28.05.1991 йилдаги 145-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016
Ҳужжат 30.01.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида илова қилинаётган Низом (1-илова) ва уларни белгиланган нормада бепул таъминлаш учун энг зарур моллар рўйхати (2-илова) тасдиқлансин.
2. 1-иловада кўрсатилган имтиёзларни бериш билан боғлиқ харажатлар жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
1. Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 27 майдаги Фармонида белгиланган имтиёзли ҳуқуқлардан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам фойдаланадилар.
2. Мазкур Фармонга мувофиқ имтиёзли ҳуқуқлардан фойдаланувчиларнинг номма-ном рўйхати ноҳия (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан халқ депутатлари ноҳия (шаҳар) Советининг ижроия қўмиталари билан биргаликда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Пенсия гувоҳномасидаги махсус қўшимча варақ юқоридаги Фармонда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Бу қўшимча варақ ноҳия, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимининг муҳри ва масъул шахси имзоси билан тасдиқланган бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. 2-бандда кўрсатилган пенсионерлар пенсия гувоҳномасининг қўшимча варағи асосида ноҳия, шаҳар ижроия қўмитасининг ёки корхонанинг (уй идорага қарашли бўлса) уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан квартира ва коммунал хизмат учун ҳақ тўлашдан озод қилинадилар. Бу ҳақда квартирани ижарага олувчининг шахсий счётига ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи