Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сон, 2008 йил 26 июндаги 13-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ, суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, ўрнатилган иқтисодий нормативларни, шу жумладан, тўлов қобилияти нормативларини бузганлиги (бундан буён матнда суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб юритилади) учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низомга мувофиқ суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, суғурталовчилар томонидан бузилганлиги учун уларга суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоригача жарима солинади.
Жарима санкцияларининг суммалари жарима санкциясини тўлаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузганлик учун умумий йиғиндиси бўйича суғурталовчига солинадиган жарималарнинг жами суммаси суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жарима санкциясининг суммаси тўланиши суғурталовчини суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агар ҳисобот давридаги (чорак, ярим йил, 9 ой, йил) фаолият якунлари бўйича тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи 1 дан 0,5 гача камайган тақдирда, суғурталовчи камчилик аниқланган санадан бошлаб ўн кун ичида молиявий аҳволни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясига (бундан буён матнда Давсуғуртаназорат деб юритилади) келишиш учун тақдим этмаса, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган суғурталовчиларнинг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ёки мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Суғурталовчи томонидан боғлиқ шахсларга имтиёзли шартлар тақдим этилган, суғурталовчи активларини суғурталовчининг дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштирган, шунингдек суғурталовчи активларини:
интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно);
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш), йўли билан жойлаштирган тақдирда, —
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи томонидан берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчининг устав капиталининг 10 фоизидан ошган;
суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) бу ҳақда Давсуғуртаназоратни хабардор этмай олган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг суммаси, суғурталовчи устав капиталининг 15 фоизидан ошган (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 100 фоизидан ошган (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи беш кунлик муддатда Давсуғуртаназоратни ёзма равишда хабардор қилмаган тақдирда,—
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 50 фоизидан ошган (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, шунингдек суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчининг активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштирилган;
суғурталовчининг активларини банк омонатларига (депозитларига) жойлаштиришда, битта тижорат банкига жойлаштирилган омонат суғурталовчи активларининг 40 фоизидан ошган;
суғурталовчининг активларини кредит ташкилотларида (тижорат банкларидан ташқари) омонатларга (депозитларга) жойлаштиришда, омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошган;
суғурталовчи активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари суғурталовчи активларининг 30 фоизидан ошган (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), тақдирда, —
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчи таваккалчиликларни тасдиқланган деб ҳисобланмайдиган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага берган;
мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоиздан ошган;
мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан кам бўлган (экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно), тақдирда, —
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи шакллантириши шарт бўлган суғурта захиралари шакллантирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда шакллантирилган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи ажратиши шарт бўлган активлар суғурталовчи томонидан ажратилмаган ёки суғурта захиралари қийматидан кам бўлган миқдорда ажратилган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Суғурталовчининг ажратилган активларининг 70 фоизидан кам миқдори Ўзбекистон Республикаси давлат қимматбаҳо қоғозларидан; банк омонатларидан (депозитларидан); банкдаги ҳисоб (валюта) счётлари ва бошқа счётлардаги ва/ёки кассадаги пул маблағлари, шунингдек, уларга тенглаштирилган маблағлардан; чет эл давлатларининг давлат қимматбаҳо қоғозларидан (Давсуғуртаназорат билан келишилган ҳолда); Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариш ва айланишига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилган қимматли қоғозлар ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган, қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган ва қимматли қоғозлар бозорида айланишига йўл қўйилган қимматли қоғозлардан ёки уларнинг баъзиларидан ташкил топган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи томонидан тақдим этиладиган суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларда кўрсатилган суғурта захиралари миқдори суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мос келмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Суғурталовчи томонидан суғурта агентига тўланган комиссия пулининг миқдори суғурта агенти тузган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган суғурта мукофотларининг (тўловларининг) 25 фоизидан ошган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчиларнинг активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни, тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, —
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,03 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилган (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни тақдим этилган) тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар ҳисоботларни ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш давомида, шунингдек суғурталовчиларнинг фаолиятини текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинади.
Давсуғуртаназорат камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида камчиликлар тавсифи ва жарима санкциялари миқдорини кўрсатган ҳолда тегишли хулоса тайёрлайди ва мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Молия вазирлиги раҳбариятига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарорлар камчиликлар аниқланган кундан бошлаб ўттиз кун ичида қабул қилинади ва Молия вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Суғурталовчига жарима санкциясини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Молия вазирлиги жарима санкциясининг қўлланишига олиб келган йўл қўйилган камчиликни кўрсатган ҳолда суғурталовчига ёзма равишда хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Суғурталовчи жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида тўлаши ва жарима суммаси тўланган кундан бошлаб уч кун ичида Молия вазирлигига тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари устидан суғурталовчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.