LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини тайинлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 15 сентябрдаги ПҚ-1190-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари, шаҳар (туман) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг намунавий низомларини тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 1 декабрдаги 580-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш («Давархитектқурилиш») қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 30 августдаги 441-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Хўжаев зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
«Давархитектқурилиш» қўмитаси тизимидаги Бош бошқарма республикада архитектура ва шаҳарсозликни бошқариш органларининг ягона тизимидаги ҳудудий бўғин (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ҳисобланади, ўз фаолиятида «Давархитектқурилиш» қўмитасига, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсунади.
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек «Давархитектқурилиш» қўмитасининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
3. Бош бошқарма «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда амалга оширувчи давлат органи — юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларнинг анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш, ҳудудни режалаштириш тарҳлари ҳамда туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш;
шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш;
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиш;
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, ҳудудларнинг анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантириш, ҳудудни режалаштириш тарҳлари ҳамда туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этади;
шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш ишларини мувофиқлаштириб боради;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга оширади, тегишли ахборот базасини яратади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади;
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштиради ва унинг мониторингини олиб боради;
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этади;
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб боради ҳамда архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб боради;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда қатнашади, таклиф киритади, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради;
ҳудудларни режалаштириш тарҳлари ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишида, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларида қатнашади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органига шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва унинг аҳволи, лойиҳа ва қурилиш ташкилотларида, қурилиш саноати корхоналарида рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими бўйича таҳлилларни олиб боради;
лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, қурилиш саноати корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари, шунингдек қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг нархлари, қурилиш машиналари ва механизмлари қиймати, транспорт харажатлари, ҳудудлардаги ташкилотлар, корхоналар бўйича қурувчи ишчиларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўпламини шакллантиради;
муҳандислик изланишлари соҳасида ягона техникавий сиёсатни амалга оширади, капитал қурилиш учун комплекс муҳандислик изланишларининг давлат фондини яратади;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қоида бузилишлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий ва бошқа жазоларни белгиланган тартибда қўллайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда йўл қўйилган қоида бузилишларида айбдор бўлган юридик ва мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор ташкилотлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда шаҳарсозлик фаолиятида таркибий, илмий-техник ва иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилашда иштирок этади;
шаҳарсозлик фаолияти, инвестиция жараёнини бошқариш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини такомиллаштириш, янги техника ва қурилиш-монтаж ишларига замонавий технологияларни қўллаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда вилоятдаги корхона ва ташкилотларга яқиндан ёрдам беради, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб боришни ташкил этади;
маҳаллий давлат органларига ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
бинолар, иншоотлар ва бошқа турдаги объектлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун розилик беради;
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолиятига доир лойиҳалаштириш, комплекс муҳандислик-қидирув ишлари, муаллифлик назорати ташкил этилиши, шунингдек, қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари архитектура-шаҳарсозлик талабларига риоя этилишини мувофиқлаштиради;
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси, давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг ва қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказининг архитектура-шаҳарсозликка доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
қурилиш қоидалари ва бошқа ҳужжатларни, капитал таъмирлаш, реставрация, ободонлаштириш, ландшафт ва шаҳарсозлик дизайнига оид ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этади;
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳудудлардаги ерлардан унумли фойдаланиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органига таклифлар киритади;
ҳудудни ривожлантириш борасидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида барча турдаги қурилиш объектлари учун ер участкаларини белгилайди ҳамда бу тўғрида ҳокимнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди;
маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш ва фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза ҳудудларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;
қурилиши тугалланган фуқаролик, ижтимоий, коммунал ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қабул қилишда қонунларда белгиланган тартибда қатнашади;
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш объектларини жойлаштириш, барча турдаги қурилиш объектлари учун ер танлаш ва ажратиш тўғрисида маҳаллий давлат органларининг қарорлари асосида ажратилган ер майдонларини натурада белгилаш ва чегаралаш ишларини амалга оширади;
аҳоли пунктларининг бош режаларида ва муфассал режалаштириш лойиҳаларида кўзда тутилмаган объектларни майдонларда жойлаштиришда лойиҳа ташкилоти (муаллиф) билан келишиш ишларини олиб боради;
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузилмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи — буюртмачиларга тақдим этади;
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш паспортини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи-буюртмачиларга тақдим этади;
шаҳар, туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари, улар ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимларига ва якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш бўйича секторларга раҳбарлик қилади, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тегишли ҳудуддаги лойиҳалаш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини олиб боради;
шаҳарсозлик кадастрини, ер ажратиш ва иморат қуришга оид жорий тезкор режалар тузиш, ер ости муҳандислик коммуникациялари жойлашишини рўйхатга олиш, навбатчи режаларни ва муҳандислик-геология ишланмалари атласларини юритиш бўйича ишларини ташкил этади;
ер участкаларини ажратиш, лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини сақлашга доир ягона техник архивни ташкил этади;
6. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
архитектура ва қурилиш соҳасидаги муҳим масалаларни кўриб чиқиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этиш;
шаҳарсозлик, экологик талабларга ва архитектура органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига (АРТ-1 ва АРТ-2) жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;
амалдаги йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда берилган рухсатномасиз олиб борилаётган топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирув-режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиш;
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида капитал қурилишдаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ҳудуддаги ташкилотлар, корхоналар, муассасалардан, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларидан сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, таълим муассасаларини ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек олимларни шаҳарсозликка, архитектура ва қурилишга оид ҳужжатларни ишлаб чиқишга белгиланган тартибда жалб этиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг яхши лойиҳанинг илмий-техник ишланмаларини ҳамда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш мақсадида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, йирик ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси архитекторлар уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш ва танлов комиссияларини ташкил этиш;
«Давархитектқурилиш» қўмитасига амалдаги қонунларни, шаҳарсозлик, экологик ва бошқа меъёрий талабларни бузган ҳолда ишлаётган лойиҳа, қурилиш ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг лойиҳалаш, қурилиш ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияларини олиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш;
тегишли архитектура-шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланиш учун лойиҳаларни ишлаб чиқишга, мулкчилик шакларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга лицензиялар бериш учун белгиланган тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитасига таклифлар киритиш;
амалдаги йўриқнома ва қоидаларга зид ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз бажарилаётган топогеодезия ва муҳандислик-геология қидирув ҳамда унга боғлиқ ишлар ва кавлаш ишлари олиб борилишини тўхтатиш;
ўз фаолиятида қуйи ва бошқа етакчи лойиҳа, қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари, технологияларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни режалаштириш ва қуришнинг илмий асосланган тарҳлари тайёрланишини таъминлаш;
капитал қурилишни янада иқтисодий ислоҳ қилиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни татбиқ этиш ва улар мониторингини олиб бориш, нархларни шакллантириш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини ривожлантириш усулларини такомиллаштириш;
шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиш ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.
8. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ — бош архитектор раҳбарлик қилади.
Бош бошқарма бошлиғи лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
Бош бошқарма таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Бош бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қабул қилган қарорларининг бажарилиши юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Бош бошқарманинг штат жадвали молия органларида рўйхатдан ўтгандан кейин «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Шаҳарсозлик ва архитектура ечимлари, архитектура билан уйғунлашган монументал-декоратив санъат асарлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари, бино, иншоот, мажмуа лойиҳаларини қуриш, экспертиза қилиш ва сифатини баҳолаш мақсадида Бош бошқарма ҳузурида доимий идоралараро орган — архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши тузилади. У ўз ишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган Низом асосида ташкил қилади ва маслаҳат берувчи орган ҳисобланади.
Архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг шахсий таркиби «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланади.
шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бўлимлари.
Бош бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ва Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
шаҳарсозлик ва архитектура фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилади;
Давлат ҳокимияти органларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва судда, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда Бош бошқарма манфаатини ҳимоя қилади;
кадрлар захирасини тайёрлаш, танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалаларини ҳал қилади, ходимларнинг ойлик маошларига устамалар тайинлайди;
Бош бошқарма ходимлари ички меҳнат тартиби қоидаларига, лавозимлар йўриқномаси талабларига ҳамда хизматга оид ҳужжатлар билан ишлаш тартибига риоя қилишини таъминлайди;
юксак меҳнат натижаларига эришган Бош бошқарма ва унга тегишли ташкилотлар ходимларини белгиланган тартибда давлат мукофотлари ва бошқа унвонларга тақдим этади ҳамда бошқа рағбатлантириш чораларини қўллайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бухгалтерия ҳисоб-китоби ва статистика ҳисоботи ташкил қилинишига жавобгар бўлади.
11. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб юритилади) тизимидаги шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ўз фаолиятида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — Бош бошқарма) бўйсунади.
2. Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек «Давархитектқурилиш» қўмитасининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
3. Қуйидагилар шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларни анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш;
шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил қилиш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш;
тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўриш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш;
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва шаҳар (туман) ҳокимлиги ҳамда Бош бошқармага тақдим этиш;
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.
4. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фаолият кўрсатаётган ҳудудда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан Бош бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
эҳтиёж ва таклифларни, конъюнктура ҳолатини, лойиҳалаштириш ишлари ва хизматлари бозорининг ривожланиш тамойиллари ва истиқболини ўрганиш, архитектура ечимлари ҳамда шаҳарсозлик тадбирларининг самарадорлиги даражасини ошириш мақсадида лойиҳачилар, инвесторлар ва пудратчилар ишларини ташкил этади;
шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритади;
буюртмачилар — иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-режалаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқади ва тақдим этади;
ажратилган ер участкаларининг чегарасини, қурилиш объектлари жойлашувини қизил чизиқлар асосида харитага тушириш билан боғлиқ топография-геодезия ишларини, қидирув- режалаштириш ишларини ҳамда бажарилган ишларни техник назорат қилади ва уларни қабул қилади, иморатлар қурилишининг жорий режаларини, ер ости коммуникацияларининг жойлашишини ҳамда муҳандислик-геологик ишлар атласларини рўйхатдан ўтказади;
тегишли равишда туманга бўйсунувчи шаҳарлар маъмурий марказлари, қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи зонаси ва тумандаги аҳоли яшайдиган бошқа ерларда қурилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларга раҳбарликни амалга оширади;
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузулмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг қурувчи-буюртмачиларга тақдим этади;
шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, саноат узеллари схемаларини, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш лойиҳаларини, шаҳар атрофи ва рекреацион зоналар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда розилик бериш ёки тасдиқлаш учун тегишли давлат ҳокимияти органларига тақдим этади;
шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш чораларини кўради.
5. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
архитектура ва шаҳарсозлик, экология, архитектура ва қурилиш органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1 ва АРТ-II) талабларига жавоб бермайдиган объект лойиҳаларни рад этиш;
амалдаги йўриқномалар ва қоидаларни бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз олиб борилаётган топографик ва муҳандислик-геологик қидирув, режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиб туриш;
ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахсларни ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш.
6. Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ — шаҳар ва туман бош архитектори бошчилик қилади.
мазкур Низомга мувофиқ бошқарма (бўлим)га юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, фаолият ва алоҳида йўналишлар учун ходимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
қурилиши (қайта қурилиши) тугалланган шаҳарсозлик объектларини фойдаланишга қабул қилишда белгиланган тартибда қатнашади;
ўз ваколати доирасида шаҳар (туман) ҳокимининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари далолатномалари асосида буйруқлар чиқаради, бошқарма (бўлим) ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
барча давлат ва жамоат корхоналарида, муассасалар, ташкилотларда бошқарма (бўлим) фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича бошқарма (бўлим) номидан вакиллик қилади;
зарур бўлган ҳолларда лойиҳачиларнинг доимий ёки вақтинчалик ижодий жамоаларини ва эксперт гуруҳларини ҳамда идоралараро комиссияларни ташкил этади ва уларга бошчилик қилади, бу ишга шартнома асосида архитекторларни ва бошқа мутахассисларни жалб этади;
лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ва алоҳида бинолар ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда муаллиф сифатида иштирок этади;
ўз олдида турган вазифаларни бажариш учун шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ҳузурида буюртмачиларга шартнома асосида маблағ ўтказиш йўли билан шаҳарсозлик ҳужжатлари, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш марказларини тузади ва уларнинг фаолиятини, мавзу йўналишини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
архитектура-шаҳарсозлик масалаларини ҳал этиш учун буюртмачиларга шартнома асосида маблағ ўтказиш йўли билан шаҳарсозлик ҳужжатлари, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш марказларининг вазифаларини белгилайди, тузилмаси ва ходимлари сонини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Бош архитектор ўз ишини тегишли туман (шаҳар)нинг давлат бошқарув органлари, ташкилотлар, корхоналар, илмий-техника жамиятлари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб боради.
9. Шаҳарсозлик ва архитектура ечимларининг, архитектура-монументал ва декоратив санъат асарларининг сифатини аниқлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини, бинолар, иншоотлар ва комплекслар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва экспертиза қилиш учун бош архитектор ҳузурида доимий ишловчи идоралараро коллегиал орган — маслаҳат берувчи орган ҳисобланадиган архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тузилади.
Архитектура-шаҳарсозлик кенгашига бош архитектор бошчилик қилади. Кенгаш таркибига тажрибали архитекторлар, олимлар, шаҳарсоз — мутахассислар, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутатлари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмаларнинг раҳбарлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, инвестиция жараёнининг иштирокчилари, ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари кириши мумкин.
Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби туман (шаҳар) бош архитектори томонидан тасдиқланади.
10. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тўғрисидаги низом, ташкилий тузилма ҳамда штат жадвали молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
11. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
«Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади».
«Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади»;
б) 18 ва 19-бандларга «бошқармалари» деган сўздан кейин «шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари» деган сўзлар қўшилсин.