|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар мажмуаси раҳбари лавозими тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири лавозими киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 апрель,
ПҚ–320-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 123-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)