Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1—3-иловаларга мувофиқ базавий лавозим маошлари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 сентябргача олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тушунтириш ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 119-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 24-25-сон, 196-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(сўм) | ||
Лавозимлар номи | Базавий лавозим маошлари миқдори | |
1. Кафедра мудири: | ||
фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган | 365810 | 349444 |
фан номзоди илмий даражасига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган | 349444 | 336058 |
илмий даражага эга бўлмаган | 336058 | 322600 |
2. Профессор: | ||
фан доктори илмий даражасига эга бўлган | 349444 | 336058 |
фан номзоди илмий даражасига эга бўлган | 336058 | 322600 |
илмий даражага эга бўлмаган | 322600 | 306679 |
3. Доцент: | ||
илмий даражага эга бўлган | 322600 | 306679 |
илмий даражага эга бўлмаган | 306679 | 290938 |
4. Катта ўқитувчи: | ||
илмий даражага эга бўлган | 306679 | 290938 |
илмий даражага эга бўлмаган | 290938 | 275549 |
5. Ассистент, ўқитувчи: | ||
илмий даражага эга бўлган | 275549 | 260288 |
илмий даражага эга бўлмаган | 260288 | 245258 |
6. Ўқитувчи-стажер | 229655 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(сўм) | ||
Лавозимлар номи | Базавий лавозим маошлари миқдори | |
I гуруҳ | II гуруҳ | |
1. Ректор: | ||
академик бўлган | 412,729 | 395,962 |
профессор ёки фан доктори бўлган | 395,962 | 379,285 |
доцент ёки фан номзоди бўлган | 379,285 | 365,810 |
2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор | ||
профессор ёки фан доктори бўлган | 379,285 | 365,810 |
доцент ёки фан номзоди бўлган | 365,810 | 349,444 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган | 349,444 | 336,058 |
3. Халқаро алоқалар, капитал қурилиш ва молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор: | ||
профессор ёки фан доктори бўлган | 357,223 | 343,733 |
доцент ёки фан номзоди бўлган | 343,733 | 330,181 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган | 330,181 | 316,609 |
4. Филиал директори: | ||
академик бўлган | 395,962 | 395,962 |
профессор ёки фан доктори бўлган | 379,285 | 379,285 |
доцент ёки фан номзоди бўлган | 365,810 | 365,810 |
5. Филиал директорининг ўринбосари: | ||
профессор ёки фан доктори бўлган | 365,810 | 365,810 |
доцент ёки фан номзоди бўлган | 349,444 | 349,444 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган | 336,058 | 336,058 |
6. Декан: | ||
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлган | 349,444 | 349,444 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган | 336,058 | 336,058 |
7. Декан ўринбосари: | ||
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлган | 336,058 | 336,058 |
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган | 322,600 | 322,600 |
8. Ҳисоблаш маркази бошлиғи | 134,144 | 125,545 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(сўм) | |
Лавозимлар номи | Базавий лавозим маошлари миқдори |
1. Ҳисоблаш марказлари муҳандислари: | |
1-тоифали | 108,758 |
2-тоифали | 100,841 |
тоифасиз | 93,244 |
2. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари концертмейстерлари: | |
етакчи концертмейстер | 266,802 |
концертмейстер | 237,472 |
3. Илмий котиб | 125,545 |
4. Ишлаб чиқариш таълими устаси | 100,841 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Давлат бюджетидан ёки аралаш тарзда маблағ билан таъминланадиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари учун қўлланадиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган олий таълим муассасаларининг ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.
3. Олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошини, шунингдек қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Олий таълим муассасалари раҳбарларининг базавий лавозим маошлари олий таълим муассасаси мансуб бўлган гуруҳдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Раҳбарлар таркибига олий таълим муассасасининг ректори, проректори, декани, декан ўринбосари, олий таълим муассасаси филиалининг директори, директор ўринбосари лавозимларидаги шахслар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимидагилар киритилади.
Олий таълим муассасасининг кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эгалланади.
9. Базавий лавозим маошлари схемаларида иккита маош назарда тутилган лавозимлар бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби штат жадвалларини тасдиқлашда ушбу лавозимлар бўйича лавозим маошлари олий таълим муассасаси ректори томонидан ходимлар сони ва тегишли вазирлик (идора) томонидан ушбу олий таълим муассасаси учун мазкур ходимлар тоифаси бўйича ҳисобланган иш ҳақи фонди доирасида белгиланади. Бунда ўталган илмий мактаб, иш стажи, ўқув-тарбия жараёнига қўшилган фаол ҳисса ва олий таълим муассасаси раҳбари томонидан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ходим олий таълимнинг битта муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий лавозим маоши ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).
13. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга ҳамда илмий тадқиқотларга аниқ ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар таркиби вакиллари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан белгиланган тартибда тўланадиган ҳар ойлик устамалар белгиланади.
14. Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланган ва тариф бўйича лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган қўшимча тўлов ва устамаларнинг бошқа турлари миқдори ушбу Низом кучга кирган вақтдан бошлаб базавий лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланади.
штатдаги ўқитувчилар томонидан ушбу тоифадаги ходимларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида амалдаги низомларга мувофиқ бажарилган ўқув ишлари учун;
белгиланган нормативларга мувофиқ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда ўқув ишларини бажаришга жалб этиладиган ректорлар, проректорлар ва бошқа раҳбар ходимларга;
бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.
Йиллик шахсий иш режаси ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий тусдаги асосий тадбирлар рўйхатини, тадбирлардан ҳар бири бўйича соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламаси лавозимлар (кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр) бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.