларда шикоят қилиниши мумкин. Бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.4. Агар суд мажлиси кунига қадар давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат берилган бўлиб, тараф ушбу муддатда унинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, хўжалик суди томонидан давлат божини тегишли тарафдан ундириш масаласи ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинганда ҳал этилади. Агар хўжалик суди даъво талабларини (шикоятни) қаноатлантирса, давлат божи иккинчи тарафдан бевосита бюджет даромадига ундирилади. Даъво талабларини (шикоятни) қаноатлантириш рад этилганда давлат божи уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат берилган шахсдан бюджетга ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганлиги хизмат кўрсатувчи банкнинг белгиси бўлган тўлов топшириқномалари ҳамда пул қабул қилинганлиги ва давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар (асли) даъво аризалари (аризалар), апелляция ва кассация шикоятларига илова қилинади ҳамда иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шуни ҳисобга олиш керакки, мулкий низо бўйича хўжалик судига даъво аризаси берилганда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси чет эл валютасида белгиланган бўлса, давлат божи, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда чет эл валютасида ундирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. СКнинг 327-моддасига мувофиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилиши ва (ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир. Шундан келиб чиқиб, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, давлат божи ишда иштирок этмаётган шахс томонидан тўланиши мумкин эмас. Агар давлат божи даъвогар (аризачи) ёки апелляция ёхуд кассация шикояти берувчи шахс ўрнига бошқа шахс томонидан тўланган бўлса, давлат божи ҳақиқатда тўланмаганлигидан келиб чиқиш ҳамда, шундай экан, даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикояти тегишинча ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 162-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ва 180-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мулкий хусусиятдаги даъво аризалари (аризалар) билан мурожаат қилинганда давлат божи миқдори ундириладиган суммадан келиб чиқиб аниқланади. Номулкий хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалардан), банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари (аризалар) учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат божи тўланади.
11. Номулкий хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалардан), банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза, шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи уни бериш кунида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Ушбу тоифадаги ишлар бўйича апелляция ёки кассация шикоятлари билан мурожаат қилинганда давлат божи даъво аризаси (ариза) берилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик суди томонидан суд ҳужжатларининг дубликатларини ва ишдан бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бериш учун давлат божи уни тўлаш кунида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12.1. Даъво аризалари сўмларда берилганда давлат божининг тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
12.2. Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар даъво аризаларини (аризалар), апелляция ва кассация шикоятларини берганда, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат божини умумий асосларда тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган 1993 йил 24 декабрда Ашхобод шаҳрида «Турли давлатларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги хўжалик низоларини ҳал этишда давлат божлари миқдори ва уни ундириб олиш тартиби тўғрисида»ги Битимни имзолаган МДҲ давлатлар-иштирокчиларининг бирини ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъекти бошқа давлатнинг судига даъво билан мурожаат қилганида, давлат божи ушбу Битимда белгиланган тартибда ва ставкаларда ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўланади.
12.3. Хўжалик судларига давлат божини тўлашдан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш ҳуқуқи берилмаган. Давлат божини ундириш масалаларини ҳал қилишда хўжалик судлари СК ва давлат божи тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишлари зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат божини қайтариш асослари ва тартиби СКнинг 342 моддасида ва ХПКнинг 93-моддасида назарда тутилган бўлиб, уларга кўра давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак: қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда давлат божи тўланганида; аризани (шикоятни) қабул қилиш рад этилганда; ариза (шикоят) даъвогарга қайтарилганда; агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда; ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (претензия билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса; агар ишда қатнашаётган юридик шахс тугатилган бўлса; суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Шуни ҳисобга олиш керакки, умумий қоида бўйича ишни кўриш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади. Шу билан бирга СК 342-моддаси биринчи қисмининг 4, 6, 7 ва 9-бандларига мувофиқ: иш судга тааллуқли бўлмаганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилганда; ишда қатнашган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (талабнома билдириш) тартибига риоя этмаганида, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилганда; ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган ҳолларда, давлат божи қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Хўжалик судлари шуни назарда тутишлари керакки, ишни кўриш даъвони (аризани) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади.
Дастлабки даъво (ариза) кўрмасдан қолдирилгандан кейин даъво аризаси (ариза) билан хўжалик судига қайтадан мурожаат қилинганда давлат божи умумий асосларда янгидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Апелляция ёки кассация шикоятлари қайтарилганда ҳам тўланган давлат божи қайтарилади. Апелляция ёки кассация шикоятидан воз кечилган ва шикоятдан воз кечиш суд томонидан қабул қилинган ҳолда, тегишли суд инстанцияси иш юритишни тугатади ва тўланган давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса шикоят берган шахсдан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Неустойка миқдори хўжалик суди томонидан асосли равишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши мумкин бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Даъво талабларининг миқдори кўпайтирилганда давлат божи кўпайтирилган даъво баҳосига мувофиқ ундирилади.
Даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризага белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Аммо даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризага бундай ҳужжатнинг илова қилинмаганлиги ушбу аризани қайтариш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда ХПК 91-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат божининг етишмаётган суммаси ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда даъвонинг кўпайган суммасига кўра ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
20. ХПК 93-моддасининг учинчи қисмига кўра давлат божи тўланган, лекин хўжалик судига келиб тушмаган ёки у қайтарган аризалар, апелляция ёки кассация шикоятлари бўйича ҳамда божини тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Давлат божини қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 апрелда 1560-сонли рақам билан рўйхатга олинган «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджети ижросини молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома»га мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
21.1. Агар ҳал қилув қарори даъвогар фойдасига қабул қилинган бўлса, у ҳолда тўланган давлат божи унга жавобгардан ундирилади. Агар ҳал қилув қарори жавобгар фойдасига қабул қилинган бўлса, у ҳолда тўланган давлат божи даъвогарга қайтарилмайди.
Даъво қисман қаноатлантирилганда давлат божи бўйича суд харажатлари хўжалик суди томонидан даъвогарга қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳамда жавобгарга даъвогарга даъво талаблари рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
21.2. Давлат божини тўлашдан озод этилган битта ёки бир нечта даъвогарларнинг бир нечта жавобгарларга тақдим этилган даъво (тўлиқ ёки қисман) қаноатлантирилганда, хўжалик судининг ҳал қилув қарори бўйича ундирилган суммадан келиб чиққан ҳолда давлат божини ундириш ҳар бир жавобгардан алоҳида амалга оширилади. Агар бундай даъво бир нечта даъвогарлар томонидан битта жавобгарга тақдим этилган бўлса, давлат божи умумий ундирилган суммага қараб жавобгардан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21.3. ХПК 95-моддасининг учинчи қисмида агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида келиб чиққан бўлса, хўжалик суди ишнинг натижасидан қатъи назар, давлат божи бўйича суд харажатларини шу шахсга юклашга ҳақлилиги назарда тутилган.
Агар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланмаган бўлса, даъво тақдим этилгандан кейин даъво талаблари жавобгар томонидан ихтиёрий қаноатлантирилганда хўжалик суди ХПК 95-моддасининг биринчи қисмидан келиб чиқиб давлат божи бўйича харажатларни тегишли тарафга юклаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21.4. Хўжалик судига мурожаат этилгандан кейин жавобгар томонидан даъвогарнинг талаби ихтиёрий қаноатлантирилганда, давлат божи жавобгарга юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ХПК 138-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида давлат божи бўйича суд харажатларининг қандай тақсимланиши ҳақида кўрсатилади. Ушбу қоида ишни кўриш иш юритишни тугатиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни чиқариш билан якунланган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Ишни апелляция, кассация инстанциялари судларида ёки назорат тартибида кўришда суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳолда, хўжалик суди қарорда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан олдиндан тўланган давлат божи бўйича харажатларни ҳисобга олиб қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжати бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига юборилганда, давлат божи бўйича суд харажатларини тақсимлаш масаласи ишни янгидан кўраётган хўжалик суди томонидан тўланган давлат божи ва даъво талабларининг қаноатлантирилган миқдори ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Даъвогар давлат божини тўлашдан белгиланган тартибда озод этилган бўлиб, жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилмаган бўлса, давлат божи жавобгардан бюджет фойдасига қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Агар иккала тараф озод этилган бўлса, унда давлат божи ундирилмайди.
24. Агар ишда иштирок этувчи шахслар келишув битими тузган бўлиб, унда қонун ҳужжатларига хилоф бўлмаган ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган давлат божи бўйича суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлса, хўжалик суди давлат божини ушбу келишувга мувофиқ тақсимлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар келишув битимида давлат божи бўйича суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт бўлмаса, хўжалик суди ушбу масалани ХПКда белгиланган умумий тартибда келишув битимини тасдиқлаш пайтида ҳал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Даъво аризаси (ариза) берилганда хўжалик судларида давлат божини тўлашдан давлат органлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек СКнинг 330-моддасида назарда тутилган бошқа ташкилотлар озод қилинадилар.
Шуни назарда тутиш керакки, давлат божи тўлашдан озод этилган давлат органлари хўжалик судларига суд ҳужжатлари устидан апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилганда ҳам улар давлат божи тўлашдан озод қилинадилар. Ушбу қоида улар суд процессида жавобгарлар сифатида иштирок этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари СКнинг 330-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Бунда шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилиш деганда тўлиқ озод қилиш ёхуд хўжалик судига даъво аризаси (ариза) берганда давлат божини тўлашдан озод қилиш тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26.2. Тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши СК 330-моддасининг 3-бандида назарда тутилганлиги ҳам ушбу шахсларнинг даъво аризасини (аризани) беришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини билдиради.
Ушбу қоида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайри-қонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судига шикоят билан мурожаат қилганда ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасининг биринчи қисмига ва СК 330-моддасининг 6-бандига мувофиқ Палата давлат божи тўламасдан судга Палата аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Судлар назарда тутишлари керакки, кўрсатилган қонун ҳужжатлари билан давлат божи тўламасдан Палата аъзолари манфаатларида судга даъво тақдим этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига берилган. Ушбу ҳолатда давлат божи тўлаш юзасидан Палатага берилган имтиёзларни унинг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек у ташкил этган корхона ва ташкилотларига ўтказиш мумкин бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. СК 330-моддасининг 21-бандига кўра хўжалик судларида даъвогарлар ва жавобгарлар сифатида қатнашаётган давлат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари, шунингдек монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари давлат божини тўлашдан озод қилинган. Аммо, шуни назарда тутиш керакки, давлат божини тўлашдан озод қилинган жавобгарга берилган даъво талаблари қаноатлантирилганда, даъвогарга давлат божи бўйича қилинган харажатлари қопланади. Шу муносабат билан хўжалик суди жавобгар — давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органидан давлат божини тўлаш билан боғлиқ харажатларни даъвогар фойдасига ундириш бўйича чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Агар қонун бўйича хўжалик судига давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек юридик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг манфаатларида прокурор, давлат ва бошқа орган томонидан берилган даъво рад этилганда, манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво берилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органи ва бошқа орган томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда давлат божи ундирилмайди. Даъво аризасини (ариза) беришда тегишли қонун ҳужжати билан давлат божини тўлашдан озод қилинган давлат органи ва бошқа орган томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда эса давлат божи даъвогардан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.