26.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1781
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қарори, 26.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1781
Кучга кириш санаси
05.04.2008
Ҳужжат 10.05.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Фермер хўжалиги тўғрисида» ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш ва улар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
3. Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (кейинги ўринларда — БҲМС деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг қоидалари билан биргаликда амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжаликлари хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар Режасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 20-сон) ва ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган Фермер хўжаликларининг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби намунавий Счётлар режасига мувофиқ тузади. Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар Режаси фермер хўжалигининг ҳисоб сиёсатида қонунчиликда белгиланган тартибда акс эттирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби объектларининг аналитик ва синтетик ҳисобини юритиш учун ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ «Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби» регистри қўлланилади. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби китоб шаклида юритилади, унда операциялар ҳисоби бутун ҳисобот йили давомида юритилади. Бунда, Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китоби тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Китобининг сўнгги варағида фермернинг имзоси билан «Мазкур Китобда ....... варақ рақамланган» деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда). Варақлар сони ёзув билан ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий воситалар бўйича, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олинганлари бўйича ҳам эскириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Номоддий активлар бўйича амортизация танланган усулга биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ ҳисобланади.
31. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси, фермер хўжалигининг маҳсулотлар ва бошқа активларни сотиш билан боғлиқ бўлмаган хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган дебиторлик қарзларининг аналитик ва синтетик ҳисоби учун мўлжалланган. Ушбу қайднома, узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900), 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счёти, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300), бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400), мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500), ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700) ва турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларда (4800) ҳисобга олинадиган бошқа дебитор қарздорликнинг ҳар бир тури учун алоҳида очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси, фермер хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган бошқа мажбуриятларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби учун мўлжалланган. Ушбу қайднома, кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (6200), олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда (6300), бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётларда (6500), қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800) ва 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» счётидан ташқари турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6900) ҳисобга олинадиган бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича кредиторлар кесимида алоҳида очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш Жамланма қайдномасининг «Счётнинг рақами ва номи» устунида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланилган барча счётлар келтирилади ва «20___ й. «___» ________ даги қолдиқ» устунига маблағлар турлари ва уларнинг манбалари бўйича ҳисобот даври бошидаги мавжуд қолдиқ суммалари ўтказилади. Актив счётларнинг қолдиқлари ушбу устуннинг «дебет» қисмида, пассив счётлар бўйича эса — «кредит» қисмида ёзилади. Шундан сўнг, «20___ йил ______ учун жами айланма» устунида шу ҳисобот давридаги ушбу счётлар айланмаларининг жамиси ёзилади. «20___ й. «__» ______ даги қолдиқ» устунида активларни, мажбуриятларни ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот даврининг якунидаги мавжуд қолдиқ суммалари аниқланади. «Қайднома номи» устунида эса келтирилган счётда ҳисоб объекти юритиладиган қайдноманинг номи кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисидаги» буйруғи билан белгиланган (2003 йил 24 январь, рўйхат рақами 1209 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) шаклларда ва тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Счётлар т/р

Счётлар номи

Счётлар тури

I қисм. Узоқ муддатли активлар

I бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар

0100

Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар

А

0110

Ер

0111

Ерни ободонлаштириш

0112

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши

0120

Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар

0130

Машина ва асбоб-ускуналар

0140

Мебель ва офис жиҳозлари

0150

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси

0160

Транспорт воситалари

0170

Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар

0180

Кўп йиллик ўсимликлар

0190

Бошқа асосий воситалар

0200

Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар

КА

0211

Ерни ободонлаштиришнинг эскириши

0212

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши

0220

Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши

0230

Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши

0240

Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши

0250

Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши

0260

Транспорт воситаларининг эскириши

0270

Ишчи ҳайвонларнинг эскириши

0280

Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши

0290

Бошқа асосий воситаларнинг эскириши

0299

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши

0300

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар

А

0310

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар

0400

Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар

А

0410

Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау

0440

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари

0490

Бошқа номоддий активлар

0500

Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар

КА

0510

Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси

0540

Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси

0590

Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси

0600

Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар

А

0610

Қимматли қоғозлар

0690

Бошқа узоқ муддатли инвестициялар

0800

Капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар

А

0810

Тугалланмаган қурилиш

0820

Асосий воситаларни харид қилиш

0830

Номоддий активларни харид қилиш

0840

Асосий подани шакллантириш

0850

Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар

0860

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар

0890

Бошқа капитал қўйилмалар

0900

Молиявий дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

А

0920

Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар

0940

Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар

0990

Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар

II қисм. Жорий активлар

II бўлим. Товар-моддий захиралари

1000

Материалларни ҳисобга олувчи счётлар

А

1010

Хом ашё ва материаллар

1020

Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар

1030

Ёқилғи

1040

Эҳтиёт қисмлар

1060

Идиш ва идишбоб материаллар

1070

Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар

1080

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари

1090

Бошқа материаллар

1100

Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар

А

1110

Ўстиришдаги ҳайвонлар

1120

Боқувдаги ҳайвонлар

2000

Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар

2010

Асосий ишлаб чиқариш

2300

Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар

А

2310

Ёрдамчи ишлаб чиқариш

2500

Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар

2510

Умумишлабчиқариш харажатлари

2600

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар

2610

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар

2800

Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар

А

2810

Омбордаги тайёр маҳсулотлар

2820

Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар

2830

Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар

III бўлим. Келгуси давр харажатлари — жорий қисми

3100

Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар

А

3110

Олдиндан тўланган ижара ҳақи

3120

Олдиндан тўланган хизмат ҳақи

3190

Бошқа келгуси давр харажатлари

IV бўлим. Олинадиган счётлар — жорий қисми

4000

Олинадиган счётлар

А

4010

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар

4200

Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар

А

4210

Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар

4220

Хизмат сафарларига берилган бўнаклар

4230

Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар

4290

Ходимларга берилган бошқа бўнаклар

4300

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар

А

4310

ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар

4320

Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар

4330

Бошқа берилган бўнаклар

4400

Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар

А

4410

Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)

4500

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар

А

4520

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари

4600

Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар

А

4610

Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи

4700

Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар

А

4710

Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи

4720

Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи

4730

Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи

4790

Ходимларнинг бошқа қарзлари

4800

Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар

А

4810

Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар

4820

Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар

4830

Олинадиган фоизлар

4840

Олинадиган дивидендлар

4850

Олинадиган роялти

4860

Даъволар бўйича олинадиган счётлар

4890

Бошқа дебиторлар қарзлари

4900

Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар

КА

4910

Даргумон қарзлар бўйича резерв

V бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар

5000

Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

А

5010

Миллий валютадаги пул маблағлари

5100

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

А

5110

Ҳисоб-китоб счёти

5200

Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

А

5210

Мамлакат ичидаги валюта счётлари

5500

Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

А

5510

Аккредитивлар

5520

Чек дафтарчалари

5530

Бошқа махсус счётлар

5600

Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар

А

5610

Пул эквивалентлари (турлари бўйича)

5700

Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар

А

5710

Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари

5800

Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар

А

5810

Қимматли қоғозлар

5830

Берилган қисқа муддатли қарзлар

5890

Бошқа жорий инвестициялар

5900

Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар

А

5910

Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар

5920

Бошқа жорий активлар

III қисм. Мажбуриятлар

VI бўлим. Жорий мажбуриятлар

6000

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар

П

6010

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар

6200

Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

П

6230

Бошқа кечиктирилган даромадлар

6240

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар

6290

Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар

6300

Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар

П

6310

Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар

6390

Бошқа олинган бўнаклар

6400

Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар

П

6410

Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)

6500

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар

П

6520

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар

6600

Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар

П

6610

Тўланадиган дивидендлар

6700

Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар

П

6710

Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар

6720

Депонентланган иш ҳақи

6800

Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар

П

6810

Қисқа муддатли банк кредитлари

6820

Қисқа муддатли қарзлар

6900

Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар

П

6910

Тўланадиган оператив ижара

6920

Ҳисобланган фоизлар

6930

Роялти бўйича қарз

6950

Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми

6960

Даъволар бўйича тўланадиган счётлар

6970

Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз

6990

Бошқа мажбуриятлар

VII бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар

7200

Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

П

7230

Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар

7240

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар

7290

Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар

7800

Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар

П

7810

Узоқ муддатли банк кредитлари

7820

Узоқ муддатли қарзлар

7900

Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар

П

7910

Тўланадиган молиявий ижара

7920

Турли кредиторларга бўлган бошқа узоқ муддатли қарзлар

IV қисм. Хусусий капитал

VIII бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар

8300

Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар

П

8330

Пай ва улушлар

8400

Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар

8420

Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи

8500

Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар

П

8510

Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар

8520

Резерв капитали

8530

Текинга олинган мулк

8700

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар

П

8710

Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)

8720

Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)

8800

Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар

П

8810

Грантлар

8820

Субсидиялар

8840

Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари

8890

Бошқа мақсадли тушумлар

8900

Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар

П

8910

Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари

V қисм. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши

IX бўлим. Даромадлар ва харажатлар

9000

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар

Т

9010

Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар

9100

Реализация қилинган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар

Т

9110

Реализация қилинган тайёр маҳсулотларнинг таннархи

9200

Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар

9210

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши

9220

Бошқа активларнинг чиқиб кетиши

9300

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар

Т

9310

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда

9320

Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда

9330

Ундирилган жарима, пеня ва устамалар

9340

Ўтган йиллар фойдалари

9350

Оператив ижарадан даромадлар

9360

Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар

9380

Текинга олинган молиявий ёрдам

9390

Бошқа операцион даромадлар

9400

Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар

Т

9410

Реализация харажатлари

9420

Маъмурий харажатлар

9430

Бошқа операцион харажатлар

9500

Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар

Т

9510

Роялти бўйича даромадлар

9520

Дивидендлар кўринишидаги даромадлар

9530

Фоизлар кўринишидаги даромадлар

9540

Валюталар курслари фарқидан даромадлар

9550

Молиявий ижарадан даромадлар

9560

Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар

9590

Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари

9600

Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

Т

9610

Фоизлар кўринишидаги харажатлар

9620

Валюталар курслари фарқидан зарарлар

9690

Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар

9700

Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар

Т

9710

Фавқулоддаги фойдалар

9720

Фавқулоддаги зарарлар

9800

Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар

9820

Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар

9900

Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар

Т

9910

Якуний молиявий натижа

VI қисм. Балансдан ташқари счётлар

001

Оператив ижарага олинган асосий воситалар

БТ

002

Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар

БТ

006

Қатъий ҳисобот варақлари

БТ

010

Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар

БТ

011

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк

БТ

013

Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)

БТ

014

Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари

БТ

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.