LexUZ шарҳи
(1) «Адабий ва бадиий асарлар» атамаси адабиёт, фан ва санъат соҳасидаги ҳар қандай маҳсулотни, унинг қандай усул ва шаклда ифодаланганидан қатъи назар, ўзида қамрайди, шу жумладан: китоблар, брошюралар ва бошқа ёзма асарлар; маърузалар, мурожаатлар, ваъзлар ва бошқа шу каби асарлар; драматик ва мусиқали драматик асарлар; хореографик асарлар ва пантомималар; мусиқа асарлари, мтанли ёки матнсиз; кинематографик асарлар, уларга кинемотографияга айнан ўхшаш усулда ифодаланган асарлар тенглаштирилади; расмлар, шунингдек рассомлик, архитектура, скульптура, ўймакорлик ва литография асарлари; фотография асарлари, уларга фотографияга айнан ўхшаш усулда ифодаланган асарлар тенглаштирилади; амалий санъат асарлари; иллюстрациялар, картлар, планлар, эскизлар ҳамда география, топография, архитектура ёки фанларга тегишли пластик асарлар.
(с) (b)-остбанднинг қоидасига қарамай, агар бирон бир сессияда вакил қилинган мамлакатлар миқдори умумий миқдорнинг ярмидан камини ташкил қилса-ю аммо Ассамблея аъзолари бўлган мамлакатларнинг учдан бирига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, у қарорлар қабул қилиши мумкин, бироқ Ассамблеянинг, ўз процедура қоидаларига тегишли қарорларидан ташқари, ҳамма қарорлари қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолдагина кучга киради. Халқаро бюро тилга олинган қарорларни Ассамблеяда вакиллик қилмаган аъзо-мамлакатларга юборади ҳамда уларга қарорлар юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида улар ушбу қарорларга овоз берадиларми, қаршимилар ёки бетараф қолдиларми ёзма равишда хабар қилишни сўрайди. Агар бу муддат тугаганидан кейин, ўзларининг бетараф эканликларини шу тарзда овоз бериб ёки хабар қилиб билдирган мамлакатлар сони кворумга етиши учун сессиянинг ўзида етишмаган сонга етса, бундай қарорлар бир пайтнинг ўзида керакли кўпчилик овоз сақланиши шарти билан кучга киради.
(1) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг қарор топган амалиётига мувофиқ, ривожланаётган мамлакат деб ҳисобланадиган, ушбу Қўшимча бўлимнинг ажралмас қисмини ташкил қилган мазкур Актни ратификация қиладиган ёки унга қўшиладиган, ҳамда ўзининг иқтисодий ҳолатини ва ўзининг ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Актда назарда тутилган ҳамма ҳуқуқларнинг муҳофазасини дарҳол таъминлаш имконсиз деб ҳисоблаган ҳар қандай мамлакат кейинги исталган вақтда ратификацион ёрлиқ ёки қўшилиш тўғрисидаги актни депозитлашда Бош директорга сақлаш учун топширилаётган хабар йўли билан ёки V(1)(с)-моддани ҳисобга олган ҳолда, у II моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланишини ёки III моддада назарда тутилган имтиёздан ёки уларнинг иккаласидан фойдаланишини билдириши мумкин. Бу мамлакат II моддада назарда тутилган имтиёздан фойдаланиш ўрнига, V(1)(а)-моддага мувофиқ баёнот бериши мумкин.