LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 73-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорининг 257-бандига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда):
сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан етти баробаригача миқдорда штраф солишга сабаб бўлади».
Белгилаб қўйилсинки, 170-модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар давлат солиқ органларининг, «Ўзнефтгазназорати» ва ички ишлар (милиция) органларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади;
«фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробаридан беш баробаригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ўн баробаригача миқдорда штраф солишга сабаб бўлади»;
Нефть маҳсулотлари базаларида, омборларида ва автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, бериш ва ҳисобга олишнинг белгиланган қоидаларини бузиш, —
Худди шундай хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо берилганидан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилса, —
Белгилаб қўйилсинки, 174-2-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги протоколлар «Ўздавнефтмаҳсулот» тизими ва давлат солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади;
II. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 2-модда):
биринчи қисмнинг жазо белгиловчи қисмидаги «юз сўмдан икки юз сўмгача» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ўн беш баробаригача миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмнинг жазо белгиловчи қисмидаги «юз сўмдан уч юз сўмгача» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баробаридан йигирма баробаригача миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан қўлда савдо қилиш, башарти бу ҳаракатлар шундай ножўя ҳаракати учун маъмурий жазога тортилган шахс томонидан жазо берилганидан кейин бир йил мобайнида такрор содир этилса, —
сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, бир йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ўн беш баробаригача миқдорда штраф солиш билан жазоланади.
сотилаётган буюмларни мусодара қилиб, икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки шу муддатга ахлоқ тузатиш иши билан ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баробаридан йигирма баробаригача миқдорда штраф солиш билан жазоланади».
III. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 3-модда) 108-моддасининг биринчи қисми «180-2» рақамидан кейин «180-3» рақами билан тўлдирилсин.