Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019
Ҳужжат 21.11.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида микрокредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш асосларини белгилаб беради. Микрокредит ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисоби улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.
Микрокредит ташкилотларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун — алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Микрокредит ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича микрокредит ташкилотининг жамланма баланси тузилади.
КодНоми
10000АКТИВЛАР
10100Кассадаги нақд пуллар
10101Кассадаги пул маблағлари
10109Йўлдаги нақд пуллар
10500Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар
10503Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
10505Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар
10507Банкларга қўйилган муддатли депозитлар
10597Банкларга қўйилган бошқа маблағлар
11100Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
11101Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
11103Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
11105 Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
11195Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)
11199Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
12400 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар
12401Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар
12405Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар
12409Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар
12499Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
12500Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
12501Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
12505Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар
12509Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар
12599Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
12700Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
12701Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
12705Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар
12709Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар
12799Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
14800Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар
14801Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар
14809Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар
14899Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
14900Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
14901Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
14909Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар
14999Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
15100Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
15101Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
15109Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар
15199Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
15600Микролизинг (молиявий ижара)
15607Микролизинг
15617Муддати ўтган микролизинг
15619Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг
15699Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
15700Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар
15701Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар
15703Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
15707Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
15709Суд жараёнидаги микролизинг
15799Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
16300Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16301Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16307Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16309Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16323Микролизинг (Молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар
16397Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)
16500Асосий воситалар
16501Ер
16505Тугалланмаган қурилишлар
16509Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари
16511Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16515Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
16519Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16529Транспорт воситалари
16531Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16535Мебель, мослама ва жиҳозлар
16539Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16549Операцион ижарага берилган асосий воситалар
16551Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16561Омбордаги асосий воситалар
16563Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16600Номоддий активлар
16601Номоддий активлар
16605Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16609Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар
16617Гудвилл
16699Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
16700Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар
16701Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар
16707Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси
16799Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
19900Бошқа активлар
19901Майда харажатлар
19905Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар
19907Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар
19908Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар
19909Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи
19911Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
19921Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар
19925Олдиндан тўланган харажатлар
19931Муддати узайтирилган солиқлар
19941Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар
19945Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
19995Суд жараёнидаги бошқа активлар
19997Бошқа активлар
19999Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
20000МАЖБУРИЯТЛАР
21600Олинган қисқа муддатли кредитлар
21606Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар
21610Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар
21614Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар
21618Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
21622Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
21626Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
21696Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
22000Олинган узоқ муддатли кредитлар
22006Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар
22010Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар
22014Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар
22018Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
22022Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
22026Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
22096Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
22100Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар
22102Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22104Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22400Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22408Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар
22410Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
22496Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар
22500Ҳисобланган солиқлар
22502Ҳисобланган даромад(фойда) солиқлари
22504Ҳисобланган бошқа солиқлар
22506Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар
22508Муддати узайтирилган солиқлар
22510Нафақа (пенсия) фонди билан бўладиган ҳисоб-китоблар
22512Бандлик фонди ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар
22800Муддати узайтирилган даромадлар
22812Келгуси давр фоизли даромадлари
22896Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
29800Бошқа мажбуриятлар
29801Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
29802Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар
29803Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар
29805Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар
29896Бошқа мажбуриятлар
30000КАПИТАЛ
30300Микрокредит ташкилотининг устав капитали
30301Устав капитали
30900Захира капитали
30903Умумий захира фонди
30905Текинга олинган мулклар
30908Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси
31200Тақсимланмаган фойда
31203Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)
31206Соф фойда (зарар) (актив-пассив)
31700Грант маблағлари
31701Грант маблағлари
40000ДАРОМАДЛАР
40400Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40401Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40403Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40405Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40407Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар
42000Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42001Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42005Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42009Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42100Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42101Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42105Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42109Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42300Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42301Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42305Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42309Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44200Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
44201Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
44209Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
44300Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44301Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44309 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44500Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44501Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44509Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44700Суд жараёнидаги микроқарзлар ва микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44701Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
44703Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар.
44900Бошқа фоизли даромадлар
44901Бошқа фоизли даромадлар
45100Микролизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар
45105Микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45117Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45119Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45121Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45200Фоизсиз даромадлар
45201Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
45217Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар- Факторинг
45900Бошқа фоизсиз даромадлар
45901Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар
45909Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45913Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45921Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши
45994Бошқа фоизсиз даромадлар
50000ХАРАЖАТЛАР
53100Қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53101Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
53105Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
53109Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53113Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа мудддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53117Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53121Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53195Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54100Узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54101Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54105Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54109Банк бўлмаган молиявий муассасаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54113Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54117Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54121Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54195Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54900Бошқа фоизли харажатлар
54902Бошқа фоизли харажатлар
55100Фоизсиз харажатлар
55106Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари
55600Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
55602Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
55900Бошқа фоизсиз харажатлар
55902Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55906Бошқа хусусий мулкларни/ активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55995Бошқа фоизсиз харажатлар
56100Микрокредит ташкилоти ходимларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
56102Иш ҳақи
56106Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар
56110Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаш учун харажатлар
56114Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар
56118Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар
56122Бандлик фонди ва бошқа фондлар учун бадаллар
56195Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар
56200Ижара ва сақлаш (таъминот) харажатлари
56202Ижара тўлови
56206Сув тўлови
56210Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари
56214Таъмирлаш ва таъминот харажатлари
56218Қўриқлаш хизмати харажатлари
56300Хизмат сафари ва транспорт харажатлари
56302Хизмат сафари харажатлари
56306Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар
56310Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар
56314Ёқилғи харажатлари
56400Маъмурий харажатлар
56402Реклама ва эълон харажатлари
56406Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
56410Почта, телефон, факс бўйича харажатлар
56414Ҳужжат маркалари учун харажатлар
56418Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
56600Эскириш харажатлари
56602Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси
56610Транспорт воситаларининг эскириш суммаси
56614Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси
56618Номоддий активларнинг эскириш суммаси
56622Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси
56626Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси
56630Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси
56700Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
56702Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари
56706Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари
56710Суғурта харажатлари
56714Солиқ (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар
56718Жарима ва пеня харажатлари
56722Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
56795Бошқа операцион харажатлар
56800Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56802Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56814Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56830Асосий воситалари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56832Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56834Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56838Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56840Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56842Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56895Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56900Даромад солиғини баҳолаш
56902Даромад солиғини баҳолаш
90000КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
90900Савдога оид молиялашлар
90966Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
90993Кафолат ва кафилликлар
91500Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
91501Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар
91505Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
91700Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит и микролизинг бериш мажбурияти
91709Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбурияти
91800Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг мажбуриятлари
91816Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти
91900 Қарздорларнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг мажбуриятлари
91901Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари
91905Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари
94500Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар
94501Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
94502Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
94503Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар
95400Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
95413Ҳисобдан чиқарилган микрозқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар
95497Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
96300Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари
96331Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ
96335Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ
96337Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ
96345Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96349Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96351Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
96358Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
96381Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ
96397Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ
Кейинги таҳрирга қаранг.
КодНоми
10000АКТИВЛАР
10100КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР
10101Кассадаги пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг кассасидаги банкнот ва тангалар кўринишидаги нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади. Касса операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кассасига келиб тушган пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг кассасидан тўланган пул маблағлари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкка топшириладиган ортиқча пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10109Йўлдаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи:
йўлдаги нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкка ва бошқа кредит ташкилотларига жўнатилган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатлари суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади.
Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек, нақд пуллар, чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10500БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР
10503Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10505Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган жамғарма депозитлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган жамғарма депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жамғарма депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10507Банкларга қўйилган муддатли депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган муддатли депозитлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган муддатли депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида муддатли депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10597Банкларга қўйилган бошқа маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган бошқа маблағларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11100СОТИБ ОЛИНГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ — ФАКТОРИНГ
11101Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари — жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан инкассога қўйилган тўлов талабномаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган мижозларнинг дебиторлик қарзларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган ва 11103 — «Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг», 11105 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек, бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11103Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 — «Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11105 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11105Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 — «Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг», 11103 — «Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11195Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг дебиторлик қарзини унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек, қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11199Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12400ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР
12401Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12405Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар», 12409 — «Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар», 14801 — «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар», 14809 — «Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар» ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган микроқарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микроқарзларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12409Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микроқарз шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар» ва 12405 — «Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар» ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12499Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12500ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
12501Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12505Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар», 12509 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар», 14901 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар», 14909 — «Якка тартибдаги тарбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12509Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар» ва 12505 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар сумм?�и акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12599Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12700ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
12701Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12705Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 — «Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар», 12709 — «Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар», 15101 — «Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар», 15109 — «Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган барча микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 — «Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12709Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 — «Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар» ва 12705 — «Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 — «Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12799Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14800ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР
14801Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар
Ҳисобварақниннг таърифи:
берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга берилган микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14809Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микроқарз шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801 — «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар» ва 12405 — «Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 — «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан чиқарилган микроқарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14899Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14900ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
14901Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14909Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар» ва 12505 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар» ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14999Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15100ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
15101Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юридик шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15109Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 — «Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар» ва 12705 — «Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15199 — «Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15199Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15600МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА)
15607Берилган микролизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан берилган микролизинг бўйича олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микролизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 — «Муддати ўтган микролизинг» ва 15619 — «Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг» ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15617Муддати ўтган микролизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: микролизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 — «Берилган микролизинг» ва 15619 — «Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микролизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микролизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва бошқа тоифага ўтказилган ва\ёки 15699 — «Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15619Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: микролизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган микролизинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 — «Берилган микролизинг» ва 15617 — «Муддати ўтган микролизинг» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микролизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва/ёки 15699 �� «Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» (контр-актив) ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сƒмма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15699Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15700СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР, МИКРОКРЕДИТЛАР ВА МИКРОЛИЗИНГЛАР
15701Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар
15703Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
15707Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
15709Суд жараёнидаги микролизинг
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: суд иши қўзғатилган микроқарз, микрокредит ва микролизинглар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида қайта таснифланган ва суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий микроқарз, микрокредит ва микролизинг ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микроқарз, микрокредит ва микролизинглар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 — «Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз, микрокредит ва микролизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15799Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз, микрокредит ва микролизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16300ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР
16301Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг банклардаги депозитлари ва бошқа ҳисобварақлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16307Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16309Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16323Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микролизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16397Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган бошқа мажбуриятлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар (воситачилик ҳақи) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)нинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16500АСОСИЙ ВОСИТАЛАР
16501Ер
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ, микрокредит ташкилотларига фойдаланиш учун берилган ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади. Ерни сотиб олишда қўшимча харажатлар, яъни кўчмас мулк бўйича воситачилик ҳақлари, юридик хизмат тўловлари, сотиб олишдаги солиқлар, ерни тозалаш ва текислаш, дренаж қийматлари ҳам ернинг қиймати сингари ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16505Тугалланмаган қурилишлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16509Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) ва бошқа иншоотларнинг қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино(иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16511Микрокредит ташкилотининг бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобрақамнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Бунда қонунчиликда ўрнатилган меъёр ва эскиришни ҳисоблашнинг қабул қилинган методларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16515Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан лизинг (молиявий ижара)га олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ва молиявий ижара ва/ёки операцион ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек, ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16519Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16529Транспорт воситалари
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти ишида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16531Траспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16535Мебель, мослама ва жиҳозлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16539Мебель, мослама ва бошқа жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16549Операцион ижарага берилган асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек, ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16551Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг мақсади:
операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16561Омбордаги асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16563Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси(контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида омборда асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ва\ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16600НОМОДДИЙ АКТИВЛАР
16601Номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16605Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16609Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ва\ёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16617Гудвилл
Ҳисобварақнинг таърифи:
хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизла�иши ва\ёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16699Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16700КЎЧМАС МУЛК ВА БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР
16701Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган, микрокредит ташкилоти фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ва микролизингнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16707Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган, микрокредит ташкилоти фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ёки\ва бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкларнинг эскириш қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16799Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19900БОШҚА АКТИВЛАР
19901Майда харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилмаган маблағларнинг қайтарилиши, шунингдек, ҳисобдорликдаги суммаларнинг қопланиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19905Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисорбварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилган сумма, шунингдек, кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги мулк қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19907Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган (1 йилдан ошмаган) харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр токи, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилгандаги тўланадиган ва ҳисобдан чиқариладиган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19908Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19909Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи
Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (бу қоидага мувофиқ, асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловларидир) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида моддий-товар қимматликлар омборга кирим қилинганда тўланадиган ёки ҳисобдан чиқариладиган акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19911Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир деби�ор бўйича алоҳида шахсий ҳисоб²арақларда олиб борилади.
19921Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар
Ҳисоб варақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек, бошқа қимматликлар, шу жумладан микрокредит ташкилотининг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисоб рақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисоб рақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек, бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
19925Олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан жорий ҳисобот даври давомида келгуси ҳисобот даври учун олдиндан тўланган харажатлари (даврий нашрларга йиллик обуналар, олдиндан тўланган суғурта тўловлари, ижара тўловлар ва бошқалар)
Ҳисобварақнинг дебетида келгуси ҳисобот давридаги харажатлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган харажатларнинг амалда қопланган суммаси ва олдиндан тўланган харажатларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисобварақ харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19931Муддати узайтирилган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва бюджетдан ташқари фондларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати узайтирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган солиқ талаблари бу — жорий даврнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси)га киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган даромад(фойда)ни аниқлашда чегириб ташланадиган даромад (фойда) солиғидир. Бу — бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19941Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг, тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19945Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан, тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19995Суд жараёнидаги бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (микрокредит ташкилотининг жавобгар шахси томонидан етка зилган моддий зарарлар, ноқонуний берилган пул маблағлари ва бошқалар).
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 — «Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19997Бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юқорида таърифланган активларга мос тушмайдиган бошқа активлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида активлар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19999Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи:
алоҳида «Зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағларида кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20000 МАЖБУРИЯТЛАР
21600 ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР
21606Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банклардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21610Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эт�ирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлил»ий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21614Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан кредит уюшмалари, ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21618Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21622Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21626Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача чет эллик инвесторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21696Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22000 ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР
22006Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банклар олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22010Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22014Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан кредит уюшмалари, ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирлади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22018Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22022Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22026Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга чет эллик инвесторлардан олинган кредит(шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирлади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22096Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таър�фи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юқорида кўрсатилган таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит(шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22100ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР
22102Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22104Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22400ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР
22408Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22410Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22496Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22500ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР
22502Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган даромад (фойда) солиқлари (даромад (фойда), ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий даромад (фойда) солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган даромад (фойда) солиқлари суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22504Ҳисобланган бошқа солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ (даромад (фойда) солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22506Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг ходимларидан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22508Муддати узайтирилган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган даромад солиқлари ҳисобга олинади. Муддати узайтирилган даромад солиғи бу, жорий давр солиққа тортиладиган даромад(фойда)дан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси)га киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган даромад(фойда) солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати узайтирилган даромад солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддати узайтирилган даромад солиқларнинг камайган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
22510Нафақа (пенсия) фонди билан бўладиган ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан Нафақа фондига ўтказиладиган тегишли ижтимоий тўловлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ижтимоий тўловга ўтказиладиган тегишли маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий тўловга ўтказилган тегишли маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22512Бандлик фонди ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қонунчиликка мувофиқ Бандлик фондига, Касаба уюшмаси Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа фондларга ўтказиладиган тегишли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бандлик фонди ва бошқа фондларга ўтказиладиган тегишли тўловлар суммас� акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бандлик фонди ва бошқа фондларга ўтказилган тегишли тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фонд ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22800 МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР
22812Келгуси давр фоизли даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22896Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, ҳақиқий хизмат кўрсатилгунига қадар микрокредит ташкилоти даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (фоизли даромадлар мустасно), ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29800БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР
29801Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29802Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29803Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29805Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29896Бошқа мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисоб²арақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30000 КАПИТАЛ
30300МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ
30301Устав капитали
Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотидан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30900 ЗАХИРА КАПИТАЛИ
30903Умумий захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун микрокредит ташкилотининг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсадлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30905Текинга олинган мулклар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа шахслардан мулкларни текинга олиш (олдин текинга олинган) натижасида кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилган, шунингдек, ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
30908Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси
Ҳисобварақнинг мақсади: микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қ�йма�ининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек, микрокредит ташкилотининг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
31200 ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА
31203Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг 31206-ҳисобварақдан ўтказилган соф фойдаси ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206-ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар суммаси, шунингдек, таъсисчилар қарори билан микрокредит ташкилотининг устав капиталига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
31206Соф фойда (зарар) (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида микрокредит ташкилоти молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда (зарар)ларнинг суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойда, 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йилида микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган зарарлар, 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказилган фойдалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
31700ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ
31701Грант маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг хусусий капиталига йўналтириладиган ва микрокредит ташкилоти фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида қараладиган грант маблағлари суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган грант маблағлари суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг турли фонд ва захира (резерв)ларини ошириш учун йўналтирилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
40000ДАРОМАДЛАР
40400БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
40401Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40403Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40405Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40407Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг бошқа банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли ва бошқа депозитлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида келиб тушган ҳамда депозитлар бўйича банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
42000 ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
42001Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42005Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42009Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
42100 ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
42101Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42105Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42109Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42300 ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
42301Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42305Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
42309Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44200ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
44201Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
44209Жисмоний шахсларга бери»ган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
44300 ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
44301Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44309Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44500 ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
44501Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
44509Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар бўйича келиб тушган, шунингдек, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
44700 СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР ВА МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
44701Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
44703Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
44900БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
44901Бошқа фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган ҳамда олиниши лозим бўлган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45100МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
45105Микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45117Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45119Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
45121Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинглар ҳамда суд жараёнидаги микролизинглар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45200ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР
45201Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар, микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларни расмийлаштириш, ахборот ва консалтинг ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади
Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45217Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотлари томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзини қоплашда, ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45900 БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР
45901Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотлари томонидан асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45909Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45913Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45921Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45994Бошқа фоизсиз даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
50000ХАРАЖАТЛАР
53100ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
53101Қисқа муддатли кредитлар бўйича банкларга тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
53105Қисқа муддатли кредитлар бўйича давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
53109Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53113Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа мудддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53117Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53121Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53195Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54100УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
54101Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54105Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54109Банк бўлмаган молиявий муассасаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54113Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54117Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54121Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54195Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: банклардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларидан, банк бўлмаган молиявий муассасалардан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан, халқаро молиявий институтлардан, чет эллик инвесторлардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади
54900БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
54902Бошқа фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, бошқа мажбу риятлар бўйича тўланиши лозим �ўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55100ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР
55106Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларига кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55600ТИЖОРАТ ОПЕРАЦИЯЛАРИДАН КЎРИЛГАН ЗАРАРЛАР
55602Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг тижорат операцияларидан кўрилган зарарлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган зарарларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)»
ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55900БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР
55902Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55910Бошқа мулкларни/ активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: мазкур ҳисобварақларда асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55995Бошқа фоизсиз харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56100МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР
56102Иш ҳақи
Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаровий-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56106Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимлари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), микрокредит ташкилоти ходимларининг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек, уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати, ҳамда микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига микрокредит ташкилоти томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56110Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари, ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғламлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56114Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, микрокредит ташкилотининг иш ҳақи фондидан бюджетдан ташқари Пенсия фонди ажратмалари, ягона ижтимоий тўловлар учун микрокредит ташкилоти харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56118Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа тўловлари ва компенсация тўловлар, шунингдек қонунчиликка ва микрокредит ташкилоти уставига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56122Бандлик фонди ва бошқа фондлар учун бадаллар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг бандлик фондига, ЎзР Касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа фондларга ажратмалар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ равишда микрокредит ташкилоти ходимларининг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадалларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бандлик фондига ва бошқа фондлар учун амалга оширилган ажратмалар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56195Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва вакиллик харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56200ИЖАРА ВА ТАЪМИНОТ ХАРАЖАТЛАРИ
56202Ижара тўлови
56206Сув тўлови
56210Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари
56214Таъмирлаш ва таъминот харажатлари
56218Қўриқлаш хизмати харажатлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган микрокредит ташкилоти ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек, қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва микрокредит ташкилоти биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, микрокредит ташкилотининг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатларини суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56300ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ
56302Хизмат сафари харажатлари
56306Хизмат сафаридаги кунлик харажатлар
56310Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган(Фрахт) харажатлар
56314Ёқилғи харажатлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (микрокредит ташкилоти офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек, ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган микрокредит ташкилоти ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56400МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР
56402Реклама ва эълон харажатлари
56406Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
56410Почта, телефон, факс бўйича харажатлар
56414Ҳужжат маркалари учун харажатлар
56418Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (Reuters, SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон билдиргичи («PRAVO», «NORMA» тизимлари ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56600ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ
56602Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси
56610Транспорт воситаларининг эскириш суммаси
56614Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси
56618Номоддий активларнинг эскириш суммаси
56622Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси
56626Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси
56630Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг асосий воситалар ва номоддий активлар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56700СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР
56702Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари
56706Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юристлар ва бошқа фирмалар томонидан шартнома асосида кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56710Суғурта харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56714Солиқ (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга, йиғимларга ва қонунчиликка мувофиқ равишда мулкка, йўлга, экологияга бўладиган солиқлар каби бўлган мажбурий ажратмалар, ҳақиқий ишлаб топилган даромаддан Пенсия фондига бўладиган ажратмалар ва бошқа солиқлари (даромад солиғидан ташқари), шунингдек микрокредит ташкилотининг лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лизензияларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56718Жарима ва пеня харажатлари
Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56722Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг суд жараёни билан боғлиқ харажатлари, шунингдек микрокредит ташкилотининг хусусийликни ўз номига ўзлаштириш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларини суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56795Бошқа операцион харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарил�ш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56800КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ
56802Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56814Сотиб олинган дебиторлик карзлари — Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56830Асосий воситалари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56832Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56834Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56838Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56840Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56842Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56895Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг активлари бўйича кўриши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақларнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56900ДАРОМАД СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ
56902Даромад солиғини баҳолаш
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган даромадларга ҳисобланган солиқлар (даромад солиғи, ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришга солинган солиқ ва шу каби бошқа солиқлар) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида даромад солиғи бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
90000КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
90900САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР
90966Сотиб олинган дебиторлик қарзлари – Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96331 — «Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90993Кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига микрокредит ташкилоти томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган (авалированных микрокредитной организацией) векселларининг номинал қийматини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96337 — «Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларини номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан кафиллик берилган бошқа эмитентларни қопланган векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91500АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР ВА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚЛАРИ
91501Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек «фоиз ўстирмаслик» мақомига ўтказилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 — «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91505Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи:
бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 — «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91700МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ БЕРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
91709Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг мижозларга ёки банкларга микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96351 — «Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича берилган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларининг суммаси, шунингдек қисман амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттир�лади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91800МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ ОЛИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
91816Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти
Ҳисобварақнинг таърифи:
микрокредит ташкилотининг мижозлардан ёки бошқа банклардан кредит ва\ёки лизинг олиш мажбуриятларининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96358 — «Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кредит ва\ёки лизинг олиш бўйича берган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредит ва\ёки лизинг олиш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91900 ҚАРЗДОРЛАРНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
91901Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи:
қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинг бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96345 — «Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўла қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91905Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи:
қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган узоқ муддатли микроқарзлари, микрокредитлари ва микролизинглари бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96349 — «Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94500ГАРОВ СИФАТИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР, МУЛКЛАР ВА МУЛКИЙ ҲУҚУҚ (ТАЛАБ)ЛАР
94501Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
94502Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар

Юқорида кўрсатиб ўтилган баланс ҳисобварақлари хусусияти жиҳатидан бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда келтирилган.
Ҳисобварақларнинг таърифи: берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 — «Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ» дир.
Ҳисобварақларнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақларнинг кредитида гаровга қабул қилинган ёки микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар ҳамда фоизларни қопланганидан сўнг қайтариладиган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микроқарз, микрокредит ва\ёки микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94503Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи:
берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 — «Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ» дир.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95400БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
95413Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда микрокредит ташкилоти балансидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ»дир.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг, шунингдек ўрнатилган мудддат ўтиши билан бекор қилинган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича тегишли шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95497Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи:
юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ»дир. Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
96300 КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
96331Сотиб олинган дебиторлик қарзлари-Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ
96335Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ
96337Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ
96345Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96349Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96351Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
96358Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
96381Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ
96397Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси