LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни молиявий маблағларни бирлаштириш йўли билан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан чоп этиш, етказиб бериш ва сотилишининг барқарор ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш, шунингдек улардан мақсадли фойдаланишни самарали бошқариш ва амалда назорат қилиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, «Камолот» Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика «Маҳалла» ҳайрия жамғармаси, Умумтаълим мактабларининг педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари қўмиталарининг юридик шахс мақоми билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш учун мўлжалланган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, дарсликларнинг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумтаълим мактаблари кутубхона фондлари, шу жумладан, ижара тизими асосида дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга қисқа муддатли мақсадли ссуда ажратиш йўли билан кўмаклашиш;
Жамғарма маблағлари тушуми, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан мониторингни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби унга қуйидаги асосий вазифа ва функцияларни юклаган ҳолда 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин:
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан кейинги ўқув йили учун тақдим этилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқариш ва сотиш квоталарини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг фойдаланиш манба ва йўналишлари бўйича даромад ва харажатларнинг прогноз параметрлари, шунингдек Жамғарма ижроия дирекцияси томонидан киритиладиган Жамғарма тушумлари ва маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
Жамғарма олдига қўйилган масалаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа нодавлат ташкилотларни жалб этиш;
Жамғарма ижроия дирекцияси фаолиятини Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш қисмида назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика мақсадли китоб жамғармаси ижроия дирекциясининг ташкилий тузилмаси бошқарув ходимлари чекланган сони 11 нафар, ва унинг ҳудудий бўлинмаларида, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармаларида ва Тошкент шаҳрида ходимларнинг чегараланган сонига 2-иловага* мувофиқ яна қўшимча 1 киши;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ.
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тавсияси билан лавозимига тайинланади ва ундан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик ёрдамлари;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ижара тизимини тадбиқ этиш бўйича тажриба доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан очилган мактабларнинг махсус депозит субҳисоб рақамларида тўпланган маблағларни белгиланган тартибда Жамғармага ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб интернатларининг тарбияланувчиларини, кам таъминланган оилаларнинг болаларини мазкур харажатларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш орқали дарсликлар билан бепул таъминлаш, шунингдек ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш тизимига маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма ягона ижтимоий тўлов ҳамда божхона тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда бюджетга тушадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли фондларига, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма) фаолиятининг мақсади ва асосий вазифалари, Жамғармани бошқариш тартиби, унинг маблағларини шакллантириш манбалари ва фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
2. Жамғарма республика умумтаълим мактаблари кутубхона жамғармаларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлашга йўналтирилган мақсадли молия ресурсларини жамлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарманинг ижрочи дирекцияси (кейинги ўринларда — ижрочи дирекция) жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий ва тижорат банкларида ўз мустақил баланси, ҳисоб рақами, шунингдек хорижий валютадаги ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби туширилган муҳрига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма фаолиятининг мақсади бюджет ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига молия маблағларини бирлаштириш йўли орқали умумтаълим мактаблари кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр этиш, етказиб бериш ва тарқатишни барқарор ва муттасил молиялаштиришни таъминлаш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлашга қаратилган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлари, дарсликлар учун белгиланган ижара тўловларини жамлайди, ушбу маблағларни самарали бошқаришни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумтаълим мактаблари кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш ва етказиб бериш, шу жумладан ўқувчиларни ижара тизими асосида дарсликлар билан таъминлашни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдоси ташкилотларига дарсликларни очиқ савдосини ривожлантиришида қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш орқали ёрдам кўрсатиш;
Жамғарма молиялари киримлари, уларни мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш ҳисобланади.
Васийлик кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Жамғарма Васийлик кенгашининг йиғилишлари зарурият туғилганда, аммо йилига камида икки маротаба ўтказилади. Жамғармада кредит ва грантлари жамланган Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари вакили Васийлик кенгаши йиғилишларида кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
кейинги ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тақдим этган дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрдан чиқариш ва тарқатиш квоталарини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун манфаатдор вазирликлар, муассасалар, жамоатчилик ва бошқа нодавлат ташкилотларни жалб қилиш;
Жамғарма кирим ва чиқимларининг манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича тахминий параметрларини, шунингдек, Жамғарма ижрочи дирекцияси киритган Жамғармага маблағнинг тушиши ва сарфланиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма ижрочи дирекцияси фаолиятини, жумладан, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарма ижрочи дирекцияси Жамғарманинг ижрочи органи бўлиб, жорий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Жамғарма фаолияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Жамғарма ижрочи дирекцияси харажатлари бюджет ташкилотлари учун ўрнатилган тартибда Васийлик кенгаши тасдиқлаган смета харажатларига асосан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактаблари кутубхона жамғармасининг Дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари йиллик балансини тузиш;
Жамғарма кирим ва чиқимларининг тахминий параметрларини, шунингдек, Жамғарма Васийлик кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш учун уларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот тайёрлаш;
умумтаълим мактабларининг маълум тоифадаги ўқувчиларини бепул таъминлаш учун дарсликлар харид қилиниши, шунингдек, ижарага бериладиган ва очиқ савдога чиқариладиган дарсликларни янгилаш харажатларини молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумтаълим мактаблари ҳисобига дарслик ижараси учун ота-оналардан келиб тушган маблағларни юқори қимматли ва ишончли активларга айлантириш йўли билан умумлаштириб бошқариш;
умумтаълим мактаблари кутубхона жамғармаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш бўйича молия ва халқ таълими органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
нашриёт, босмахона ва китоб савдо корхоналарининг молиявий аҳволини ўрганиш асосида уларнинг айланма маблағларини вақтинчалик тўлдириш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш;
дарсликлар ва ўқув методик қўлланмаларни харид этилиши молиялаштирилган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашриёт, босмахона ва китоб савдо корхоналарига ажратилган ссудалардан самарали фойдаланиш ва қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш.
11. Жамғарманинг ижрочи директори Жамғарманинг Васийлик кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
грантлар, кредитлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари — юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг ҳомийлик ёрдамлари;
Кейинчалик фойдаланишга яроқсиз бўлган дарсликларни утилизация қилишдан тушган тушумлар, яъни уларни макулатура қабул қилиш пунктларига топширишдан олинадиган даромадлар.
13. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҳисоб касса марказидаги Жамғарманинг ягона жамланган ҳисоб рақамида йиғилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Истиқбол тушумлар лойиҳасини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш кейинги йилга давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зарур Дарслик ва ўқув методик қўлланмалар билан таъминланганлик бўйича умумтаълим мактаблари кутубхона жамғармаларини ҳар йили инвентаризация қилиш ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминланганлигини ўрганиш асосида кейинги календар йили учун дарсликларга бўлган эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичларини чакана савдо тармоғи орқали, кутубхона жамғармаси ҳисобидан бепул таъминланиш ва ижара асосида таъминланиш кесимида ҳар йили 1 июнга қадар Жамғарманинг ижрочи дирекциясига тақдим этиш.
Бунда кейинги календар йили учун ўқувчиларнинг истиқбол контингенти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланади.
Якуний эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқланади ва кейинги ўқув йили учун предметлар бўйича таълим тили, номи ва синфлар кесимида дарсликлар ва ўқув методик қўлланмаларни ишлаб чиқариш ва сотишга прогноз квоталар шакллантирилгандан сўнг Жамғармага тақдим этилади.
16. Ижрочи дирекция Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 1 июлга қадар кейинги календар йил учун Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари истиқбол параметрларини ишлаб чиқадилар ва Жамғарманинг Васийлик Кенгашига кўриб чиқиши учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма даромади ва харажатларининг прогноз параметрлари кейинги йил учун давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг 5 кун ичида Жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
ўрнатилган тартибда шакллантирилган ва тасдиқланган квоталарга асосан бюджет маблағлари ҳисобидан чоп этилиши мўлжалланган дарсликлар ва ўқув методик қўлланмаларни харид этиш ва етказиш бўйича харажатларни молиялаштиришга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир умумтаълим мактаби бўйича шакллантирилган квота асосида ва ижара тўловларидан тушган маблағлар доирасида ижара тизими учун дарсликларни харид қилиш ва етказиб бериш шартномаларига тўловларни амалга оширишга;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдо корхоналари учун уларнинг айланма маблағларини тўлдиришга мақсадли ссудалар ажратишга;
жамғарманинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган смета харажатларига кўра амалга оширилган бошқа операцион харажатларни қоплашга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қуйидаги йўналишларда мактаб кутубхоналарини дарслик ва ўқув методик қўлланмалар билан таъминлаш бўйича харажатларни қоплашга маблағлар ажратади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Харидлар бўйича тасдиқланган квоталарига мос равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги дарслик ва ўқув методик қўлланмаларни нашр этиш ва етказиш бўйича буюртмаларни жойлаштиришни танлов асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тузилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар сотиб олиш ва етказиб бериш юзасидан контрактлар бўйича харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
21. Чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган дарсликларни ишлаб чиқариш учун тақсимланган ҳам квоталарига эга бўлган нашриётлар, босмахоналар ва китобсавдо корхоналарига айланма жамғармалари етмай қолган тақдирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаб берадиган тартиб асосида жамғарма маблағлари ҳисобидан ссудалар ажратилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳамда ижара тўловларидан маблағларнинг келиб тушиши бўйича бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисобот:
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс мақомига эга бўлмаган мактаблар бўйича — ҳудудий молия органларининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимлари томонидан амалга оширилади;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ижрочи дирекциянинг ҳудудий вакиллари талабномалари бўйича ғазначилик бўлинмалари умумтаълим мактаблари ёки халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман ва шаҳар бўлимларининг мос ҳисоб рақамларидан кўчирмалар тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудуддаги туман ва шаҳар мактаблари бўйича ижара тизимининг юритилиши устидан ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ижара тўловлари тушумларининг мониторингини олиб боради, ҳисоботларни рўйхатга олади ва йиғади ҳамда халқ таълими ҳудудий органлари билан ҳамкорликда дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларга буюртмаларни умумлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара тизимини ишлатилиши масалалари бўйича ғазначилик бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, улардан ҳудудлар ва мактаблар кесимида ижара тўловлари тушумлари бўйича аниқ ҳисоботларни мунтазам олиб туради;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Жамғарма ижрочи дирекциясининг ҳудудий вакиллари ўз ҳудудлари бўйича дарсликлар ҳаракати ва сақланиши тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жамғарма ижрочи дирекциясига ҳар кварталда, ҳисоботдан кейин келувчи ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тақдим этишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Жамғарма ижрочи дирекцияси бухгалтерлик ҳисобини юритади ва Жамғарма ҳисоб рақамлари бўйича пул маблағлари ҳаракатлари ҳақида ҳисоботлар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Жамғарма ҳар йили Жамғарманинг ҳисоб рақамларини мустақил аудиторлик текширувидан ўтказади ва ҳисоботларни оммавий ахборот воситаларида чоп этади.
28. Жамғарма томонидан молиялаштирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш учун сарфланган маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ижара ҳақларини тўлиқ ҳисобланиши ва тўловларининг йиғилиши, ўз вақтида нақд пул тушумларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўрнатган тартиблар асосида банк муассасаларига топшириш бўйича жавобгарлик умумтаълим мактаблари ҳамда халқ таълимининг жойлардаги бошқарув идоралари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
30. Халқ таълимининг ҳудудий бошқарув идоралари дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларнинг ўз вақтида ва талаб даражасида етказилиши бўйича назорат олиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Ижара ҳақлари тўловлари тушумларини, дарсликларни ўрнатилган тартибда сақланиши ва фойдаланилишини ҳамда мактаблар томонидан дарсликлар ва ижара ҳақлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ҳужжатларини назоратини олиб бориш Халқ таълими ва Молия вазирликларининг тегишли ҳудудий бошқарув идоралари ҳамда Жамғарманинг ижрочи дирекциясининг ҳудудий вакиллари томонидан олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.