30.03.2010 йилдаги ПФ-4210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 06.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатин ривожлантиришни янада қўллаб қувватлаш тўғрисида» 2005 йил 28 мартдаги ПФ–3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ оилавий корхоналар халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан 2014 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод етилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 сентябрдаги ПФ-4469-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 425-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.