«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳайъатларининг уларга давлат бошқаруви органлари сифатида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан юкланган муҳим вазифаларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомда:
«15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади»;
«17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар».
«18. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг ички ишлар органлари фаолиятида қонунийликни янада таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва жамоат тартибини сақлаш, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашни ташкил этиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида» 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорида:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Компаниянинг хорижий ваколатхоналари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда авиакомпания томонидан лавозимга тайинланадилар»;
б) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Устави 24-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Авиакомпания фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Авиакомпания бош директори бошқаради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисидаги Низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. ЎзАда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек ЎзА фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат таркибига ахборот фаолияти билан боғлиқ бошқа давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари вакиллари ҳам кириши мумкин.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
ЎзА фаолиятининг республикада ахборот фаолиятини янада ривожлантириш, ахборот тўплашни такомиллаштириш ва оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига ва бошқа ташкилотларга ўз вақтида, тўлиқ ва холисона ахборот тақдим этиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
ЎзА номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ЎзА раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига ЎзА ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда бош директор ўз қарорини амалга оширади. Бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акциядорлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорида:
«Концерн бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Концерн бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин»;
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда):
«6. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади»;
«Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар Вазир томонидан тақсимланади»;
«10. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети принципини ҳаётга янада жорий қилишни давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ҳамда унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 24 мартдаги 159-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошига «сайланади ва» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда):
«2. Марказда бош директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосари бўлишига рухсат берилсин».
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Бош директор ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисидаги Низом 3-бўлимининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорида:
«Академия раиси ва унинг ўринбосари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар».
«2. Академия раиси, унинг ўринбосари, Бош илмий котиб белгиланган тартибда Рассомлар ижодий бирлашмаси йиғилиши тавсияномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 602-модда)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Давлат божхона қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш ва белгиланган ваколатлар доирасида республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, республиканинг божхона сиёсати амалга оширилишини такомиллаштириш, божхона қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширишни кучайтириш, божхона ишини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Давлат божхона қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Давлат божхона қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорининг 9-бандидаги «Ўзбекнефтгаз» холдинг компанияси тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан» сўзлари «Ўзбекнефтгаз» холдинг компанияси тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарорида:
а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «беш нафар ўринбосари» сўзлари «тўрт нафар ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартибини белгилайди»;
ўн еттинчи—қирқ тўққизинчи хатбоши тегишли равишда ўн саккизинчи — эллигинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«10. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади;
Вазир Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
«Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади»;
«12. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, фуқароларнинг аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражасида ва сифатида малакали тиббий хизмат олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 76-сон қарори 2-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар».
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг Бош директори белгиланган тартибда компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бош директор ўринбосарлари компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар, кейинчалик белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, «Ўзагромашсервис» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий мажлисида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви 6 нафар аъзодан, шу жумладан раис ва унинг тўрт нафар ўринбосарларидан иборат бўлади. Раис ва унинг ўринбосарлари компания Кенгаши тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, биринчи ўринбосарлар – вазирнинг биринчи ўринбосарларига, раис ўринбосарлари эса – вазир ўринбосарларига тенглаштирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси темир йўл компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошига «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика енгил саноатини ривожлантириш ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви тўққиз нафар кишидан, шу жумладан раис ва унинг икки нафар ўринбосарларидан иборат бўлади, ўринбосарлардан бири биринчи ўринбосар – бош менежер ҳисобланади. Бошқарув раиси компанияни бошқариш юқори органлари томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раисининг ўринбосарлари компанияни бошқариш юқори органлари томонидан сайланадилар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод қилинади. Статистика кенгашининг шахсий таркиби республика Ҳукумати тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбоши икки хатбоши тарзида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади»;
«Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади»;
«18. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда илмий методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланадиган яхлит статистик ахборот тизимини яратиш ва мавжуд бўлишига қаратилган, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар ва ташкилотларнинг расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжини қондирадиган статистика соҳасидаги ягона сиёсатни амалга оширишни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат статистика қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги Низомда:
«13. Иқтисодиёт вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Иқтисодиёт вазирининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосарлари бўлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра вазирга, вазир ўринбосарлари — вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади»;
«15. Иқтисодиёт вазирлигида Иқтисодиёт вазири (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Иқтисодиёт вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ва комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттириш, макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётни барқарор, мувозанатли ва динамик ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган чуқур ишланган ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш, кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, бой табиий ва минерал-хом ашё ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш ва илмий-техник салоҳиятдан самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган аниқ мақсадли таркибий сиёсатни амалга ошириш, экспорт имкониятини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодий тизимига кенг интеграциялашни таъминлаш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш муаммоларини ҳал этиш, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасининг барқарор, изчил ўсишини, ижтимоий инфратузилманинг ривожланишини таъминлаш, мамлакат минтақалари иқтисодиётининг мутаносиб ва комплекс ривожланишини, ишлаб чиқариш кучларининг мақбул ва самарали ривожланишини ҳамда республика ҳудудлари бўйича жойлаштирилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Иқтисодиёт вазирлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Иқтисодиёт вазирининг буйруқлари билан амалга оширилади. Иқтисодиёт вазири ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазири пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низомда:
«17. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган беш нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади»;
«20. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳалари муаммоларини ҳал этиш Кенгашлари раислари, агросаноат комплекси тизимининг айрим бўлинмалари, вазирликлари ва идоралари раҳбарларидан, шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш, аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, шунингдек илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси компания Кенгаши тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раисининг ўринбосарлари компания Кенгашининг тақдимномаси асосида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда):
а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «уч нафар ўринбосарлари» сўзлари «тўрт нафар ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. «Давархитектқурилиш» қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади»;
«12. «Давархитектқурилиш» қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек «Давархитектқурилиш» қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
«Давархитектқурилиш» қўмитаси фаолиятининг шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари технологияларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни, шу жумладан қишлоқ ҳудудларини жойлаштириш, режалаштириш ва қуришнинг илмий асосланган схемаларини таъминлаш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш ишларини кенгайтириш, шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини, намунавий лойиҳаларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат «Давархитектқурилиш» қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига «Давархитектқурилиш» қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари «Давархитектқурилиш» қўмитасининг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 269-модда)
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги Низомда:
«11. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Бош директорнинг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади»;
«13. «Ўзархив» агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек «Ўзархив» агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
«Ўзархив» агентлиги фаолиятининг архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш, илмий-техник ютуқлардан кенг кўламли фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзархив» агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун «Ўзархив» агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига «Ўзархив» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. «Дававианазорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Бошлиқнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги Низомда:
иккинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бошлиқнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади»;
бешинчи хатбошидаги «ўринбосарлар — ўринбосарлар томонидан» сўзлари «ўринбосар — ўринбосар томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси) тўғрисидаги Низомнинг 11-бандида:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари қўшилсин;
«15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Қўмита фаолиятининг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлашни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари қўшилсин.
«15. Агентликда Бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Агентлик бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
таркибий ва институционал қайта ўзгартириш масалаларини ҳал этишни давом эттириш, хизматлар бозори шаклланиши ва ривожланишига ҳамда автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига кўмаклашиш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш, автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бошлиқ пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган «Ўзбеккино» миллий агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Агентликда бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошлиқнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Агентлик фаолиятининг кино санъатининг жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзбеккино» миллий агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзгидромет» марказига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.
«Ўзгидромет» маркази бош директорининг биринчи ўринбосари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
«Ўзгидромет» марказининг бош директори мақомига кўра вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом 13-бандининг биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари қўшилсин;
«15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Қўмита фаолиятининг ҳар бир кишининг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган ҳуқуқларини, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, тенглигини таъминлашни давом эттириш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 13-бандида:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўздавдонинспекция» бошлиғининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бош директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади».
«15. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва оммавий коммуникациялар, матбуот, нашриётлар ва матбаа соҳасидаги бошқа раҳбар ходимлардан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Агентлик фаолиятининг оммавий ахборот воситалари, ахборот айирбошлаш, матбуот, ноширлик, матбаа фаолияти ва даврий нашрларни тарқатиш, республика фуқароларининг ахборот олишга бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш, аҳолининг таълим, ахлоқий ва маданий савиясини ошириш, тарбиялаш мақсадида оммавий ахборот воситаларини, ноширлик иши ва матбаачиликни кенг ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
46. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бошлиқнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-модда, 69-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомда:
«14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосарлари бўлади. Биринчи ўринбосарлардан бири Вазирликнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ҳисобланади»;
«16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган мақсад ва вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 352-модда)
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 7-сон, 75-модда) билан тасдиқланган «Ўзбектуризм» миллий компанияси тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Компанияда раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Компания фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Компания фаолиятининг туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлашни давом эттириш, туристик хизматлар инфратузилмаларини шакллантиришга кўмаклашиш, шунингдек туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, туристларнинг муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзбектуризм» миллий компанияси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Компания раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Компания ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда:
«13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Ўринбосарлардан бири Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори ҳисобланади»;
«15. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш, шунингдек умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):
«Белгилаб қўйилсинки, «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. «Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар».
«Бош директорнинг икки нафар ўринбосарлари бўлади. Бош директорнинг ўринбосарлари мақомига кўра вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. «Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар»;
«16. «Ўзстандарт» агентлигида Бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Агентлик фаолиятининг стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, шунингдек стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ўлчовлар, сертификатлаштиришнинг, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишнинг ягоналигини, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзстандарт» агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига «Ўзстандарт» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 августдаги 405-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошига «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» сўзларидан олдин «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 88-модда) 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:
«13. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади»;
учинчи хатбошидаги «уч нафар ўринбосарлари» сўзлари «икки нафар ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«15. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси фаолиятининг ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерлар мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашни давом эттириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш, давлат геодезия назоратини самарали ташкил этиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомда:
«13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосарлари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосарлари бўлади».
«15. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Маданият ва спорт ишлари вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг маданият ва оммавий спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, халқнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятини, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва уйғун камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек аҳоли ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини амалга ошириш, одамларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 майдаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бош директор мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади, унинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, мақоми бўйича вазир ўринбосарларига тенглаштириладиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади»;
«14. Марказда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Марказ фаолиятининг белгиланган стандартлар, методикалар, қоидалар, контрактлар, шартномаларга ҳамда республика ҳудудида ва унинг ташқарисида пахта толасини ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларида унинг сифатига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи бошқа битимларга мувофиқ пахта толасини бундан буён сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш, республика пахта тозалаш заводларида пахта толаси туркумлари массасини назорат қилишни таъминлаш, шунингдек жаҳон бозори ва ички бозор талабларига мувофиқ пахта толасини сертификатлаш ва унинг сифатини назорат қилиш тизимини ривожлантириш ва таъминлаш бўйича амалий ва илмий фаолиятни амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 160-модда)