15.01.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1653
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 15.01.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1653
Кучга кириш санаси
25.01.2007
Ҳужжат 25.01.2007 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари билан ички ишлар органларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш (кейинги ўринларда матнда — ижро ҳаракатлари) жараёнида жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
9. Ички ишлар органлари ходими ушбу Йўриқноманинг 8-бандида белгиланган ҳолатлар бўйича рад қилинган тақдирда, суд ижрочиси бу ҳақда ижро ҳаракатлари бўйича тузиладиган далолатномага тегишли қайд киритиб, мазкур ходимни ижро ҳаракатини амалга оширишда иштирок этишдан четлаштиради ва ижро ҳаракатини амалга оширишда иштирок этишдан четлатилмаган ички ишлар органи ходимлари билан ижро ҳаракатларини давом эттиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.