12.10.2009 йилдаги ПҚ-1204-сон
Ҳужжат 12.10.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида» 2007 йил 1 июндаги ПҚ-646-сон қарорининг 5-бандидаги «Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (Н.М. Ханов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида» 2007 йил 12 июндаги ПҚ-651-сон қарорининг 7-бандидаги «Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (Н.М. Ханов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» АИБ ишлаб чиқаришини 2007 — 2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2007 йил 10 июлдаги ПҚ-669-сон қарорининг 6-бандидаги «Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (Н.М. Ханов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан «Ўзметкомбинат» АИБнинг биргаликдаги тақдимномаси бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Ўзметкомбинат» АИБнинг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2007 йил 27 июлдаги ПҚ-677-сон қарорининг 10-бандидаги «Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (Н.М. Ханов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг қўшма тақдимномаси бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон қарори билан тасдиқланган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастури тўғрисида» 2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошидаги «хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 — 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги «Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.