Гаров хатининг қонуний эгаси ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ўз эгалигидаги гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда янги гаров хати бериш орқали бартараф этилишини талаб қилишга, агар бу талаб гаров хатининг қонуний эгасига бундай номувофиқлик ҳақида маълум бўлганидан кейин дарҳол билдирилган бўлса, ҳақлидир.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ва уни бартараф этиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келган зарарлар учун жавобгарлик гаров хатини берган рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади.
гаров хати бўйича ҳуқуқни ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлган бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган, у гаров хатини ушбу Қонуннинг 35-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда сотган бўлса;
агар ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига киритилган маълумотлар бўйича йўқолган гаров хатига ёзиб қўйилган гаровга ўтказишга доир барча махсус ёзувларни аниқлаш мумкин бўлса, мазкур реестрда ипотекага олувчи сифатида кўрсатилган шахснинг улар номига ёзилган аризаси асосида;
Агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра бир неча шахсга ўтган бўлса, дастлабки ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг ҳар бири ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганликнинг ипотека муносабатларидан келиб чиқадиган оқибатларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади. Агар ипотека нарсаси бўлинмас бўлса ёки бошқа асосларга кўра ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг умумий мулки бўлиб қолса, ҳуқуқий ворислар солидар ипотекага қўювчиларга айланадилар.
Агар мол-мулкнинг ипотекага олувчи томонидан олиниши тўғрисидаги ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган келишувга эришилмаган бўлса, биринчи кимошди савдосидан кейин бир ойдан кечиктирмай такрорий кимошди савдоси ўтказилади. Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотув нархи такрорий кимошди савдосида 20 фоизга пасайтирилади. Такрорий кимошди савдоси ушбу Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Такрорий кимошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларга кўра амалга ошмаган деб эълон қилинган тақдирда, ипотекага олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни унинг биринчи кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархидан кўпи билан 25 фоиз паст нархда олишга (ўзида қолдиришга) ва мол-мулк ипотекаси билан таъминланган ўз талабларини харид нархи ҳисобига ўтказишга ҳақлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисми асосида вужудга келадиган уй ёки квартира ипотекасига нисбатан тегишинча ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган кўчмас мулк ипотекаси ҳақидаги қоидалар қўлланилади.
Васийлик ва ҳомийлик органларининг ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар яшаётган турар жойни ипотекага қўйиш учун розилик бериш тўғрисидаги қарори ёки бундай розилик беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори розилик бериш сўралган ариза топширилган санадан кейин кечи билан ўн беш кун ичида ёзма шаклда қабул қилиниши ҳамда ариза берувчига берилиши керак.