16.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1940
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 16.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1940
Кучга кириш санаси
26.04.2009
Ҳужжат 26.04.2009 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхати»га (2001 йил 9 июнь, рўйхат рақами 1040 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 11-сон) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида»ги низомга (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870) мувофиқ ишлаб чиқилади, ишловчиларни шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.
80. Электр жиҳозларини тузатиш ва таъмирлаш ишлари «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» (2004 йил 20 август, рўйхат рақами 1400) бўйича билими текширилган ва гувоҳномага эга бўлган электр-техник ходимлар томонидан бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.