Т/р | Ишлар ва хизматлар номланиши | Ишлар қийматининг чекланган миқдорлари (базавий ҳисоблаш миқдорлари) |
1. | Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ) ишлаб чиқиш (АРТ I ва АРТ II ишлаб чиқиш) | 10 |
шу жумладан қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектлари учун | 5 | |
2. | Тураржойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш (реконструкция ёки реконструкциясиз АРТ I ва АРТ II ишлаб чиқиш) | 2 |
3. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш | 3 |
4. | Қурилиш давомида назорат-ижро тасвирга олиш ишларини ўтказиш | 3 |
5. | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатига олиш. | 2 |
6. | Экологик экспертиза ўтказиш (атроф-муҳитга таъсир кўрсатишини тоифалар бўйича): | |
6.1. | I тоифа (юқори даражада хавфли) | 50 |
6.2. | II тоифа (ўрта даражада хавфли) | 30 |
6.3. | III тоифа (паст даражада хавфли) | 15 |
6.4. | IV тоифа (маҳаллий таъсир кўрсатиш) | 1 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.05.2009 йилдаги ПҚ-1112-сон
Кучга кириш санаси
15.05.2009
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 28.04.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланишини рағбатлантиришни кучайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2009 йил 1 июндан бошлаб 1-иловага* мувофиқ кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш тарифларини пасайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, бир ой муддатда, бино майдони ўлчамига, унинг неча қаватлилиги, ер участкаси майдони ва унда объектлар мавжудлигига қараб ишларнинг ҳар бир тури бўйича кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш хизматларига белгиланган тартибда қайд этилган тарифларни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2009 йил 1 июндан бошлаб:
тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматини 2-иловага мувофиқ;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бож ҳақини – энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 баробаридан 2 баробари миқдоригача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектлари томонидан банкларда ҳисоб рақамларини очиш учун тўловларни – энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баробаридан 0,5 баробари миқдоригача, қишлоқ жойларда эса – энг кам иш ҳақининг 0,1 баробари миқдоригача пасайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, кичик корхона ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан шуғулланаётган) фуқаролар билан, қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар сонининг чекланган нормативидан кўпи билан 30 фоиз ошган миқдорда меҳнат шартномалари тузганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар мазкур корхона учун сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мунтазам равишда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
жойларда давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминласин. Мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни, аниқ таклифлар билан биргаликда Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгашига ҳар чоракда киритиб борсин;
жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол этаётган қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас (ноқонуний) деб эътироф этиш тўғрисида, шунингдек, жойлардаги давлат бошқаруви ҳамда давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлар ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилган мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъво аризалари киритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи