30.04.1999 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.04.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди билан қилмишни тавсифлашда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жиноят кодексининг 164-модда 2-қисми «а» банди билан тавсифланадиган босқинчилик йўли билан мулкка эгалик қилишнинг белгиларидан бири қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган бошқа нарсаларни қўллаш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 3-сонли қарорининг 2-бандига мувофиқ пневматик милтиқ, сигнал, старт, газ пистолетлари ёки газ балонлари, ракетницалар ва бошқа имитация-протехник ёки ёритгич воситалари қурол жумласига кирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 17 апрелдаги «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 11-сон Пленум қарорининг 5-бандига мувофиқ ўзганинг мулкини талон-торож қилишдан иборат бўлган айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда унинг содир этилиши усулидан (ўғрилик, талончилик, босқинчилик) қатъи назар, жиноят Жиноят кодекси моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан тавсифланиши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча тавсифланиши талаб этилмайди. Масалан, жиноят жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича ЖКнинг 169-модда 3-қисми билан тавсифланганда ЖКнинг ушбу модда 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.