03.09.1993 йилдаги 939-XII-сон
Ҳужжат 17.05.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан ходим «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» — «е» бандларига мувофиқ пенсиялар тўловига кетадиган харажатларни қоплайдиган ҳақни 1994 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 80 фоиз миқдорида, 1995 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 90 фоиз ҳамда 1996 йил ва ундан кейинги йилларда тайинланадиган пенсиялар бўйича 100 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
4. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун амалга жорий этилгунга қадар амалда бўлган:
6. Белгилаб қўйилсинки, пенсия тайинланганидан кейин 1994 йил 1 июлгача ишланган вақт мазкур Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ пенсиялар миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш чоғида ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин. Республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатлари ва йўриқномаларини қараб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин;