28.12.1998 йилдаги 31-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2020
Ҳужжат 28.12.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида белгиланган ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи амалдаги қонунларда тўлиқ ёритилган. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни мунтазам такомиллаштириб бориш давлат органларининг, шу жумладан судларнинг бевосита муҳим вазифаларидан биридир.
1. Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатлари — ариза, таклиф ва шикоятлари қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши ва уларнинг қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилиниши шартлиги конституциявий талабдир. Шунга кўра мурожаатларни ҳал этишда расмиятчилик, сансоларликка йўл қўйиш, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, мурожаатларни кўриб чиқилишини асоссиз рад этиш, улар бўйича асоссиз, қонунга зид хулосалар қилиш ёхуд фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни ошкор этиш, мурожаат қилганлик ёки мурожаатда баён этилган танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказадиган ҳолда бузиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқариш кўрсатиб ўтилсин.
2. Барча судларда фуқароларнинг Конституция ва қонунларда кафолатланган суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шарт-шароит яратилган бўлиши лозим. Суд ишлари юзасидан мурожаат қилиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги қоидалар ўзбек ва кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда ёзилиб, суд биноларининг фуқаролар учун кўринарли жойларига илиб қўйилиши шартлиги уқтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Амалдаги қонунларда суд процесси иштирокчиларининг доираси қатъий қилиб белгиланган (ЖПКнинг 2-бўлими, ФПКнинг 5-боби, МЖтКнинг 22-боби). Суд процесси иштирокчиларининг ҳар бири ўзига хос процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалигига, жумладан, уларнинг судья ва суднинг ҳаракатлари ва қарорларига нисбатан муносабат билдириш ҳуқуқлари ҳам турличалигига, судларда фақат суд процесси иштирокчиларининг суд ишлари бўйича мурожаатлари кўрилишига алоҳида эътибор берилмоғи лозим. Бу ўринда «суд процесси иштирокчилари» тушунчаси «суд мажлиси иштирокчилари» тушунчасидан кенгроқ эканлиги, суд мажлисида қатнашмаган шахслар ҳам, башарти, суд ишлари ва ҳужжатлари уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бирор-бир тарзда дахлдор бўлса, улар юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Жиноят-процессуал кодексининг 479, 498 ва 510-моддаларида биринчи босқич судининг қонуний кучга кирмаган ҳукми, ажрими, қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш, шунингдек, қонуний кучга кирган суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилиш ҳуқуқига эга бўлган суд процесси иштирокчилари доираси қатъий қилиб кўрсатилган. Жумладан, суднинг қонуний кучга кирмаган ва кирган ҳукми устидан судланган (маҳкум), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили, ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили шикоят беришга ҳақли.
Фуқаролик-процессуал кодексининг 310-моддасига биноан фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқига фақат ишда иштирок этувчи шахслар — тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари ва суд процесси иштирокчиларигина ҳақли (ФПКнинг 33-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунинг билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 52-53-моддаларида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган вакиллар ва адвокатлар эса ФПКнинг 54-моддаси 2-қисми талабига мувофиқ суд қарорларига нисбатан мустақил шикоят келтириш ваколати тўғрисида махсус рухсат берилган ваколатномага эга бўлган тақдирдагина апелляция, кассация ва назорат шикоятлари билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлишлари тушунтирилсин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 314-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида фақат ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек, уларнинг қонуний вакиллари ва вакиллари (адвокат ва б.) шикоят бериш ҳуқуқига эга.
11. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси талабига мувофиқ, фуқароларнинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
26. «Судлар тўғрисида»ги Қонун ва амалдаги процессуал қонунларга кўра, судларнинг раҳбарлари томонидан фуқаролар қабулининг тўғри ташкил этилиши, энг аввало, уларнинг қонуний мажбурияти ҳисобланади. Шунинг учун бу масалага доимий эътибор бериш, қонунга биноан қабулнинг қатъий кунлари, соатлари аниқ белгилаб қўйилиши, белгиланган кун, вақт ва жойни асоссиз равишда бошқа вақтга қолдириш, суд раҳбарининг зарурий хизмат сафари, таътилда бўлиши, бетоблиги каби узрли сабаблар бўлмаган тақдирда қабул жадвалини ўзгартириш мумкин эмаслиги тушунтирилсин.
27. Суд ишлари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва муҳофаза этиш воситаси бўлибгина қолмай, балки улар орқали одил судловнинг умумий аҳволини, судлар фаолиятидаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имкони ҳам вужудга келади. Мурожаатларни ҳал этиш амалиётини умумлаштириш, таҳлил қилиш натижасида одил судловни амалга ошириш бўйича қаерда қандай камчиликлар мавжуд, нималарга эътиборни кучайтириш ва қандай чораларни қўллаш зарурлигини аниқлаш мумкин. Қайси суд, судья хусусида асосли шикоятлар кўпайса, шу судда ёки судья фаолиятида камчиликлар мавжудлиги, қонунларга риоя қилиш сусайганлиги, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказилаётганлиги эҳтимоли борлигига эътиборни қаратиш керак. Шунинг учун барча судлар судларга келиб тушаётган ариза ва шикоятларни мунтазам таҳлил қилиб боришлари, йўл қўйилаётган камчиликларнинг сабабларини аниқлашлари ва мавжуд нуқсонларни бартараф қилиш бўйича муайян тадбирларни белгилашлари лозим бўлади.