15.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1859-1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 15.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1859-1
Кучга кириш санаси
25.01.2010
Ҳужжат 25.01.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 1-банд «ноэмиссиявий» деган сўзидан кейин «эгасининг номи ёзилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 4, 23, 60-бандлар ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 9-банднинг «л» кичик банддаги, 10-банднинг биринчи хатбошисидаги, 24, 26, 27, 59, 61 ва 62-бандлардаги «эгасининг номи ёзилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: