10.07.1997 йилдаги 345-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2012
Ҳужжат 10.07.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сонли Фармонига биноан инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кенгайтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, фуқаролар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ҳолларининг олдини олишни таъминлашда адлия ва суд органлари ходимларининг масъулиятини ошириш, уларнинг фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларига эътиборини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати таркибида 1-иловага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари адлия бошқармалари таркибида 2-иловага мувофиқ Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармаси ва гуруҳлари ташкил этилсин.
— ариза ва шикоятларни Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига тўла риоя қилган ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш, бу масалада сансалорлик, расмиятчиликка ва тўрачиликка йўл қўймаслик, кўрилган шикоятлар юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳақида фуқароларга ёзма ёки оғзаки тарзда маълум қилиш, ўринли бўлмаган масалалар юзасидан тушунтириш ишларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.