1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 260-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда) 23-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Биржа битимининг мазмуни ҳақидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда) 45-моддасининг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда) 243-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш, —
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик ёки тақдим этиш муддатларини бузиш, ички назоратни ташкил қилиш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни қонунда белгиланган ҳолларда ёхуд махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига биноан тўхтатишга доир чора-тадбирларни кўрмаслик, худди шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан тижорат, банк сирини ва қонун билан қўриқланадиган ўзга сирни ташкил этувчи маълумотларни ғайриқонуний равишда талаб қилиш, олиш ёки ошкор этиш —
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади, шунингдек улар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши устидан мониторинг ҳамда назорат қилади»;
«Марказий банк махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар учун мажбурий бўлган ички назорат қоидаларини тасдиқлайди»;
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ҳамда санкциялар қўллашга ҳақли»;
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 96-модданинг учинчи қисмидаги «банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 229-модданинг тўртинчи қисмидаги «шунингдек тақдим этувчига деб ёзилган қимматли қоғозлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи қисми «Омонат (депозит) сертификати» деган сўзлардан кейин «эгасининг номи ёзилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 778-моддадаги «банк ҳисобварағи шартномасида» деган сўзлар «қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 785-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари «қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«ички назорат қоидалари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартиби бузилганда»;
«Банклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади»;
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
«Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда солиқ органига тақдим этилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади»;
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши шарт».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2008 йил, № 12, 641-модда) 7-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахслар номидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ битимлар тайёрланганда ҳамда амалга оширилганда адвокатлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги 358-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 415-модда; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 635-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, суғурталовчилар ва суғурта воситачиларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ва санкцияларни қўллайди»;
«Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда) 8-моддаси:
«Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади»;
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 декабрда қабул қилинган «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ЎРҚ-13-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 412-модда) 17-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тўлов тизимининг аъзоси — банк тўлов тизимидан фойдаланувчининг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг операция куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати операция куни тугаганидан кейин тушса, тўлов тизимининг аъзоси — банк электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
ўн саккизинчи—қирқ иккинчи хатбошилари тегишинча ўн еттинчи — қирқ биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«Қимматли қоғозларга доир битимлар ёзма шаклда амалга оширилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак»;
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ махфий ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади».
LexUZ шарҳи