17.04.1998 йилдаги 13-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2019
Ҳужжат 03.02.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Шу билан бирга судлар томонидан қабул қилинган баъзи ҳал қилув қарорлари уларнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозимлиги билан боғлиқ талабларга жавоб бермайди. Айрим ҳал қилув қарорларида иш ҳолатлари тўлиқ ифода этилмаган, далиллар таҳлил қилинмаган, уларга баҳо бериш ва аниқланган ҳолатларни ҳуқуқий мушоҳада қилиш билан боғлиқ муҳим вазифалар амалга оширилмаган, низо бўйича суднинг хулосалари ҳар доим ҳам ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўғри келмайди. Моддий ҳуқуқ меъёрларини ноўрин татбиқ қилиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон давом этмоқда. Қатор суд қарорларида иш бўйича суд томонидан аниқланган ҳолатлар кўрсатилмайди ва ишнинг ҳолатидан келиб чиқадиган суднинг хулосалари мавжуд эмас, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида даъвони рад этилганлик, айниқса, уни қисман рад этилганлик асослари ҳар доим ҳам келтирилмайди, ҳал қилув қарорларининг хулоса қисми тушунарсиз баён этилганлиги сабабли уларни ижро этишда қийинчиликлар келиб чиқмоқда.
Баён этилган жиддий камчиликларни бартараф этиш ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг бир хилда қўлланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
3. Суд иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун қонунда кўрсатилган барча чораларни кўришга мажбур, ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолатлари ҳақида баён этилган суднинг хулосалари, тарафларнинг ҳақиқий ўзаро муносабатларига тўғри келмоғи лозим. Ҳал қилув қарорида иш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳамма ҳолатлар баён этилган, тегишли далиллар келтирилган ва иш бўйича аниқланган ҳолатлар ҳамда тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бўйича тўғри хулосага келинган тақдирдагина, у асосли бўлиб ҳисобланади. Ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги суднинг хулосаси ҳал қилув қарорида ФПКнинг 56-моддасида кўзда тутилган исботлаш воситаларига кўра асослантирилади. Ҳал қилув қарори ФПКнинг 58, 59-моддаларида белгиланган далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилиши ҳақидаги қоидалар эътиборга олинган ҳолда асослантирилади.
4. Ишнинг судда кўрилишининг бевоситалилиги ФПКнинг 11-моддасига кўра унинг асосий принципларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарори ишни кўрган суд томонидан фақат текширилган далилларга кўрагина асослантирилиши лозим. Бунда суд ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятга эга у ёки бу ҳолатлар тасдиқланадиган далилларнинг кўрсатиб ўтилиши билан чегараланмасдан, балки бу далилларнинг мазмунини баён этмоғи шарт.
5. Агар далилларни тўплаш ишни кўраётган суд томонидан амалга оширилмаган бўлса (Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 65, 67, 69, 74, 79-моддалари), улар ўқиб эшиттирилган ва суд мажлисида кўриб чиқилгандагина ва уларда мавжуд бўлган фактик маълумотлар қонунда белгиланган тартибда бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда текширилган тақдирдагина, суд ҳал қилув қарорини шу далиллар билан асослашга ҳақли. Ушбу ҳужжатлар билан ишда иштирок этаётган шахслар, уларнинг вакиллари, зарур ҳолларда эса, экспертлар ва гувоҳлар таништирилиши лозим. Ишда иштирок этаётган шахслар ушбу ҳужжатларда баён этилган маълумотлар юзасидан тушунчалар беришга ҳақлидирлар. Фуқаролик процессуал кодекси меъёрларига кўра суд томонидан текширилмаган маълумотларни ҳал қилув қарорида кўрсатиш мумкин эмас (ФПКнинг 186, 187-моддалари).
6. ФПКнинг 67-моддасига кўра ҳеч қандай далил суд учун олдиндан аниқланган кучга эга эмаслиги сабабли экспертнинг хулосаси алоҳида исботлаш воситаси ҳисобланмай, барча бошқа далиллар билан биргаликда баҳоланмоғи керак. Суднинг эксперт хулосасига қўшилмаганлиги ҳал қилув қарорида ёки ажримда асосланмоғи лозим (ФПКнинг 88-моддаси).
Ҳал қилув қарорини ёзишда судлар ФПКнинг 206-моддаси билан белгиланган бирин-кетинликка риоя қилмоқлари зарур.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида суднинг иш бўйича чиқарган хулосасининг фактик ва ҳуқуқий асослари баён этилиши лозим. Жумладан, ҳал қилув қарорининг бу қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, ишнинг ҳолатлари тўғрисидаги суд хулосаларига асос бўлган далиллар, суд у ёки бу далилни рад қилишда асосланган хулосалар, шунингдек, низоли муносабатни тартибга солувчи моддий ҳуқуқ меъёрлари (фуқаролик, оила, ер, меҳнат, уй-жой тўғрисидаги ва бошқа қонунлар) келтирилмоғи, қонуннинг номи, моддаси, банди, бошқа қонун ҳужжатларининг сони ва қабул қилинган санаси, ҳамда процессуал ҳуқуқ меъёрлари кўрсатилмоғи лозим. Зарур ҳолатларда суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли қарорларини ҳам қўллаши лозим. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тегишли меъёрларнинг мазмуни баён этилганда бу талабга риоя қилинмоғи лозим (масалан, ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишга қаратилган ҳолларда ФПКнинг 220-моддасига қўлланиши). Агар жавобгар даъвони тан олса, асослантириш қисмида фақат даъво талабининг тан олинганлиги ва унинг суд томонидан қабул қилинганлиги кўрсатилиши мумкин.
9. ФПКнинг 203-моддасига кўра судья ёки суд ишни мазмунан кўриб бўлганидан сўнг шу суд мажлисининг ўзидаёқ дарҳол узил-кесил қарор шаклида ҳал қилув қарори чиқаради. Айрим ҳолларда алоҳида мураккаб ишлар юзасидан асослантирилган ҳал қилув қарорини тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Суд ФПКнинг 207-моддасига кўра ишни даъвогарнинг даъво талаблари доирасида ҳал қилади, бироқ суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ишдаги аниқланган ҳолатларга боғлиқ равишда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин.
Ҳал қилув қарори ФПКнинг 219, 220-моддаларида белгиланган ҳолларда дарҳол ижро этилади, бу ҳақда ҳал қилув қарорида тегишли кўрсатма баён қилинади.
12. Судлар ФПКнинг 203-моддасига биноан фақат биринчи босқич суди сифатида мазмунан кўриб ҳал қилинган ишлар бўйича суднинг қарори ҳал қилув қарори шаклида чиқарилишини, ҳал қилув қарорининг мазмунини акс эттирувчи масалалар эса ФПКнинг 206—211-моддаларида белгиланганлигини назарда тутмоқлари лозим.
Бу хулосалар ажрим шаклида ифодаланиб (ФПКнинг 237, 238-моддалари), ҳал қилув қароридан алоҳида ҳолда чиқарилмоғи лозим.
13. Фуқаролик-процессуал кодексига кўра айрим туркумдаги ишлар бўйича иш кўришнинг турлича тартиби белгиланган бўлсада (даъво ишлари, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, давлат органлари ва бошқа органлари, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича), уларнинг ҳаммаси бўйича ишни мазмунан кўриб ҳал қилиш ҳал қилув қарори шаклидаги қарор чиқариш йўли билан тугалланиши белгиланганлиги сабабли судлар ҳал қилув қарорини ёзишда ФПКнинг 206-моддасида белгиланган бирин-кетинликка риоя қилиниши барча туркумдаги ишлар учун тааллуқлилигини назарда тутмоқлари лозим.
14. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, даъвогар ишнинг кўрилишига эътироз билдирмаган бўлса, суд иш бўйича сиртдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин (ФПКнинг 224-моддаси). ФПКнинг 225-моддасига мувофиқ даъвогар ишни жавобгар иштирокисиз сиртдан кўришга рози бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдириши ва келмаган жавобгарга ишнинг янгидан кўрилиш вақти ва жойи ҳақида қайта хабар юбориши лозим. Сиртдан ҳал қилув қарори чиқаришда сиртдан чиқариладиган ҳал қилув қарорининг мазмуни ҳақидаги ФПКнинг 227-моддаси талабларига риоя қилиниши зарур. ФПКнинг 229, 235-моддаларига биноан суд мажлисида иштирок этмаган тараф сиртдан ҳал қилув қарори чиқарган судга шу ҳал қилув қарори унга тегишли тартибда маълум бўлган кундан бошлаб ўн беш кун ичида уни қайта кўриш ҳақида ариза беришга ҳақлидир. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори уни чиқарган суд томонидан бекор қилинган тақдирда ишни мазмунан кўриш тикланиб, у Фуқаролик-процессуал кодексида белгиланган қоидалар асосида кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Иш бўйича қўшимча ҳал қилув қарори ФПКнинг 214-моддасида белгиланган ҳолатлардагина ва фақат ишни кўриш чоғида аниқланган ҳақиқий ҳолатлар асосида чиқарилиши мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласи ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечикмай қўзғатилиши мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш масаласини қўйиш билан боғлиқ муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолда у ФПКнинг 130-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан тикланиши мумкин.
16. Чиқарилган ҳал қилув қарори тушунарсиз бўлган тақдирда, ишни ҳал қилган суд ўз ташаббуси билан ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда ФПКнинг 215-моддасида белгиланган қоидаларга кўра тушунтириши мумкин. Агар ҳал қилув қарори ижро қилинмаган ва уни мажбурий ижро қилдириш мумкин бўлган муддат ўтмаган бўлсагина, уни тушунтиришга йўл қўйилади. ҳал қилув қарорининг тушуниш қийин бўлган қисмларини тўлиқроқ ва тушунарли баён этишда, суд унинг мазмунини ўзгартиришга ва ҳал қилув қарорида баён этилмаган масалаларни ҳал қилишга ҳақли эмас.
17. ФПКнинг 213-моддасига биноан суд ҳал қилув қарорининг ёзувдаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни ўз ташаббуси билан ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра тузатиши мумкин. Тузатиш киритиш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бу шахсларнинг судга келмаганликлари тузатиш киритиш масаласини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
18. ФПКнинг 216-моддасига биноан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарган суд ёки ҳал қилув қарорини ижро этиш жойидаги суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг аризасига кўра алоҳида ҳолларда, тарафларнинг мулкий аҳволи, қарздорнинг касаллиги ёки бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга йўл қўйиш, шунингдек, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. Бундай мазмундаги аризалар ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг судга келмаганликлари қўйилган масалани ҳал этишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу масалани ҳал қилишда суд ундирувчининг манфаатларини ҳисобга олиши лозим.