31.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1933
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 31.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1933
Кучга кириш санаси
10.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 17.10.2019
Ҳужжат 10.04.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини, шунингдек Адвокатларнинг йиғма давлат реестрини ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартибини белгилайди.
адвокатларнинг давлат реестрлари — Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ адвокат мақомига эга бўлган, адвокат мақоми тўхтатиб турилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган адвокатлик гувоҳномасини берган адлия органларининг маълумотлар базаси.
Адвокатларнинг йиғма давлат реестри — маълумотларнинг ягона базаси бўлиб, у Қонунга мувофиқ адвокат мақомини олган, адвокат мақоми тўхтатилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
5. Адвокатлик гувоҳномаси (бундан кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ адвокат мақомига эга бўлишга талабгор бўлган шахсга (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган ёки талабгорнинг фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмасига кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар адлия органи томонидан олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида берилади.
6. Гувоҳнома 1-иловага мувофиқ шаклда берилади.
7. Талабгор унга адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олади, бу ҳол адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини ва гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади. Бу ҳақда адлия органи уч кунлик муддатда берилган гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини (бундан кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб юритилади) ёзма равишда хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан адвокат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади. Адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига кириш бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлари ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан адвокатнинг Адвокатлар палатасига кириш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан юзага келади.
9. Гувоҳноманинг рақами мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган расмийлаштирилган гувоҳномалар беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлади.
12. Гувоҳномалар бланкалари ва расмийлаштирилган гувоҳномалар беришнинг ҳисоби 2, 3-иловаларга мувофиқ шаклларда ҳисобга олиш дафтарларида қайд этилади. Бунда расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли буйруқларнинг реквизитларида буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилиши керак. Ҳисобга олиш дафтарлари тикилган, уларнинг варақлари рақамланган, адлия органининг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда ёнмайдиган ёки махсус жиҳозланган шкафларда сақланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Адвокатлик фаолиятини мазкур банднинг биринчи хатбошиси талабларини бузган ҳолда амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ адвокатнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.
17. Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққанида (адвокат билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда) тегишли адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва ҳудудий бошқарма бу ҳақда куннинг эртасидан кечиктирмай гувоҳнома берган адлия органига маълум қилиши керак. Агар адвокатлик тузилмасидан чиқиш адвокатлик фаолиятини давом эттириш учун адвокатлик тузилмаси ташкил этиш ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кириш билан боғлиқ бўлмаса, адвокат чиқаётган тегишли адвокатлик тузилмаси ёки ҳудудий бошқарманинг раҳбари адлия органининг кўрсатмасига биноан адвокатдан гувоҳномани олиб қўйиши ва гувоҳнома олиб қўйилган куннинг эртасидан кечиктирмай уни адлия органига қайтариши, айни бир вақтда меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан нусха тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Қонуннинг 131-моддасига мувофиқ адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак.
Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтишига камида ўн кун қолганида тегишли адлия органига адвокат мақомини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинади. Адлия органи кўрсатилган муддатда аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Адвокат мақомини тиклаш адлия органи раҳбарининг адвокатнинг мақомини тиклаш ва унга адвокат мақоми тўхтатиб турилганда олиб қўйилган гувоҳномани қайтариш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига мувофиқ адвокатга гувоҳнома берган адлия органлари гувоҳнома берилган фактлар ҳақида тегишли давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек, мазкур гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида маълумот бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда адлия органи ўзи аввал берган гувоҳномани олгач (мазкур Низом 13-бандининг иккинчи хатбошиси), реестрнинг 11-устунида асос сифатида адвокат тегишли ҳудуд бўйича реестрга киритилганлигини ва киритиш санасини кўрсатган ҳолда адвокатнинг реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўяди.
Мисол. Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.К.Иброҳимовга адвокат мақоми берилганлиги муносабати билан унга 2009 йил 29 майда гувоҳнома берилган ва у тегишли реестрга киритилган. Кейинчалик эса, Т.К.Иброҳимов Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмасига кирган ва унга 2009 йил 11 сентябрда янги гувоҳнома берилган. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти адлия бошқармаси аввал Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан адвокат Т.К.Иброҳимовга берилган гувоҳномани Бухоро вилояти адлия бошқармасига юборган. Мазкур ўзгаришлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг реестрларида қуйидаги тарзда акс эттирилади. Самарқанд вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 1–4-устунларини тўлдиради, 10-устунга эса, қуйидагиларни ёзиб қўяди: «Адвокат мақоми 2009 йил 29 майда Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан берилган». Бухоро вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 11-устунига қуйидагиларни ёзиб қўяди: «2009 йил 11 сентябрда Самарқанд вилояти бўйича реестрга киритилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилган».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Адвокат мақоми тугатилганида мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда реестрнинг 11-устунига 9-устунга ҳавола қилган ҳолда адвокат реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Масалан, «Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилди, 9-устунга қаранг».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН АДВОКАТЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ

________________________________________________________________
(адлия органининг номи)

Тартиб рақами — гувоҳноманинг рақами

Адвокатнинг Ф.И.О.

Лицензиянинг рақами ва берилган санаси

Адвокатлик тузилмасининг номи ва жойлашган ери (почта манзили)

Адвокатлик гувоҳномасининг берилган сана

Қуйидаги муносабат билан гувоҳномани бериш тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари:


Адвокат мақомини бериш

Адвокатлик тузилмасини тузиш ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кириш

Лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш

Гувоҳномани йўқотиш ёки яроқсиз ҳолга келиши

1

2

3

4

5

6

7

8

9


Адвокатнинг гувоҳнома олганлиги тўғрисидаги имзоси

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги муносабати билан гувоҳнома олиб қўйилган сана

Адвокат мақомини тикланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганда олиб қўйилган гувоҳноманинг қайтарилган санаси

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан гувоҳноманинг олиб қўйилган санаси

Гувоҳнома йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, асос ва бошқа шу кабилар)

10

11

12

13

14

15

16

17

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.