28.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 28.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948-3
Кучга кириш санаси
07.02.2010
Ҳужжат 07.02.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 3-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
2. 8-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
3. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 32-банд қуйидаги таҳрирда учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
5. 46-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: