Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 09.07.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
МЕТРОЛОГИЯ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 апрелдаги ЎРҚ-614-сонли ««Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилмоқда:
«метрология» — ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан;
«ягона ўлчов бирлиги» — ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда акс эттирилган ва хатоликлари берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчов ҳолати;
«ўлчов воситаси» — ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситаси;
«бирлик эталони» — физик ўлчам бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«давлат эталони» — ваколат берилган миллий органнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўлчов бирлигининг ўлчами сифатида эътироф этилган эталон;
«метрология хизмати» — давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолияти;
«давлат метрология назорати» — метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият;
«ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш» — ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;
«ўлчов воситаларини калибрлаш» — метрологик жиҳатларнинг ҳақиқий қийматларини ва ўлчов бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси бажарадиган операциялар мажмуи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«ўлчов воситаларини ясаш (таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш) учун лицензия» — давлат метрология хизмати томонидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган, мазкур фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини гувоҳлантирувчи ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — ягона намуналарда ишлаб чиқариладиган (ёки Ўзбекистон ҳудудига ягона намуналарда олиб кириладиган) ўлчов воситаларининг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида улар қўлланиш учун ҳаққоний эканлигининг метрология хизмати томонидан эътироф этилиши;
«метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш» — ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш ишларини аккредитация қилишни белгиланган соҳада ўтказишга метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;
«ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахслар метрология хизматини аккредитация қилиш» — юридик шахслар метрология хизматининг белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлашдан ўтказишга ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш» — ўлчовдаги хатолик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва баҳолаш;
«давлат метрология текшируви» — ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш ва текширувдан ўтказиш, уларнинг тайёрланиши, таъмирланиши, сотилиши ва ижарага берилишини лицензиялаш бўйича давлат метрология хизмати томонидан амалга ошириладиган фаолият;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ ўн иккинчи—ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
2-модда. Метрология тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Метрология тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг ўзга қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида метрология соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
3-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Башарти халқаро шартномада ёки битимда Ўзбекистон Республикасининг метрология тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланади.
4-модда. Метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқариш
Метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқаришни метрология бўйича миллий орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт») амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўздавстандарт» ваколатига:
метрологияга оид фаолиятни минтақалараро ва тармоқлараро мувофиқлаштириш;
физик ўлчам бирлиги эталонларини яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш қоидаларини белгилаш;
ўлчов воситалари, усуллари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни аниқлаш;
давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириш;
метрология масалалари бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни қабул қилиш;
метрология соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги халқаро шартномаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
метрология масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II БЎЛИМ. ФИЗИК ЎЛЧАМ БИРЛИКЛАРИ, УЛАРНИ ҚАЙТА ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Физик ўлчам бирликлари
Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизими (СИ)нинг физик ўлчам бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади.Физик ўлчам бирликларининг номи, белгиси, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари «Ўздавстандарт»нинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни қўллашга рухсат бериши мумкин.
Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ физик ўлчамларнинг ўзга бирликлари ҳам ишлатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Физик ўлчамлар бирликларининг эталонлари
Физик ўлчамларнинг бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта тайёрланади.
Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартибини «Ўздавстандарт» белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Ўлчов воситалари
Фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим.
Техника воситаларини ўлчов воситаларига мансуб деб топиш мезонини «Ўздавстандарт» белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Ўлчовларни бажариш услубиётлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчовларни бажариш услубиётлари ўлчов натижаларининг хатоликларини баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчов ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб қўйилган аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация қилинган ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчовларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация қилиш тартибини «Ўздавстандарт» белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕТРОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИ
9-модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизматининг тузилиши
Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топади.
10-модда. Давлат метрология хизмати
«Ўздавстандарт» бошчилик қиладиган давлат метрология хизматига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология хизмати органлари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва назоратини, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
11-модда. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология назоратини амалга ошириш учун тузилади.
Юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва бурчлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар билан белгиланади.
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ МЕТРОЛОГИЯ ТЕКШИРУВИ ВА НАЗОРАТИ
12-модда. Давлат метрология текшируви ва назоратини ўтказиш тартиби
Давлат метрология текшируви ва назорати давлат метрология хизмати органлари томонидан метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Давлат метрология текшируви ва назорати метрология соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
13-модда. Давлат метрология текшируви ва назорати объектлари
Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектлари ҳисобланади:
эталонлар;
ўлчов воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари;
ахборот-ўлчов тизимлари;
ўлчовларни бажариш услубиётлари;
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар.
14-модда. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доиралар
Давлат метрология текшируви ва назорати:
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
савдо-тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказиш, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш;
(14-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
заҳарли, енгил алангаланувчан, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
давлат мудофаасини таъминлаш;
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатланадиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
геодезик ва гидрометеорологик ишлар;
ўлчов воситаларини давлат синовидан, текширувдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олишга нисбатан татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларига биноан давлат метрология текшируви ва назорати фаолиятнинг ўзга доираларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Давлат метрология текшируви ва назорати турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:
ўлчов воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;
ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш;
ўлчов воситаларини, шу жумладан эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш;
ўлчов воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчов воситаларини ва метрология фаолиятнинг бошқа муайян турларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, реализация қилиш, ижарага беришга доир фаолиятини лицензиялашда мазкур шахсларнинг белгиланган метрология қоидалари ва нормаларига риоя этишларини гувоҳлантириш (аттестация қилиш).
Давлат метрология назорати ўлчов воситаларини, шу жумладан ўлчам бирликларининг эталонларини чиқариш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши, белгиланган метрология қоидалари ва нормаларига риоя этилиши устидан, шунингдек аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари ва лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда «Ўздавстандарт» қарорига биноан метрология текшируви ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ўлчов воситаларининг турларини тасдиқлаш
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доираларда фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим.
Ўлчов воситаларининг давлат синовларини ўтказиш, турини тасдиқлаш ва Давлат реестрига киритишни «Ўздавстандарт» амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган ўлчов воситаларига ёки уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига ишлаб чиқарувчи Давлат реестри белгисини қўйиши шарт.
Бошқа давлатларнинг ўлчов воситаларини синаш ва метрологик аттестациялаш натижалари тузилган шартномалар ҳамда битимларга мувофиқ эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш
Текширувдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхати «Ўздавстандарт» томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрологик хизматларига ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Бошқа давлатларда амалга оширилган ўлчов воситаларини текшириш натижалари халқаро шартномалар ва битимлар асосида эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда.Ўлчов воситаларини калибрлаш
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатиб ўтилганидан бўлак соҳаларда қўлланиладиган ва мажбурий текширувдан ўтказилмайдиган ўлчов воситалари уларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, ишлатиш, ижарага бериш, таъмирлашда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда калибрлашдан ўтказилиши мумкин.
Ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқи юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг метрология хизматларини ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби «Ўздавстандарт» томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ 171-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
18-модда. Ўлчов воситаларини тайёрлаш, текширувдан ўтказиш, таъмирлаш, сотиш, уларнинг импорти ва ижараси билан шуғулланиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятига лицензия бериш
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатиб ўтилган доираларда қўлланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларини юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномалари бўйича тайёрлаш, текширувдан ўтказиш, таъмирлаш, сотиш, уларнинг импорти ва ижараси билан шуғулланишга лицензия бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Мазкур ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи фаолиятга лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Метрология нормалари ва қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ушбу Қонуннинг қоидалари, шунингдек метрология нормалари ва қоидалари бузилишида айбдор бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, давлат бошқарув органлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 213-моддасига қаранг.
V БЎЛИМ. МЕТРОЛОГИЯ ИШЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ
20-модда. Давлат томонидан албатта молиявий таъминлаш
Давлат томонидан қуйидагилар:
метрологияни ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш;
метрология соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
метрология бўйича халқаро, минтақавий ташкилотларнинг ишида қатнашиш ва метрология бўйича чет эл миллий хизматлари билан ишлар бажариш;
метрология бўйича халқаро, минтақавий нормалар ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишга қатнашиш;
метрология соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
метрология бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ва ўзга ишларни ўтказиш;
ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлашга доир «Ўздавстандарт» томонидан тасдиқланадиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
физик ўлчам бирликларининг эталонларини ва ўта аниқ намунавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, ясаш, сақлаш, қўллаш, сотиб олиш ва асраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда ҳоссаларининг стандарт намуналарини, шунингдек моддалар ва материалларнинг физик константалари ҳамда хоссаларига оид стандарт справка маълумотлари ишлаб чиқиш ва жорий этиш давлат тизимларини ривожлантиришга доир ишлар;
давлат текшируви ва назоратига доир ишлар албатта бюджетдан молиявий таъминланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Метрологик ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш
Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, стандартлаштирилмаган ўлчов воситаларини аттестация қилиш, ўлчовларни бажариш услубиётларини аттестация қилиш, норматив ҳужжатларни экспертиза қилиш, юридик ҳамда жисмоний шахсларни ўлчов воситаларини тайёрлаш, текширувдан ўтказиш, таъмирлаш, калибрлаш, реализация қилиш ва ижараси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар билан таъминлаш ва уларни аккредитациядан ўтказиш бўйича юридик ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатиладиган метрологик ишлар ва хизматлар, шунингдек метрологик фаолиятнинг ўзга турлари учун тузиладиган шартномаларнинг шартларига мувофиқ манфаатдор шахслар томонидан ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 декабрь,
1004-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда)