21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон
Ҳужжат 30.04.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, тижорат банкларининг 4-иловага мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш учун микрокредитлар ажратишни кенгайтириш тўғрисидаги таклифига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
«Ўздонмаҳсулот» АК 5-иловадаги прогноз ҳажмларига мувофиқ фермер хўжаликлари ихтиёрида қолаётган, чорвачилик учун тўлақонли омухта ем ишлаб чиқаришнинг оширилишини таъминлайдиган омухта ем саноатини модернизация қилиш ва қўшимча дон ресурслари харид қилишни ташкил этишнинг аниқ чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Молиялаштириш манбалари

I. Наслчилик ишини такомиллаштириш

1.

Йирик шохли қорамолларни кўпайтиришга ихтисослашган наслчилик хўжаликларини соф зотли наслли моллар бош сони ва уларнинг маҳсулдорлиги бўйича белгиланган талабларга мослиги юзасидан инвентаризациядан ўтказиш.

2008 йил 1 июнгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Наслчилик иши инспекциясининг ўз маблағлари

2.

Қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш: наслли чорваларнинг генофондини яратиш, янгилаб бориш ва муҳофаза қилиш, наслчилик ишлаб чиқарувчиларининг уруғликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун замонавий ускуналарни харид қилиш; наслчилик иши бўйича чорвачилик хўжаликларига сервис хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш, наслдор қорамолларни сотиш, чорва молларини сунъий уруғлантиришнинг илғор технологияларини жорий қилиш.

2008 йил 1 июнгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, ТИАИСВ

3.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзнаслчилик» республика корхонаси базасида наслли буқаларнинг қаттиқ музлатилган уруғларини ишлаб чиқариш ишларини ташкил қилиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари

Грант маблағларини жалб қилиш ҳамда тижорат банклари кредитлари

4.

«Ўзнаслчилик» республика корхонаси учун районлаштирилган 20 бош наслли буқаларни ҳамда зарур ускуналар ва техникаларни олиб келиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, тижорат банклари

Грант маблағларини жалб қилиш ҳамда тижорат банклари кредитлари

5.

Наслли буқаларнинг уруғларини сақлаш ҳамда наслчилик чорвачилик хўжаликлари ва зооветеринар пунктларни доимий равишда таъминлаб туриш учун «Ўзнаслчилик» республика корхонасининг ҳудудий филиалларини ташкил қилиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Тижорат банклари кредитлари ҳамда корхонанинг ўз маблағлари

6.

«Ўзнаслчилик» республика корхонаси базасида сунъий уруғлантириш бўйича техниклар ва ветеринар мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича доимий курсларни ташкил қилиш.

Ҳар йили II чоракда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнаслчилик» республика корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналар ва хўжаликларнинг ўз маблағлари

7.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (ҳар бир ҳудудда камида иккита) олинган наслларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига сотиш учун сут йўналишидаги наслдор эчкиларни кўпайтиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларни, уларни сақлаш учун суғориладиган ва яйлов ерларни ажратиб берган ҳолда ташкил этиш.

2008 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

Хўжаликларнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

8.

Республиканинг ҳар бир қишлоқ туманида иккитадан паррандачилик фермаларини ташкил қилиш.

2008 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

Корхоналар ва хўжаликларнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

II. Озуқа ишлаб чиқаришни ривожлантириш

9.

Озуқабоп экинларга мўлжалланган ерлар ва улардан амалда фойдаланилишини инветаризациядан ўтказиш.

2008 йил 15 майгача

Давергеодезкадастр, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналар ва хўжаликларнинг ўз маблағлари

Белгиланган вазифадан ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва моллари учун серсув озуқага бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, озуқабоп экинлар экилишини кенгайтириш.

Ҳар йили

10.

Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2008 йил 15 майгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Хўжаликларнинг ўз маблағлари

Ҳудудларда озуқабоп экинлар уруғларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш.

2008 йил давомида

11.

Илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасалар томонидан озуқабоп экинлар, арпа ва маккажўхорининг ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига нисбатан мослашган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навларини етарли ҳажмларда етиштириш юзасидан селекция ва уруғчилик ишларини олиб боришни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2008 йил II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

12.

Бошоқли дон экинларини жойлаштиришда ҳар йили давлат эҳтиёжи учун камида 100 минг тонна ҳажмда харид қилишни таъминлаш мақсадида арпа етиштириш учун ер майдонларини ажратиш.

Ҳар йили

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Яйлов жойларда эфемер ўсимликларни сақлаш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 мартгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Ердан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари

14.

Ўзи ишлаб чиқарган озуқага бўлган эҳтиёжнинг таъминланишини ҳар йили ошириб боришни ҳисобга олган ҳолда сифатли омухта ем ишлаб чиқариш учун хом ашё ва компонентларни харид қилишни ?ашкиллаштириш.

Ҳар йили

«Ўздонмаҳсулот» АК, омухта ем саноати корхоналари, тижорат банклари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари

15.

Омухта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва биринчи галда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжи учун дон сотиш бўйича мажбуриятни бажаргандан сўнг бошоқли дон экинларининг ўзларида қолган қисмини шартнома асосида сотишни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 декабргача

«Ўздонмаҳсулот» АК, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналарнинг ўз маблағлари

III. Ветеринар хизмат кўрсатишни яхшилаш

16.

Қуйидагиларни аниқлаш юзасидан зооветеринария пунктларини инвентаризациядан ўтказиш:

2008 йил 1 майгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ўз маблағлари

республикадаги барча ҳудудларнинг чорвачилик бўйича зооветеринария хизматлари билан қамраб олинганлиги;

улар томонидан, шу жумладан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, турлари ва сифати;

зарур асбоб-ускуналар ва мутахассислар билан таъминланганлик даражаси.

17.

Республика ва ҳудудий ветеринария лабораторияларини, зооветеринария пунктларини замонавий ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

Зооветеринария пунктларини малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2008 — 2012 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Корхоналарнинг ўз маблағлари, грант маблағларини жалб қилиш, шунингдек, тижорат банклари кредитлари ва бошқа жалб қилинган, шу жумладан хорижий молия институтларининг қарз маблағлари

18.

Республикада зооветеринария инвентарлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2008 йил I ярим йиллик

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги

19.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси зооветеринария пунктларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш.

2008 йил давомида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Инвесторлар маблағлари

20.

Хусусий зооветеринария пунктлари учун лицензия олиш шартларини соддалаштириш қисмида қулай шарт-шароитларни яратиш.

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга лицензия бериш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш.

2008 йил II чорак

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси, Адлия вазирлиги

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи