28.05.1991 йилдаги 145-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016
Ҳужжат 24.03.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида илова қилинаётган Низом (1-илова) ва уларни белгиланган нормада бепул таъминлаш учун энг зарур моллар рўйхати (2-илова) тасдиқлансин.
2. 1-иловада кўрсатилган имтиёзларни бериш билан боғлиқ харажатлар жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
1. Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 27 майдаги Фармонида белгиланган имтиёзли ҳуқуқлардан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Фармонга мувофиқ имтиёзли ҳуқуқлардан фойдаланувчиларнинг номма-ном рўйхати ноҳия (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Пенсия гувоҳномасидаги махсус қўшимча варақ юқоридаги Фармонда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Бу қўшимча варақ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг муҳри ва масъул шахси имзоси билан тасдиқланган бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи