LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармони 5-бандидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг вақтинчалик характердаги алоҳида қарорларига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан озод этиш бўйича илгари берилган имтиёзлар муддати ўтгандан сўнг татбиқ этилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сонли Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. 1997 йилнинг 1 февралидан бошлаб кичик ишлаб чиқариш корхоналари ва лизинг компаниялари жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган технологик ускуналар, шунингдек технологик ускуналар етказиб бериш контракти шартларида бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш назарда тутилган тақдирда, улар учун божхона божи тўловларидан озод қилинсин».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 19 январдаги ПФ-1919-сонли Фармонида:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган технологик ускуналар, шунингдек технологик ускуналар етказиб бериш контракти шартларида бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш назарда тутилган тақдирда, улар қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин»;
«Янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек ишлаб турганларини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ республика ҳудудига олиб келинадиган технологик ускуналар, шунингдек технологик ускуналар етказиб бериш контракти шартларида бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш назарда тутилган тақдирда, улар қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сонли Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кичик бизнес корхоналари ўзлари ташкил этаётган ишлаб чиқариш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган технологик ускуналар, шунингдек технологик ускуналар етказиб бериш контракти шартларида бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш назарда тутилган тақдирда, улар божхона божи тўлашдан озод этилсин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 августдаги ПФ-3122-сонли Фармони 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган технологик ускуналар, шунингдек технологик ускуналар етказиб бериш контракти шартларида бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш назарда тутилган тақдирда, божхона тўлови ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 — 2008 йилларда Тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сонли қарорининг 5-банди «киритилган корхоналар» сўзидан сўнг «мазкур қарорда назарда тутилган лойиҳалар бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.