Ҳужжат рақами
1956-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Имзоланган сана
14.05.2009
Кучга кириш санаси
24.05.2009
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2018
Ҳужжат 24.05.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларида (бундан кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.