LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)»ги қарорига асосан 2020 йил 18 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликлари ва кичик бизнес бошқа субъектларининг кредит ресурслари олишини ҳамда лизинг хизматларидан фойдаланишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига имтиёзли кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектлари — юридик шахсларга (кейинги ўринларда фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига деб аталади) тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши (III бўлимдан ташқари) мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига микрокредит бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатишга татбиқ этилмайди.
2. Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига имтиёзли кредитлар ва лизинг хизматлари (кейинги ўринларда имтиёзли кредитлар ва лизинг хизматлари деб аталади) фермер хўжаликлари ва кичик бизнес бошқа субъектларининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамлари очилган тижорат банклари томонидан берилади ва кўрсатилади.
3. Имтиёзли кредитлар ва лизинг хизматлари қайтариш, пуллилик, таъминланганлик, мақсадли фойдаланиш ва муддатлилик шартларида берилади ва кўрсатилади, мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
4. Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига имтиёзли кредитлар (кейинги ўринларда имтиёзли кредитлар деб аталади) 5 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади, камида 18 ойни ташкил этадиган имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради.
5. Фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун лизинг хизматлари кўрсатиш муддати 7 йилдан иборат бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган банкларнинг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармалари маблағлари ҳисобига бериладиган имтиёзли кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш кунидаги қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
банкнинг бошқа ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига бериладиган имтиёзли кредитлар бўйича — банк билан фермер хўжалиги ёки кичик бизнеснинг бошқа субъекти ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, бироқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда.
7. Лизинг бўйича фоиз ставкаси банк билан фермер хўжалиги ёки кичик бизнеснинг бошқа субъекти ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, бироқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
8. Имтиёзли кредитлар бўйича асосий қарзни қайтариш имтиёзли давр тамом бўлгандан кейинги ойдан бошланади.
9. Зарар кўриб ишлаётган ва ноликвид балансга эга бўлган фермер хўжаликларига ёки кичик бизнеснинг бошқа субъектларига имтиёзли кредитлар берилмайди ва лизинг хизматлари кўрсатилмайди, илгари берилган имтиёзли кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари эса шартномада белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олиниши керак. Ушбу шарт кредит шартномасида мажбурий тартибда қайд этилиши зарур.
10. Халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига имтиёзли кредитлар бериш Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари билан халқаро молия институтлари ўртасида тузилган кредит битимлари шартларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Фермер хўжалиги ёки кичик бизнеснинг бошқа субъекти имтиёзли кредитлар олиш учун кредит буюртманомаси билан биргаликда тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
имтиёзли кредитнинг бутун муддати учун пул оқимлари прогнози мажбурий тартибда кўрсатилган бизнес-режа;
потенциал қарз олувчи рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг баланс қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув мавжуд бўлган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари;
12. Фермер хўжалиги ёки кичик бизнеснинг бошқа субъекти мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш учун имтиёзли асосда лизингга мини-технологиялар ҳамда ихчам асбоб-ускуналар олиш учун тижорат банкига буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
потенциал қарз олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг баланс қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув мавжуд бўлган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари.
13. Тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармалари маблағлари ҳисобидан бериладиган имтиёзли кредитлар бўйича уларни олиш учун буюртманомаларни кўриб чиқиш, расмийлаштириш, ҳисобга олиш, уларни қайтариш ва улардан мақсадли фойдаланиш мониторингини олиб бориш, тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, ушбу Низом нормаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Банкнинг бошқа ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган имтиёзли кредитлар бўйича уларни олиш учун буюртманомаларни кўриб чиқиш, расмийлаштириш, ҳисобга олиш, уларни қайтариш ва улардан мақсадли фойдаланиш мониторингини олиб бориш, тўлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ, ушбу Низом нормаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Кредит буюртманомасини кўриб чиқиш ва банк хулосасини бериш муддати ҳужжатлар банкка тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошиши мумкин эмас.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
15. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар қайтарилишини таъминлаш сифатида кредит шартномаси бўйича сотиб олинадиган мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар улар қийматининг 80 фоизи миқдорида гаров учун қабул қилинади. Имтиёзли кредитнинг мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар гарови билан қопланмаган қисми учун қарз олувчи таъминлашнинг қуйидаги турларидан бир ёки бир нечтасини тақдим этади:
бошқа мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш;
16. Лизинг объекти лизинг олувчи томонидан лизинг берувчи банк фойдасига йўқолиш ва яроқсизланиш ҳолатларидан суғурта қилиниши керак. Суғурта полиси банкка лизинг шартномасида белгиланган муддатда тақдим этилади.
Лизинг фоизларини тўлаш ва лизинг операцияларини ўтказиш натижасида сарфланган маблағларни қайтариш кафолати сифатида лизинг берувчи банк лизинг олувчидан ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган бошқа таъминлаш турларини талаб қилиши мумкин.
17. Тижорат банклари ўзлари билан доимий алоқада бўлган, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқимига, ижобий нуфузга ва яхши кредит тарихига эга бўлган фермер хўжаликларига ва бошқа кичик бизнес субъектларига, ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган қайтариш таъминловисиз, ишончга асосланган кредитлар беришга ҳақлидир.
18. Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гаров предмети бўлиши мумкин бўлган буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров предмети бўлиши мумкин (муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари).
Қарз олувчи ўз ҳисобига гаров предметининг йўқолиши ва яроқсизланиши ҳолатлари юзасидан суғурта шартномаси тузади. Суғурта полиси банкка кредит шартномасида белгиланган муддатда тақдим этилади.
20. Кафиллик кафил бўлувчи билан қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда уч нусхада банк фойдасига тузиладиган кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида, кафил бўлувчи ва қарз олувчи имзоларидан кейин мазкур кафилликнинг банк томонидан қабул қилингани қайд этилади, у банк филиали бошқарувчисининг имзоси ва банк филиалининг думалоқ муҳри билан тасдиқланади.
21. Суғурта компаниялари фермер хўжаликлари ва бошқа суғурта бозори қатнашчилари мурожаатларига кўра уларнинг тадбиркорлик таваккалчиликларини, шунингдек лизинг объекти йўқолиши ва яроқсизланишидан суғурталашни белгиланган тартибда амалга оширади. Бунда кўрсатиб ўтилган суғурта шартномалари бўйича ҳар йилги суғурта мукофоти суммаси, белгиланган суғурта тарифлари миқдорларидан қатъи назар, суғурта тўлови суммасининг бир фоизидан ошиши мумкин эмас.