Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2008 йил 4 декабрдаги 570-I-сон қарорига мувофиқ:
2009 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2009 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2009 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2009 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага** мувофиқ;
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага** мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга** мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга** мувофиқ;
23-иловада** белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари бир фоиз миқдорида;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 24-иловада** келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоиз миқдорида;
* 7—24-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 3,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Республика йўл жамғармасининг прогноздан ортиқ даромадларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари;
юридик шахсларнинг капиталлаштиришга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган маблағлари 5 йил муддатга солиққа тортишдан озод этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур имтиёзларни қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
ягона солиқ тўловидан тушумлар Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади;
Ўзбекистон Республикасининг инвесторлар билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида маҳсулотни сотишдан олинадиган даромадлари Давлат бюджетига ўтказилади;
хўжалик юритувчи субъектларга, истисно тариқасида, 2009-2010 йилларда амортизация ажратмаларини белгиланган нормалардан паст бўлган ҳолда, қўшиш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг жаҳон нархлари таннархдан ҳам тушиб кетган ҳолларда эса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амортизация ажратмаларини 6 ой муддатга тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилади;
ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таннархдан паст нархда эркин алмаштириладиган валютага экспорт қиладиган корхоналар учун, солиққа тортиш мақсадида сотишдан тушадиган тушум миқдори экспорт товарлари сотилган ҳақиқий нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
7. Ягона ижтимоий тўловлар тўлиқ тушишини таъминлаш учун 2009 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра ягона ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш меҳнат ҳақи фондининг 24 фоизи, лекин:
барча хўжалик юритувчи субъектлар учун (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходим ҳисобига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
фермер хўжаликлари учун ҳар бир ходим ҳисобига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибга риоя қилинмаган тақдирда тўловчининг ихтиёрида қолаётган фойда ҳисобидан ягона ижтимоий тўловни унинг белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлиқ ундириб олиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. 2009 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ аввал хусусийлаштирилган корхоналар — сотилган товалари (ишлар, хизматлар) ҳажми сўнгги икки чоракда объектив сабабларсиз, солиқ органлари томонидан белгиланган тартибда жорий этилган мулк ва ер солиғининг мўлжалдаги ўн карра миқдоридан камроқ суммани ташкил этган ягона солиқ тўловчилар солиқ органи билдиришномаси орқали умумжорий этилган солиққа тортиш режимига ўтадилар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур корхоналарни умумжорий этилган солиққа тортиш режимига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Валюта тушумидан 50 фоизини мажбурий сотишнинг амалдаги тартиби газ экспорти ва транзитини амалга оширувчи барча корхоналарга (маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи инвесторлар бундан мустасно) татбиқ этилсин, олинадиган маблағлар биринчи навбатда бюджетга, мақсадли давлат жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича қарзларни тўлашга йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда Газ экспорти ва транзитидан тушган валюта тушумларини сотишдан олинган маблағларни тақсимлаш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1912, 25.02.2009 й.).
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 25-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 26-иловага* мувофиқ;
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 27-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалда ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик ва хусусий бизнес ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.
тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Жиззах, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
16. 2009 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
17. Белгилансинки, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳажми 2008 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2009 йилда бир нафар ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштириш тартиби, ихчам мактабгача тарбия умумтаълим муассасаларини қайта ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари муассасаларига татбиқ этилсин ҳамда бюджетни режалаштириш ва харажатларни молиялаштиришнинг янги тартиби билан қамраб олинадиган ҳар бир бюджет ташкилотига молиялаштириш меъёрлари етказилиши таъминлансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантириш қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2009 йилги Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришда, 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб, ходимларнинг аниқ илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб, олий таълим тизими ходимлари учун белгиланган иш ҳақи миқдорларини ҳисобга олган ҳолда илмий ходимларнинг иш ҳақи оширилишини таъминласин.
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб болаликдан ногиронларга нафақаларни, уларнинг жойлардаги ижтимоий таъминот органлари орқали тайинланиши ва тўланиши тартибини сақлаб қолган ҳолда республика бюджетидан молиялаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йилдан бошлаб 29-иловадаги** рўйхатга мувофиқ давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари ва харажатларининг ғазначилик ижроси механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
** 29-илова рус тилидаги матнда берилган.
24. 2008 йилги макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Давлат бюджети даромадлари 8559,7 млрд. сўм, харажатлари — 8196,1 млрд. сўм миқдорида (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига дотациялар 194,5 млрд. сўм миқдорида), бюджет профицити ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз бўлган ҳолда;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг касса айланмаси нақд суммаси нормативлари 2009 йилнинг 1 январигача республика бюджети маблағлари ҳисобига 160,0 млрд. сўм миқдорида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2009 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2008 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда 2008 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
26. Белгилансинки, 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқиш учун мавжуд бўлган узилишлардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг (пенсияга мурожаат қилганнинг танловига кўра) амалдаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини пенсияларни тайинлашдаги самарасиз имтиёзларни мақбуллаштириш ва пенсия тўлашни тартибга солишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2009 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
29. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. 2009 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 2 октябрдаги 417-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент Ислом университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 224-сон қарорининг 4-банди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида, чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол ўстириш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга пенсиялар тайинлашда меҳнат стажи улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг камида тўрт ярим баравари миқдорида тўланган тақдирда ҳисоблаб чиқилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарори билан тасдиқланган Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 35-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Истисно тариқасида, 2008 йил 1 декабрдан 2009 йил 31 декабргача бўлган даврда тўқимачилик корхоналари узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 120 кун мобайнида амалга оширадилар»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«7. Жамғарма даромадлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Жамғармага тўланадиган мажбурий тўловлар (ажратмалар ва йиғимлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар, хорижий инвестициялар ва кредитлар маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
Бунда Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини молиявий бозорларда жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортилмайди»;
«31. Мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш, ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади»;
«321. Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси тўловнинг ушбу тури бўйича келгусидаги мажбурий ажратмалар ҳисобига қўшилади ёхуд тўловчининг ёзма аризаси асосида тўловчига қайтарилади ёки Жамғармага тўловнинг бошқа тури бўйича боқимандани тўлаш ҳисобига ўтказилади.
Жамғармага мажбурий ажратмалар бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтариш туман (шаҳар) молия органи билан келишилган ҳолда давлат солиқ хизматининг тегишли туман (шаҳар) органи томонидан тўловчининг ҳисоб-китоб рақамига, унинг Жамғармадан бошқа тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, ариза берилган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммани қайтариш давлат солиқ хизматининг тегишли туман (шаҳар) органи томонидан, тўловчининг аризаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади. Қайтариш давлат солиқ хизматининг тегишли туман (шаҳар) органининг тўловчининг маблағи ҳисоблаб киритилган транзит ҳисоб рақамидан тўловчининг ҳисоб-китоб рақамига, давлат солиқ хизмати тегишли органининг туман (шаҳар) молия органи билан келишилган хулосаси асосида, ариза берилган кундан бошлаб ўттиз кун муддат мобайнида амалга оширилади.
Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда ва транзитда йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммасини қайтариш Жамғарма томонидан тўловчининг ҳисоб-китоб рақамига тегишли божхона органининг қўшимча тўлов тўғрисидаги ва йиғим тўланган хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси билан тасдиқланган тўловчи аризаси асосида амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджети ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси молия вазирига, зарур ҳолларда, ғазначиликнинг марказий аппарати ва унинг бўлинмалари тузилмасига ғазначилик ходимларининг чекланган умумий сони ва молия органлари бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;
«ташкилотлар номидан ва уларнинг топшириғига кўра ғазначилик томонидан тўловларни амалга оширишда хизмат кўрсатувчи банкларга воситачилик ҳақларини ҳисоб-китобнинг аккредитив шаклидан фойдаланган ҳолда тўлаш уларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошидаги «2010 йил 31 декабргача» сўзлари «2012 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокида «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида» 2008 йил 21 февралдаги ПҚ-800-сон қарори 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти расмий дилерларининг автомобилларни таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш, жумладан ушбу хизматларни кўрсатиш вақтида ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларнинг нархлари, шунингдек эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларни уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиш қўшилган қиймат солиғисиз амалга оширилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом III бўлимининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки реабилитация қарзидан фойдаланиш ва ҳамкорлик дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 4 майдаги 160-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
160 млн. АҚШ доллари миқдорида 20 йил муддатга, жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан бериладиган реабилитация қарзи Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши;
асосий қарз, фоизлар ва комиссияларни тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби 26-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишини 30 банк кунидан кўпроқ (2009 йилда — 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар, республика бюджети фойдасига тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 100 фоиз эквивалентида жарима тўлайдилар;
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомга:
«51. Қуйидаги ҳолларда тендер (танлов) ўтказмасдан товар етказиб берувчилар (бажарувчилар, пудратчилар) билан контрактлар тузилиши мумкин:
3) шартнома тузиш вақтида энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаган суммада товарлар сотиб олинганда;
4) тарих ва маданият ёдгорликлари сифатида давлат муҳофазасига олинган ҳамда давлат музей, кутубхона, архив фондларини, кинофотофондини ва бошқа шунга ўхшаш фондларни тўлдириш учун мўлжалланган тарихий, бадиий ёки бошқа маданият аҳамиятига молик маданий бойликлар (картиналар, скульптуралар, адабий асарлар ва бошқалар), шу жумладан музей предметлари ва музей коллекциялари, шунингдек нодир ва қимматли нашрлар ва қўлёзмалар, архив ҳужжатлари, жумладан уларнинг нусхаларини етказиб беришни амалга оширганда;
5) товарларни сотишга алоҳида ҳуқуқи бўлган фақат битта етказиб берувчидан товарлар харид қилиш мумкин бўлганда;
6) тузилган контрактнинг шартлари дастлабки контракт умумий суммасининг 20 фоизидан ошмайдиган суммага тенг қўшимча ишларни бажариш мақсадида ўзгарганда;
7) бажариш ёки хизмат кўрсатишни амалга ошириш фақат давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ёки уларга бўйсунувчи давлат муассасалари ва корхоналари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ мумкин бўлган ишлар ёки хизматларга эҳтиёж туғилганда;
8) енгиб бўлмас кучлар (табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар, авариялар ва ҳоказолар) оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун зарур бўлган муайян товарларга тезкор эҳтиёж туғилганда, бунинг натижасида вақтнинг йўқотилиши талаб қилинадиган бошқа буюртмани жойлаштириш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаганда (тегишли молия органлари келишуви бўйича);
9) етказиб берувчиларнинг ёки контрактда уларнинг манфаатдорлиги йўқлиги сабабли буюртмачи томонидан тендер (танлов) бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида, агар буюртмачи узоқ туманларда жойлашган бўлса, буюртмачининг фаолият кўрсатиш ҳудудида ва яқин жойлашган туманларда фақат битта етказиб берувчи мавжуд бўлса, шунингдек бошқа жойлардан нарх котировкаларини олиш ҳеч қандай фойда олиш ёки иқтисод қилиш аниқланганда ва транспорт харажатлари учун нархлар ошиб кетишига олиб келганда. Бунда ягона етказиб берувчига буюртмаларни жойлаштириш тегишли молия органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
52. Енгиб бўлмас кучлар оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун товарларга шошилинч эҳтиёж вужудга келган тақдирда ёки контрактда уларнинг манфаатдорлиги йўқлиги сабабли тендер (танлов)ни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида буюртмачи тендер (танлов) ўтказмасдан ягона етказиб берувчига буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш учун тегишли молия органларига ёзма мурожаат юборади.
Ягона етказиб берувчига буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорнинг келишиш муддати тегишли молия органига келишиш тўғрисида мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Буюртмачи томонидан тендер. (танлов) бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида ягона етказиб берувчига буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда уни келишиш учун тегишли молия органига мурожаатдан ташқари, шунингдек тендер (танлов) ўтказиш ва уни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилинади.
Бунда контракт ягона етказиб берувчи билан фақат тендер (танлов) ҳужжатларида назарда тутилган шартларда тузилиши мумкин, тузилган контракт баҳоси тендер (танлов) ўтказиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган контрактнинг дастлабки баҳосидан ошмаслиги керак»;
13-банднинг иккинчи хатбошида «қабул қилади» сўзларидан кейин «сотиб олинадиган товарларнинг энг юқори баҳосини белгилайди» сўзлари қўшилсин;
«Бунда, агар тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга мамлакатимиз корхоналари — ишлаб чиқарувчилари иштирок этса, бу корхоналарга товарлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари), шунингдек давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер савдоларида иштирок этганда 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги ибора қўшилсин:
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси тизимига кирадиган корхоналар ўртасида мол-мулкни бепул беришда даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича марказлашган тартибдаги ҳисоб-китобларда қабул қилувчи ва берувчи томонлар фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомда:
«Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши керак»;
«7. Суғурта бадаллари ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар тўланади. Бунда суғурта бадаллари миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомда:
7-банд йигирма учинчи хатбошидан «бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банд ўн тўртинчи хатбошидан «бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарори 5-бандидаги «2009 йил» сўзлари «2012 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й,. 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомда:
2-банд учинчи хатбошидаги «ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида» сўзлари «бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган» сўзлари «бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «ҳар ойда, жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини тўлаш учун белгиланган муддатларда» сўзлари «ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«бадаллар тўланмаган олдинги даврлар учун бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган суммада, тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда суғурта бадалларини тўлашга йўл қўйилади».
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 35-модда) 4-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизими таркибига кирадиган, дон, давлат ресурсидаги донни дастлабки қайта ишловдан кейинги қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндиларни саноат йўли билан қайта ишлаш учун сотишни амалга оширувчи корхоналар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиладиган маҳсулот айланмаси миқдори устама нарх суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда бошқа ташкилотларга, шу жумладан спирт ишлаб чиқариш учун, дон сотиш айланмаси умумий белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортилади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 июлдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилган институционал кредитига хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги «ҳақиқий тўлов санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» сўзлари «ҳақиқий тўлов санасидаги банклараро савдо сессияларида белгиланган» сўзлари билан алмаштирилсин.