Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 15.07.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Мазкур Низом билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига қарашли ҳарбий қисмлар, ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа муассасалар, корхона ва ташкилотлардаги (кейинги ўринларда ҳарбий қисмлар деб юритилади) яроқсиз ҳолатга келган (муддат тугаган) ёки йўқотилган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, космик воситалар, ёнилғи, ёқилғи, озиқ-овқат, тиббий, ҳарбий ашё ва бошқа мулкларни, ёнғинга қарши ва техник жиҳозлар, асбоблар, материаллар ва махсус суюқликлар, бинолар, иншоотлар, казарма-турар жой фонди ва коммунал иншоотлар, ахборотлаштириш техник воситалари, маданий-ҳордиқ мулклари, пул маблағлари ва қимматбаҳо қоғозлар, сарфланадиган ва фойдаланиладиган предметларни (кейинги ўринларда моддий воситалар ва пул маблағлари деб юритилади) ҳисобдан чиқариш тартиби ўрнатилади ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатномаларни тасдиқлаш, шунингдек инспекторларнинг гувоҳномалари тарқатиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахсларнинг рўйхати белгиланади.
Сарфланадиган ва фойдаланиладиган материалларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни тозалаш ва мойлаш учун мўлжалланган мулклар, ҳарбий техникани сақлашга қўйишда ишлатиладиган материаллар (лок-бўёқ материаллари, картон, қоғоз, паронит, ТТ газламаси), тамғалар, пластилин, иплар,ёрдамчи материал ва ашёлар (фурнитура), елим, михлар, каноп иплар, катрон ва мум, нафталин, пойабзал креми, ғилдирак ва анжом мази, арқонлар, ювиниш совуни, атирсовун, санитария-гигиена эҳтиёжлари учун қўлланадиган совун, кийим ва пойабзал чўткаси, хавфсиз устаралар пискалари, дастрўмолчалар, ичёқалар, ёзги, пахмоқ мато ва мовутдан тайёрланган пайтавалар, ип-газлама ва кирза пайпоқлар, брезент ва камбинацияланган матодан тайёрланган қўлқоплар, фуражкаларнинг ғилофлари, погонлар, петлицалар (нашифкалар) ва фарқловчи нишонлар, плакатлар, жанговар варақалар, фахрий ёрлиқ, миннатдорчилик хатларининг бланкалари, портретлар, сиёсий хариталар, ўқувчилик формулярлари, вкладишлар, дафтарлар, канцелярия буюмлари, кўмирли электр буюмлар, сақлагичлар, ГИЧ кўмирлар, қувват (батарея) элементлари, қимматбаҳо металларга эга бўлмаган кинорадиолампалар, торлар, электр лампочкалар, ўт ўчиргичларнинг зарядлари ва бошқа ўт ўчирувчи воситалар (хладон, кўмир кислотаси, бромэтил, кўпик ҳосил қилгич, порошоклар ва шу кабилар), тиббий-шифокорлик, тиббий-ветеринария, дорихона ва лаборатория материаллари, идиш-товоқлар ҳамда хизмат муддати бир йилдан кам бўлмаган бир донасининг нархи энг кам ойлик иш ҳақигача бўлган бошқа предметлар киради.
16. Ҳарбий қисмнинг турли хизматлари томонидан ҳисобга олинадиган бир нечта қурилмалардан (шасси, узатувчи двигателлар, агрегатлар, тўплар, учириш қурилмалари, пулемётлар, йўналтириш асбоблари, навигация аппаратураси, радиоэлектрон узатгич қаблқилгич қурилмалари ва бошқалар) иборат моддий восита намунасини ҳисобдан чиқаришда намунанинг вазифасини белгиловчи қурилманинг ҳолатига кўра далолатноманинг биринчи бўлимида ушбу қурилма, кейин эса рақамлари бўйича ҳисобга олинувчи бошқа қурилмалар ёзиб қўйилиб, бунда техник ҳолати (тоифаси) кўрсатиб ўтилади ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда мазкур намунани ҳисобдан чиқариш учун тасдиқланган далолатномани (инспектор гувоҳномасини) олгандан сўнг тегишли моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаш (инспектор гувоҳномаларини бериш) ҳуқуқига эга мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.
Юқори турувчи таъминот органи бошлиғи далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафталик муддатда тегишли қўшин ва хизмат тури бошлиқлари билан келишган ҳолда уларнинг тўғри расмийлаштирилганини текшириши, ҳисобдан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлиги ҳамда моддий воситаларни қисмларга ажратиш (тугатиш) тартиби тўғрисида хулоса бериши, сўнгра ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга тегишли мансабдор шахсга тасдиқлаш учун тақдим қилиши керак. Бунда далолатноманинг ҳар икки нусхаси (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лари, планерлар, авиация двигателларига — уч нусхаси) ҳам имзо ва ҳарбий қисм гербли муҳри билан тасдиқланиб, сўнгра биринчи нусха ҳарбий қисмга қайтарилади, иккинчи нусха юқори турувчи таъминот органининг йиғма жилдларида сақланади, учинчи нусха эса (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лар, планерлар, авиация двигателларига) — авиация техникасини ҳисобдан чиқаришнинг қонунийлигини назорат қилиш учун бош муҳандисга юборилади.
таъмирлаш корхонаси (қисми) бошлиғи томонидан тайинланган комиссия таянч ва бошқа асосий деталларнинг таъмирлашга яроқсиз ҳолатдалиги ҳамда уларни янгилари билан алмаштиришнинг имконсизлиги сабабли ўтган белгиланган даврда (ойда, чоракда) тикланмай қолган, корхона ҳисобидаги асосий агрегатлар сонини аниқлаб, ушбу деталларни ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан мазкур Низомнинг 2-иловасида* кўрсатилган шакл бўйича агрегатларнинг муайян сонини ҳисобдан чиқариш ведомостини тузади. Шундан сўнг таъмирлаш корхонаси бошлиғи ушбу ведомостни уч нусхада уни тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан бирга тегишли бош бошқарма (бошқарма), бўлим ёки хизматга тақдим қилади;
тасдиқланган асосий агрегатларни ҳисобдан чиқариш ведомостини олгандан сўнг таъмирлаш корхонаси бошлиғи тегишли маркадаги моддий воситаларнинг нечтаси агрегатлар ҳисобдан чиқарилгани сабабли таъмирлашдан чиқмаслигини аниқлайди (бунда ишлаб чиқаришга келиб тушган янги агрегатлар сони ҳисобга олинади) ҳамда мазкур Низомнинг 3-* ва 4-иловасида* кўрсатилган шакллар бўйича таъмирлаш фонди рўйхатларидан чиқарилиши керак бўлган моддий восита ва агрегатларнинг ведомостларини тузиб, уларни тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан бирга уч нусхада бўйсунуви бўйича тақдим қилади;
22. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган сарфланадиган ва фойдаланиладиган материаллар уларни омборлардан фойдаланишга ёки юк хатлари ёхуд бошқа дастлабки ҳужжатлар бўйича ишлаб чиқаришга берилишига қараб тўғридан-тўғри харажатга чиқаришни тайинлаш ва меъёрлари доирасида ҳисобдан чиқарилади.
25. Мўлжалланиши, келиб тушиш манбалари ва харид қилиш усулларидан қатъий назар камомадлар (табиий камайиш меъёрлари доирасида ҳосил бўлган камомадлар бундан мустасно), режасиз сарф, ўғрилик, ноқонуний ёки меъёрдан ортиқ сарфлаш (ҳисобдан чиқариш), нобуд бўлиш, йўқ қилиш, пул таъминоти ҳамда иш ҳақини ортиқча ва белгиланмаган тарзда тўлаш, бузилиш ва табиий офатлар натижасида йўқотилган, шунингдек зарарланган ва муддатидан аввал ишдан чиққан ёки эскирган моддий воситалар ва пул маблағлари ҳарбий қисм командирининг буйруғига асосан ҳисобга олиш китобларидан (карточкаларидан) ўчирилади ҳамда хизматда моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китоби ва камомадлар ҳисобини юритиш китобига ёзиб қўйилади. Ҳисобдан чиқариш учун олинган инспектор гувоҳномаси йўқотилган моддий воситаларни хизматда моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китобидан, етказилган зарарни эса камомадлар ҳисобини юритиш китобидан чиқариш учун асос ҳисобланади, етказилган зарар айбдор шахслар ҳисобидан тўлиқ қопланган ҳолатлар бундан мустасно. Етказилган зарар миқдори моддий воситалар йўқолган вақтда ушбу воситалар учун белгиланган меъёрлар бўйича уларнинг эскирганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
29. Йўқотилган моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномаларини бериш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 1-иловасида* кўрсатилган мансабдор шахсларга берилган бўлиб, бунда уларнинг ваколати маълум чекланган пул суммалари миқдорида белгиланади.
30. Ҳарбий ҳаракатлар мобайнида ва қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномалари мансабдор шахсларнинг илтимосномалари асосида берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади: моддий воситаларнинг йўқотилганлиги акс эттирилган жанговар ҳисобот-ахборот ҳужжатининг нусхаси, мазкур масала бўйича ҳарбий қисм командирининг буйруғидан кўчирма, моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китобларидан кўчирмалар, ҳисобдан чиқариш далолатномаси (техник ҳолат далолатномаси), паспорт ёки формуляр (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лари ва авиация двигателларининг формулярлари бундан мустасно). Ишнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда илтимосномага мазкур Низомнинг 32-бандида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин. Илтимоснома бундай ҳолатларда ўтган суткаларда (жанг якунлари бўйича) йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун расмийлаштирилади.
Мазкур Низом 26-бандининг «а», «б», «в» ва «д» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномаларини бериш ҳуқуқи моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун техник ҳолат далолатномаларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларга берилган.
31. Мазкур Низом 26-бандининг «а», «б», «в» ва «д» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда йўқотилган моддий воситаларнинг қиймати ҳисобдан чиқариш кунида амалда бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан улар бўйича ҳақ тўланган нархлар асосида белгиланади. Кўрсатиб ўтилган нархлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири ва Миллий хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан тайинланадиган юқори турувчи таъминот органи комиссияси томонидан техник тавсифи бўйича ўхшаш бўлган моддий воситаларнинг қийматига нисбатан белгиланади.
1 — 7-иловалар рус тидаги матнда берилган.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси