2008—2012 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик усулларини жорий этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2008—2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ишларни ташкил этиш ва 2008—2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг бажарилишини назорат қилиш юклансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар:
ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар;
2008—2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурини бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
2008 — 2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган 1999 — 2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг давоми бўлиб Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларга экологик жиҳатдан кўмаклашиш принципларига асосланади ва унинг асосий қоидалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда ҳисобга олиниши керак.
Ушбу Дастур атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий тизимларни, уларнинг биологик ранг-баранглигини ҳамда ўзини ўзи тўғрилаш қобилиятини сақлаш ва қайта тиклаш табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланишни таъминлаш, табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг самарали иқтисодий методларини жорий этишни давом эттириш, атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини камайтириш, табиий муҳитни сақлашни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш, экологик илм-фанни ривожлантириш, экологик билимларни кенг тарғиб қилиш, шунингдек экологик маданиятни ошириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
табиий ресурслардан, шу жумладан сув, ер, минерал хом ашё, биологик ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш;
республиканинг бутун ҳудуди бўйича атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини санитария-гигиена нормаларигача пасайтириш;
экологик талафот зонасида — Оролбўйида, шунингдек мамлакатнинг экологик жиҳатдан ноқулай бўлган бошқа ҳудудларида экологик ҳолатни маҳаллийлаштириш, қайта тиклаш ва соғломлаштиришни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш;
экологик жиҳатдан тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан қайта тикланаётган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича технологияларни жорий этиш;
экология соҳасида илмий-техника потенциалини ривожлантириш ҳамда фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш;
республика ҳудудларини атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишини назорат қилиш ва ундан муҳофаза этишнинг ягона хизматини шакллантириш;
экологик қонунчилик, таълим, маданият ва аҳолини тарбиялаш, шунингдек экологик билимларни тарғиб қилиш тизимларини такомиллаштириш;
Ушбу Дастурда қуйидаги тўртта асосий йўналишлар бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мўлжалланмоқда:
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда экологик илм-фанни, аҳолининг экологик таълими ва тарбиясини ривожлантириш;
Атроф муҳитнинг ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари ва оқовалари билан ифлосланиш даражасини камайтириш, чиқиндиларни зарарсизлантириш, хўжалик фаолиятининг турли соҳаларида ресурсларни тежайдиган ва чиқитсиз технологияларни жорий этиш, корхоналарни табиатни муҳофаза қилувчи замонавий асбоб-ускуналар билан технологик жиҳатдан қайта таъминлаш ва жиҳозлаш, сув, тупроқ атмосфера ҳавоси сифатини нормативдаги талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш, канализация тозалаш иншоотлари ва сув қувурлари тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш, атроф муҳитнинг ҳолати мониторинги тизимларини, экологик хавфсизликнинг комплекс тизимини модернизация қилиш ва амалга ошириш кўрсатиб ўтилган соҳалардаги асосий вазифалар ҳисобланади.
канализация тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ва аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли пунктларида сув қувурлари тармоқларини ривожлантириш;
республиканинг чиқиндихоналар жойлашган ҳудудларида ва радиация жиҳатидан хавфли ҳудудларида экологик ҳолатни соғломлаштириш.
Ушбу бўлимда табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш самарадорлигини оширишга ҳамда давлат бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг хўжалик фаолиятида экологик жиҳатдан тоза технологияларни қўлланишга ёрдам берадиган тадбирлар келтириб ўтилган.
Табиий тизимларнинг ўзини ўзи тўғрилаш қобилиятини сақлаш ва анторопоген фаолият оқибатлари ўрнини тўлдириш учун етарли бўлган ландшафт ва биологик ранг-барангликни сақлаш ва қайта тиклаш; муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш; ерларнинг экологик, шу жумладан мелиоратив ҳолатини яхшилаш; экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда, биринчи навбатда, Оролбўйи зонасида экологик тизимларни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш; энергия ишлаб чиқаришни, шу жумладан энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланишни экологик жиҳатдан самарали ҳолатда сақлаш; ёқилғининг ва чиқиндиларни қайта ишлашнинг экологик жиҳатдан хавфсиз турларини модернизация қилиш ва ривожлантириш; атроф табиий муҳит мониторинги ва гидрогеологик жараёнларни назорат қилиш тизимларини яратиш, шунингдек тегишли кадастрларни юритган ҳолда жуғрофий-ахборот тизимларини шакллантириш, улар қуйидаги асосий тадбирларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикасининг биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича Миллий стратегиясини ва ишлар режасини амалга ошириш;
республика корхоналарида ишлаб чиқаришнинг янги, экологик жиҳатдан тоза ва кам чиқитли технологияларини жорий этиш ҳамда табиий муҳитнинг ифлосланишини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш, биогаз олиш ҳамда ундан иқтисодиётнинг турли тармоқларида фойдаланиш ва шу кабиларнинг экологик жиҳатдан хавфсиз технологиясини ишлаб чиқиш.
2.3. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда экологик илм-фанни, аҳолининг экологик таълими ва тарбиясини ривожлантириш
Дастурнинг ушбу бўлимида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ривожлантиришга, аҳолининг узлуксиз экологик таълими, маданияти ва тарбияси тизимини такомиллаштиришга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг экологик харитаси ва атласини яратишга катта аҳамият берилмоқда.
Табиий муҳит ва экологик хавфсизликни сақлашни таъминлашнинг самарали ҳуқуқий механизмини, фавқулодда экологик ҳолат ва экологик талафот зоналарини аниқлашни регламентлашни баҳолаш мезонларини, экологик қонун бузилишлари учун адекватли жавобгарликни ва унинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида қонуний қўлланиладиган амалиётни яратиш; Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимида халқаро экологик стандартлар ва экологик сертификатларни мустаҳкамлаш; экологик таълим ва тарбия, аҳолининг экологик маданиятини ошириш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, жамиятнинг турли қатламларини экологик муаммоларни, шу жумладан экологик билимларни таҳлил қилиш воситаси билан ҳал этишга кенг жалб қилиш кўрсатиб ўтилган соҳадаги асосий вазифалар ҳисобланади.
«Фавқулодда экологик ҳолат ва экологик талафот зоналари тўғрисида» ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;
барқарор ривожлантириш учун таълим бўйича БМТ ЕЭК стратегияси талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим бўйича давлат стандартига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш;
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси шаҳарларида ва саноат зоналарида экологик-гидрогеологик, муҳандислик-геологик тадқиқотларни ҳамда (ер ости ва ер усти сувлари, тупроқ, аэрация зоналари) картографиясини амалга ошириш;
табиатни муҳофаза қилишнинг амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини, уни бузганлик учун санкциялар белгилаш ва материалларни расмийлаштириш тартиби бўйича ўқув ва тадқиқот тадбирларини ташкил этиш;
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида атроф муҳит ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари бўйича турли жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгаши ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикасининг экологик хавфсизлигига ички ва трансгчегаравий хавф-хатарларни аниқ белгилаш, уларни мураккаблик ва муҳимлик даражасига кўра таснифлаш, амалдаги, шунингдек потенциал халқаро ташаббуслар, дастурлар ва лойиҳалар самарадорлигини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш йўли билан «Ўзбекистон-жаҳон ҳамжамияти» ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш ушбу йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Глобал экологик ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда қатнашиш; халқаро экологик ташкилотларда фаол қатнашиш; миллий манфаатларга жавоб берадиган бир қатор халқаро нормалар ва экологик ҳуқуқларни қабул қилиш ва ратификация қилиш, минтақавий экологик хавфсизликни таъминлашда фаол қатнашиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси манфаатларини амалга ошириш ушбу соҳадаги асосий ишлар ҳисобланади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш тегишли халқаро ташкилотларда фаол қатнашиш, халқаро (давлатлараро) шартномалар, битимлар, конвенциялар тузиш, шу жумладан қуйидагиларни:
«Ахборотлардан фойдаланиш, атроф муҳитга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида, суд ишларида жамоатчиликнинг қатнашиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида» БМТ ЕЭК Орхус Конвенцияси (1998 йил)ни;
Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенцияга Биохавфсизлик Картахэн Протоколини ратификация қилиш учун материаллар тайёрлаш орқали таъминланади.
Айни бир вақтда миллий экологик хавфсизликнинг умумий тизимида минтақавий хавфсизлик ҳам муҳим ўрин тутади.
Дастур тадбирларининг бажарилишини бошқариш ва назорат қилиш Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади, қўмита қуйидаги функцияларни бажаради:
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, шунингдек бошқа алоқадор давлат бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Дастур тадбирларининг бажарилиши мониторингини олиб боришади.
мавжуд моддий-техника ресурслари, технологик қувватлар ва бошқа шунга ўхшаш омилларга мувофиқ тадбирларни аниқлаштиради ва уларга тузатишлар киритади;
дастурий тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлар ва моддий ресурслардан фойдаланиш мониторингини юритади;
тадбирларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш усуллари ва шартлари бўйича таклифлар киритади;
Дастур босқичлари ва тадбирларининг ўз вақтида бажарилишини ва сифатини назорат қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот тақдим этади.
Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар ва лойиҳалар «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий экологик экспертизадан ўтказилади.
Дастур тадбирларини амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг барча масъул ижрочилар учун бажариш мажбурий бўлган қарори асосида рўёбга чиқарилади.
Т/р | Тадбирлар мазмуни | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар | Молиялаштириш манбалари | Кутилаётган натижалар |
I. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш | |||||
1.1 | Ширин шаҳрида оқова сувларни тозалаш иншоотлари қуриш. | 2009—2011 йиллар | Ширин шаҳри ҳокимлиги | «Ўзбекэнерго» ДАК, 150 млн. сўм | Санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва ифлосланган оқова сувлар ташламаларини сув объектларига оқизишни камайтириш. |
1.2 | Навоий шаҳрида 1978 йилда ишга туширилган биокимёвий тозалаш иншоотларини (аэротенк) реконструкция қилиш. | 2008-2009 йиллар | «Навоийазот» ОАЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги | «Навоийазот» ОАЖ, 750 млн. сўм | Навоий шаҳрида оқова сувларни тўлиқ тозалашни таъминлаш. Биокимёвий тозалаш иншоотлари қувватини 70 минг куб. м/сутка ҳажмида сақлаш, тозалаш қувватини 12—15 фоизга кўпайтириш. |
1.3 | Транспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш — 15 минг автомобиль транспортини газ ёнилғисига ўтказишни ташкил этиш. | 2008—2012 йиллар | Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар | Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар | Ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш. |
1.4 | 114 км узунликдаги Тўқимачи-Ангрен участкасида темир йўлларни электрлаштириш. | 2008—2012 йиллар | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, 28,02 млн АҚШ доллари; Германия тараққиёт банки, 31,25 млн АҚШ доллари; Араб иқтисодий тарақ-қиёт Қувайт жам-ғармаси, 20,12 млн АҚШ доллари | Ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш. |
1.5 | Соф Ривожланиш Механизми лойиҳаси доирасида тўплаш, компремирлаш ва қатламга ҳайдаш усули билан Кўкдумалоқ конида факелларда ёндирилаётган қўшилиб чиқадиган газларни имкони борича энг кўп даражада утилизация қилиш. | 2008—2012 йиллар | «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси | Хорижий инвестициялар, 30,9 млн АҚШ доллари | Қўшилиб чиқадиган газларни утилизация қилиш, ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишини камайтириш. |
1.6 | Иссиқлик электрстанцияси чиқиндилари ифлос қилишини камайтириш — Янги Ангрен ИЭСда электр фильтрларни модернизация қилиш (лойиҳани ишлаб чиқиш ва битта блокда жорий этиш). | 2008—2012 йиллар | «Иссиқликэлектр-лойиҳа» ОАЖ, Янги Ангрен ИЭС | Халқаро ташкилотлар, 450 минг евро | Ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш. |
1.7 | Зарарланган участкаларда дезактивация қилиш ва қурилиш ишлари олиб бориш: Тошкент вилоятида (Янгиобод посёлкаси); | 2008—2012 йиллар | Тошкент вилояти ҳокимлиги, «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ИТИ | Республика бюджети, ҳар йилги Инвестиция дастури доирасида | Ҳудудни дезактивация қилиш — 63 га, 34,6 минг тонна ифлосланган тупроқни тозалаш, 3,0 км коллектор қуриш, консервация қилиш. |
Навоий шаҳридаги 1-гидрометаллургия заводининг чиқиндихонасида 620 га майдонда радиацияга қарши экран қуриш. | 2008—2012 йиллар | Навоий кон-металлургия комбинати | Навоий кон-металлургия комбинати, 15,0 млрд сўм | Радиоактив чиқиндиларни кўмиш. | |
1.8 | Наманган вилоятининг Поп туманидаги собиқ 23-кон ҳудудида экологик вазиятни соғломлаштириш (турар жой ва ижтимоий блокдан ташқари), шу жумладан саноат зонаси, Чоркесар-2 майдончасининг саноат зонасини санитария-ҳимоя, турар жой зонасини дезактивация қилиш. | 2008—2012 йиллар | Наманган вилояти ҳокимлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ИТИ | Республика бюджети, ҳар йилги Инвестиция дастури доирасида | Радиация вазиятини яхшилаш, МЭД гамма нурланишни 60 мкР/соатгача ва ундан ҳам пасайтириш. |
1.9 | Тошкент вилоятининг Пскент тумани ва Олмалиқ шаҳрининг саноат зонаси аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш. | 2008—2012 йиллар | Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги | Олмалиқ кон-металлургия комбинати, 1,0 млрд сўм | Аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш. |
1.10 | Наманган шаҳрининг канализация тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш. | 2009—2012 йиллар | Наманган вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги | ХХР Ҳукумати кредити, 25,0 млн АҚШ доллари | Сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш. |
Чирчиқ шаҳрининг канализация тозалаш иншоотларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш. | 2009—2012 йиллар | Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги | ХХР Ҳукумати кредити, 5,2 млн АҚШ доллари | Сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш. | |
1.11 | Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли пунктларида сув қувури тармоқларини ривожлантириш. | 2009—2011 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Туямўйин — Нукус» минтақалараро сув тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси | ХХР Ҳукумати кредити, 14,3 млн АҚШ доллари | Сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш. |
1.12 | Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида санитария-тозалаш тизимини такомиллаштириш. | 2008-2009 йиллар | Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги | ХХР Ҳукумати кредити, 2 млн АҚШ доллари | Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг санитария ҳолатини яхшилаш. |
1.13 | Самарқанд вилоятининг «Нафис» акциядорлик жамиятида чинни ва гипс чиқиндиларини қайта ишлаш цехи қуриш. | 2008—2012 йиллар | «Нафис» акциядорлик жамияти | «Нафис» акциядорлик жамияти, 12 млн. сўм | Ташкилотларнинг 500 тонна чиқиндисини утилизация қилиш. |
1.14 | Фекаль-насос станциясини реконструкция қилиш, атмосфера ҳавоси, ёмғир сувлари ифлосланишини назорат қилиш бўйича таҳлилий тадқиқотлар учун кимёвий реактивлар сотиб олиш. | 2008—2012 йилл?р | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, 207,62 млн. сўм | Тозалаш иншоотлари самарадорлигини ошириш, тупроқ ва ер ости сувларини муҳофаза қилиш, атмосферада ва ёмғир оқава сувларидаги ифлослантирувчи моддаларни текшириш, чиқиндилардан иккиламчи фойдаланиш. |
Ишлатилган ишқорли электролитни тиклаш ва иккиламчи фойдаланиш; Парвозларни техник таъминлаш электр хизматларида ёнғин гидрантлари билан бирга айланма сув қувури қуриш. 30-цехнинг вентиляция тизимларини реконструкция қилиш (қанотларни елимлаш участкаси). | 2008-2009 йиллар | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, 54,3 млн. сўм | 45 минг. куб. м/г сувни тежаш, зарарли моддаларни атмосферага чиқаришни камайтириш. | |
1.15 | Табиий муҳит ва қишлоқ хўжалиги ерларини ифлослантирувчи манбалар мониторингини такомиллаштириш учун энг янги асбоб-ускуналар ва приборларни сотиб олиш ва ўрнатиш. | 2009-2010 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси 50 млн. сўм | Атроф муҳитнинг ҳолатини таҳлилий назорат қилиш самарадорлиги ва сифатини ошириш. |
1.16 | Қарши шаҳрида дендрология боғи қуриш. | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қашқадарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 15,0 млн. сўм | Кўкаламзор ҳудудларни кенгайтириш. |
1.17 | Соф Ривожланиш Механизми бўйича лойиҳалар: «Навоийазот» заводида N2O ташламаларини камайтириш (№ 1; № 2; № 3; № 4 лойиҳалар); | 2009—2012 йиллар | «Навоийазот» ОАЖ | имзоланган молиявий битимга мувофиқ «Навоийазот» ОАЖ ва Mitsubishi Corporation | Азот оксиди ташламаларини ва ташламаларни сертификатланган қисқартириш — 2422,1 (эквивалентда СО2 минг тонна). |
«Фарғонаазот» заводида N2O ташламаларини камайтириш; | 2009—2012 йиллар | «Фарғонаазот» корхонаси | имзоланган молиявий битимга мувофиқ «Фарғонаазот» ОАЖ ва Mitsubishi Corporation | Азот оксиди ташламаларини ва ташламаларни сертификатланган қисқартириш — 894,94 (эквивалентда СО2 минг тонна). | |
«Максам — Чирчиқ» заводида N2O ташламаларни қисқартириш. | 2009—2012 йиллар | «Максам — Чирчиқ» корхонаси | имзоланган молиявий битимга мувофиқ «Максам — Чирчиқ» ОАЖ ва Mitsubishi Corporation | Азот оксиди ташламаларини ва ташламаларни сертификатланган қисқартириш — 1250,9 (эквивалентда СО2 минг тонна). | |
II. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик усулларини жорий этиш | |||||
2.1 | Ўзбекистон Республикасининг биологик рангбарангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ишлар режасини амалга ошириш: қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғини барпо этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш; | 2009-2010 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Қўриқланадиган табиий ҳудудларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. |
биологик ресурслардан барқарор фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш; | 2009-2010 йиллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 10 млн. сўм | Биология ресурсларидан оқилона фойдаланишни ва уларни такрорий кўпайтиришни таъминлаш. | |
балиқларни ҳимоя қилиш иншоотлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | 2008—2010 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 50 млн. сўм | Республика сув ҳавзаларида балиқ захираларини сақлаш ва кўпайтириш. | |
2.2 | Қўриқхоналар ҳудудларини кенгайтириш ва уларни такомиллаштириш: «Жайрон» экомаркази ҳудудини кенгайтириш ва ривожлантириш. | 2008—2010 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Фанлар академиясининг Зоология институти | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси | Майдонни 24 минг гектарга кенгайтириш. Жайрон популяциясини кўпайтириш. |
Ҳисор давлат қўриқхонасини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш. | 2010—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси (донорлар маблағлари), 20 млн. сўм | Қўриқхонанинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондини мақбуллаштириш ва яхшилаш. | |
2.3 | «Доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар объектларидан фойдаланиш қоидалари тўплами» китобини нашр этиш. | 2009 йил | «Давбионазорат» инспекцияси | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 10 млн. сўм | Ўсимлик дунёсини қўриқлаш соҳасидаги мутахассисларни, шунингдек табиатдан фойдаланувчиларнинг кенг доирасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш. |
2.4 | Биологик рангбарангликни тадқиқ этиш ва баҳолаш: оққуйруқларни сақлаб қолиш ва оққуйруқлар бор бўлган жойларни сақлаб қолиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида оққуйруқларнинг Устюрт популяциясини тадқиқ этиш; | 2008—2012 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг Зоология институти ва «Ботаника» ИИЧБ, Қорақалпоғистон Республикаси табиий фанлар институти | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 20 млн. сўм | Оққуйруқларни ва улар бор бўлган муҳитни сақлаб қолишни таъминлаш, қўриқлашга табиатдан фойдаланувчиларни, Устюрт платосида конларни ишга тушираётган нефть-газ компанияларини жалб этиш. |
Қорақалпоғистон Республикасида қизилмия хом ашёси (илдизлари) захирасини баҳолаш; | 2009 йил | «Давбионазорат» инспекцияси ва Фанлар академиясининг «Ботаника» ИИЧБ | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 15 млн. сўм | Доривор хом ашё — ?изилмия илдизидан оқилона, тежаб ф?йдаланиш муаммоларини ҳал этиш. | |
«Сайхун» хўжалиги ҳудудида Сирдарёнинг тўқай комплексини сақлаб қолиш; | 2008-2009 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг Зоология институти | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 15 млн. сўм | Қўриқлаш ва тиклаш тадбирларини амалга ошириш йўли билан Сирдарёнинг қуйи қайирида тўқай комплексини сақлаб қолиш. | |
ерларнинг унумдорлиги ва уни иқтисодий баҳолаш; | 2008-2009 йиллар | «Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг Зоология институти ва «Ботаника» ИИЧБ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 15 млн. сўм | Ерларнинг унумдорлигини аниқлаш ва иқтисодий баҳолаш ҳисоб-китоби усулларининг ягона мезонларини жорий этиш. | |
экологик мониторинг элементи сифатида Ўзбекистон Республикасининг муҳим балиқ хўжалиги сув ҳавзаларини паспортлаштириш. | 2009-2010 йиллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг Зоология ва Сув муаммолари институтлари | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, 100 млн. сўм | Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг балиқ маҳсулдорлигини ошириш бўйича биологик асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. | |
2.5 | Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. | 2008—2012 йиллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | Осиё тараққиёт банки, 60,2 млн АҚШ доллари; Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси, 15,6 млн АҚШ доллари | Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. |
2.6 | Орол денгизининг қуриб қолган қисмини ўзлаштириш: Амударё дельтасида маҳаллий сув ҳавзаларининг II навбатини барпо этиш; | 2008—2012 йиллар | Глобал экология жамғармаси ва Орол денгизи ҳавзаси дастури лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Нукус филиали | Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, 10 млрд сўм | Биологик рангбарангликни кўпайтириш учун сув тўпланишини тартибга солиш. |
тузчангни мустаҳкамловчи маҳаллий ўсимликлар (саксовул, черкез ва бошқалар) экиш. | 2008 йил | Глобал экология жамғармаси ва Орол денгизи ҳавзаси дастури лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти | Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, 52,0 млн. сўм | Туз, чанг кўчишини камайтириш, биологик рангбарангликни тиклаш. | |
2.7 | Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини олиб бориш: | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | Атроф муҳит ифлосланиши бўйича маълумотлар банкини барпо этиш. Қарор қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш. | ||
Чотқол-Қурама минтақаси аҳоли пунктлари ва ишлатилган уран конлари туманларининг радиоэкологик мониторинги; | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Уран ва нодирметаллар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Аҳоли пунктларидаги аниқланган радиоактив нормадан четга чиқишлар ва ишлатилган уран конлари туманларидаги радиация-экология вазияти тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш. | |
атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги; | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтех-назорат» давлат инспекцияси | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш ва белгиланган экологик нормативларга риоя қилинишини баҳолаш. | |
ер ости сувлари давлат мониторинги ва сувнинг ифлосланиш даражасини назорат қилиш. Трансчегаравий ҳудудларда чучук, минерал, термал ва саноат сувларининг ихтисослаштирилган мониторинги тармоғини асослаш; | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Гидроингео» институти) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Ер ости сувлари ресурсларининг ҳолатига ва уларнинг ифлосланишига таъсир кўрсатаётган асосий техноген омиллар бўйича маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш. Трансчегаравий ҳудудларда кузатувчи мониторинг тармоғини жойлаштириш. | |
Ўзбекистон Республикасининг тоғли ва тоғ олди туманларида хавфли геологик жараёнлар (кўчки, емирилиш, чўкиш, карст, суффозия) юзасидан давлат мониторинги. | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси (Хавфли геологик жараёнлар устидан кузатув олиб бориш давлат хизмати, «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИМ ДК) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Хавфли геологик жараёнларнинг бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларининг ҳар йилги фаоллашуви ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини ривожлантириш. | |
2.8 | Гидрогеологик жараёнларни назорат қилиш тизимларини такомиллаштириш: назоратнинг автоматлаштирилган тизими айрим кузатиш пунктлари учун приборлар сотиб олиш ва улар билан жиҳозлаш; | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси, «Геолтехтаъминот» давлат корхонаси, «Гидроингео» институти давлат корхонаси) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Ер ости сувларининг минераллашуви даражаси, ҳарорати ва бошқа параметрлари тўғрисида ишончли ахборот олиш тезкорлигини ошириш. |
Қашқадарё, Бухоро, Сирдарё вилоятлари, Тошкент, Нукус ва Бухоро шаҳарлари ҳудудида зилзиладан дарак берувчи сифатида гидрогеодеформация майдонини ўрганиш; | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Гидроингео» институти) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Гидрогеодинамик нормадан четга чиқишларни (зилзила даракчиларини) аниқлаш ва бўлиши мумкин бўлган зилзилалар тўғрисида тезкор хабар бериш. | |
Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Марказий Фарғонанинг суғориладиган ҳудуди гидрогеологик шароитлари ўзгаришини 1:50000 масштабли харитага тушириш; | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси («Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Суғориладиган ҳудудларнинг гидрогеологик шароитларининг ўзгариши хариталарини яратиш. | |
ер ости сувлари сифатини ўрганишнинг замонавий лаборатория приборлари ва асбоб-ускуналарини жорий этиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси), «Гидроингео» институти) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида | Кимёвий анализлар натижаларининг ишончлилигини ошириш ва ер ости сувларида аниқланадиган ингредиентлар спектрини кенгайтириш. | |
2.9 | Чучук ер ости сувлари конларининг шаклланиш ҳудудини, шаҳар агломерацияларини, кон қазиш ташкилотлари фаолияти ҳудудларини минтақавий экологик-геологик ўрганиш ва харитага тушириш, вилоятларнинг ўзлаштирилган ҳудудларини экологик-геологик харитага тушириш ишларини тамомлаш. | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси («Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси, «Гидроингео» институти, «Уран ва нодирметаллар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси («Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси) | Назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида 3,3 млрд сўм, шу жумладан: — 0,3 млрд сўм; — 1,3 млрд сўм; — 1,7 млрд сўм | Ер ости ичимлик сув конларини, қазиб олувчи ва металлургия ташкилотлари фаолият кўрсатадиган ҳудудлар, шаҳар агломерациялари ва саноат зоналари ҳудудларининг экологик-геологик харитасини тузиш. |
2.10 | Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини этилсиз бензин ишлаб чиқаришга ўтказиш ва автомобиль бензинларида қўрғошин қўлланилишини тўлиқ бартараф этиш. | 2008—2010 йиллар | «Ўзбекнефтгаз» МХК | «Ўзбекнефтгаз» МХК | Автомобиль бензинларида қўрғошин қўлланилишини тўлиқ бартараф этиш. |
2.11 | Экологик жиҳатдан тоза энергия олиш учун кичик ГЭСлар қуриш. | 2010—2012 йиллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувэнерго» бирлашмаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | «Ўзсувэнерго» бирлашмаси ва халқаро молиявий жамғармалар, 6 млрд сўм | Экологик жиҳатдан тоза энергия ишлаб чиқариш. |
2.12 | Республика ташкилотларида табиий муҳитнинг ифлосланишини камайтириш бўйича янги ва кам чиқиндили ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш: олтин олишнинг биоксид технологиясини жорий этиш мақсадида НКМКнинг 3-гидрометаллургия заводини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш; | 2008-2009 йиллар | НКМК | НКМК, 117 млрд сўм | Таркибида олтин мавжуд бўлган маргумушсимон рудаларни қайта ишлаш жараёнида маргумушни атмосферага чиқаришга йўл қўймаслик. |
ОКМКнинг мис эритиш заводида олтингугурт кислотаси цехининг 1-навбатини қуриш ва 2-навбатини реконструкция қилиш; | 2010-2011 йиллар | «ОКМК» ОАЖ | «ОКМК» ОАЖ, 46 млн АҚШ доллари | Олтингугурт ангидриди чиқиндиларини атмосферерага чиқаришни 2007 йилга нисбатан 85 фоизга камайтириш. | |
мис эритиш заводида суюқ ванна печкаси қуриш; | 2011-2012 йиллар (лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш — 2011 йил) | «ОКМК» ОАЖ | «ОКМК» ОАЖ, 22,5 млн АҚШ доллари | Олтингугурт ангидриди чиқиндиларини атмосферага чиқаришни 2007 йилга нисбатан 85 фоизга камайтириш. | |
олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш цехини реконструкция қилиш; | 2008—2010 йиллар | «Аммофос» ОАЖ | Инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари — 6 млн АҚШ доллари; «Аммофос» ОАЖ, 3 млн АҚШ доллари (сўмлардаги эквивалент сумма) | Олтингугурт оксидлари чиқиндиларини атмосферага чиқаришни бир йилда 34 тоннага камайтириш. | |
Аммиак ишлаб чиқарувчи Тозалаш-1, Тозалаш-2 цехлари таркибида мис мавжуд бўлган оқоваларни тўплаш учун 2 та авария сиғимларини монтаж қилиш. | 2008—2010 йиллар | «Максам — Чирчиқ» ОАЖ | «Максам — Чирчиқ» ОАЖ, 14,69 млн. сўм. | НДФ иншоотида оқова таркибидаги мис ташламасини йилига 9 тоннага камайтириш. | |
2.13 | Кон ишлари олиб бориш натижасида бузилган Навоий вилояти бўйича — 1000 га, Бухоро вилояти бўйича — 500 га, Самарқанд вилояти бўйича — 500 га ерларни рекультивация қилиш. | 2008—2012 йиллар | НКМК, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-ишлаб чиқариш институти), Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари | НКМК, 10 млрд сўм | Ерлардан оқилона фойдаланиш. |
2.14 | «Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш лойиҳаси». | 2008—2010 йиллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки/ Халқаро тараққиёт уюшмаси, 32,48 млн АҚШ доллари; Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси 8,56 млн АҚШ доллари | Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. |
2.15 | Экологик хавфсиз, атроф муҳитга таъсир қилмайдиган, маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, улардан газ синтези олиш ва халқ хўжалигида фойдаланиш технологиясини ҳамда синаш қурилмасини ишлаб чиқиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси | Маиший ахлатдан ажраладиган канцероген моддаларнинг фуқаролар соғлиғига салбий таъсирини тугатиш. |
III. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва экологик илм-фанни, экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш | |||||
3.1 | Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. | ||||
3.1.1 | Қуйидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш: «Фавқулодда экологик вазият ва экологик талофат зоналари тўғрисида»; | 2010—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ташкилотлар | Фавқулодда экологик вазият ва экологик талофат зоналари — ҳудудларнинг ноқулай участкаларини эълон қилиш бўйича, айрим ҳудудларда экологик вазият яхшиланган тақдирда — белгиланган режимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш. |
«Экология назорати тўғрисида» | 2010—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ташкилотлар | Экологик назоратни амалга ошириш тартибини, назорат фаолиятининг мазмуни ва уни мувофиқлаштириш механизмини белгилаш, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назорат хизматл?рининг ваколат чегараларини ва у?арнинг ўз функцияларини амалга ошириш тартибини белгилаш. | |
3.1.2 | Экологик сертификатлаштириш тизимида қуйидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш: «Экологик сертификатлаш мажбурий бўлган маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг экологик хавфсизлиги мезонлари»; | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 5 млн. сўм | Экологик сертификатлаш мажбурий бўлган маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг экологик хавфсизлиги мезонларини белгилаш. |
«Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик сертификатлаштириш тизими. Асосий қоидалар»; | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 3,5 млн. сўм | Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик сертификатлаштириш тизими тузилмасини, унинг функциясини ва ишларни ташкил этиш тартибини белгилаш. | |
«Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик сертификатлаштириш тизими. Атамалар ва таърифлар». | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 3 млн. сўм | Халқ хўжалигида, фан ва техникада қўлланиладиган экологик сертификатлаштириш соҳасидаги асосий атамалар ва таърифларни белгилаш. | |
3.2 | Минтақада БМТ ЕЭК барқарор ривожланиш учун таълим бўйича БМТ (2005—2014 йиллар) Декадасини амалга ошириш. | ||||
3.2.1 | Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим бўйича янги Концепциясини ишлаб чиқиш. | 2009-2010 йиллар | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Халқ таълими вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 20 млн. сўм | Экологик таълим соҳасида замонавий жараёнларни ва глобал ташаббусларни ҳисобга олган ҳолда узлуксиз экологик таълим бўйича янги Концепцияни ишлаб чиқиш. |
3.2.2. | Ўзбекистон Республикасида узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш: «Ўзбекистон Республикаси экологик таълим ва маорифи тизимини ривожлантириш» ахборот-таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш; мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ахборот-таҳлилий маълумотларни, ўқув-методик қўлланмалар туркумини, кўргазма ва дидактик материалларни тайёрлаш ва нашр этиш; болалар ва ёшлар ўртасида экологик тарбия ишларини фаоллаштириш, экология-натуралистик ишлар ва тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. | 2008—2010 йиллар | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Халқ таълими вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ва ҳукумат жамғармалари 100 млн. сўм | Халқ таълими вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, халқаро ва ҳукумат жамғармалари 100 млн. сўм |
3.3 | Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва саноат зоналарида: Қарши шаҳрида; Термиз шаҳрида экология-гидрогеология, муҳандислик-геология тадқиқотларини амалга ошириш ва 1:25000 масштабли (ер ости ва ер усти сувлари, аэрация зонаси тупроғи) харитасини тузиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат геология қўмитаси, («ГИДРОИНГЕО» институти), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси | Ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида, 120 млн. сўм; 120 млн. сўм | Ҳисоботлар ва геоэкология хариталарини тузиш. |
3.4 | Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ахборот маркази маълумотлар базасини ривожлантириш. | 2008—2011 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 6,0 млн. сўм | Тармоқни кенгайтириш ва ягона маълумотлар базасини ташкил этиш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш учун ахборотларни жадал ишлаш. |
3.5 | Экологик муаммолар бўйича Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси дастурларини ишлаб чиқиш ва мавзули кўрсатувлар ташкил этиш, шунингдек видео- ва ҳужжатли фильмлар яратиш ва намойиш қилиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 6,0 млн. сўм | Оммавий ахборот воситаларида экологик тарғибот тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш масалаларини жамоатчиликка кенг тушунтириш ва уларни хабардор қилиш. |
3.6 | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассисларининг ноҳукумат нодавлат ташкилотлар билан мавзули учрашувларини ҳамда журналистлар учун брифинг ташкил этиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 10 млн. сўм | Ноҳукумат нодавлат ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни, шунингдек ўзаро ишларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш. |
3.7 | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ўрганиш, қонун бузилишлари юзасидан санкцияларни, ҳуқуқбузарликлар ва бошқалар учун материалларни расмийлаштириш тартибини ўрганиш бўйича машғулотлар ташкил қилиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, 5 млн. сўм, Ички ишлар вазирлиги | Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича масъул бўлган турли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар ходимлари малакасини ошириш тармоқларини ташкил этиш ва ривожлантириш. |
3.8 | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида турли жамоат ташкилотлари вакилларидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммолари бўйича Жамоатчилик кенгаши ташкил этиш. | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, турли жамоат ташкилотлари | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, турли жамоат ташкилотлари | Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммоларини ҳал этишга жамиятнинг турли вакилларини жалб қилиш. |
IV. Халқаро ҳамкорлик ва минтақавий экологик хавфсизлик | |||||
4.1 | Глобал экология жамғармаси (ГЭЖ)нинг «Иқлимни ўзгартиришга таъсир ?тувчи ГФУ — оз?н хавфсизлиги моддаларидан фойдаланишнинг яхши методларига қўшимча ўқиш» лойиҳасини бажариш. | 2008-2009 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар | ГЭЖ, 200,0 минг АҚШ доллари | Атмосферага чиқиндилар чиқаришни камайтириш. |
4.2 | «Жамоатчиликнинг ахборот олишга, қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этишга ҳуқуқи ва атроф муҳитга тегишли масалалар бўйича ахборот олиш ҳуқуқи тўғрисида» БМТ ЕЭК Орхус Конвенциясини ратификация қилишга материаллар тайёрлаш. | 2008—2010 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор идоралар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Экологик қарорлар қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб этиш. |
4.3 | Биологик рангбаранглик Конвенциясига биохавфсизлик бўйича Картахен Протоколини ратификация қилишга материаллар тайёрлаш. | 2008-2009 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор идоралар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | Замонавий биотехнологияларни қўллаш натижалари бўлган ва биологик ранг-барангликни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга ноқулай таъсир кўрсатиш имконини берадиган, тирик, ўзгартирилган организмларни хавфсиз етказиб бериш, ишлов бериш ва улардан фойдаланиш соҳасида зарур даражада муҳофаза қилишни таъминлаш. |
4.4 | Марказий Осиё давлатлари Бош вазирлари Кенгаши қарори билан 1999 йил 17 июнда тасдиқланган Марказий Осиё мамлакатлари трансчегаравий ҳудудларидаги чиқиндихоналар ва тоғ жинслари ағдармалари майдонларини реабилитация қилишни таъминлаш бўйича биргаликдаги ишларни амалга ошириш юзасидан Ҳаракатлар дастурини амалга ошириш: Фойдаланилмасдан ётган Майли-Сой, Сумсар, Шекафтар ва Қадамжой маъданлари чиқиндихоналари ва ағдармаларини вақти-вақти билан текшириб туриш, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий ҳудудларида Майли-Сой, Сумсар ва Шоҳимардон дарёлари сувларидаги оғир металлар ва радионуклидлар миқдори мониторингини амалга ошириш; | 2008—2012 йиллар | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат геология қўмитаси («Уран ва нодир металлар геологияси» ИИМ ДК, Хавфли геологик жараёнлар устидан кузатув олиб бориш давлат хизмати, «Гидроминерал ресурслари геологияси» ИИМ ДК), ФВВ | Ҳар йили ажратиладган бюджет маблағлари доирасида | Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг трансчегаравий ҳудудларида экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш. |
Қирғизистон Республикаси билан биргаликда чегаралараро Норин, Қорадарё, Тентаксой, Сўх, Шоҳимардон, Оқбура, Аравансой, Майли-Сой дарёларидаги сув тошқини ва сел оқимлари билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ишларни (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан ушбу ишларни амалга оширишга рухсат олгандан кейин) амалга ошириш. | 2008—2012 йиллар | «Ўзгидромет», Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ФВВ | Ҳар йили ажратиладган бюджет маблағлари доирасида | Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси трансчегаравий ҳудудларида сув тошқини ва сел оқимлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ҳолатларида экологик хавфсизликни таъминлаш ва унинг оқибатларини енгиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш. |