Ҳужжат 23.03.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-иловага мувофиқ зотли молларни шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига аукционлар орқали сотиш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» Дастурига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд ва кўп болали оилаларга, энг аввало мактабгача ва мактаб ёшидаги болалари бўлган оилаларга ҳар бир қишлоқ тумани бўйича камида 100—200 оилани қамраб олган ҳолда, ҳомийлар, шунингдек, нодавлат ҳайрия ташкилотларининг маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳайрия ёрдами кўрсатиш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда чорва мол боқиш кўникмалари, шароит ва имкониятлари мавжудлиги, жумладан омухта ем ва ширали озуқа билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжманд оилаларни аниқлашнинг қатъий мезонлари назарда тутилсин.
6. 7-иловага* мувофиқ, 2010 йилгача бўлган даврда наслчилик чорвачилик корхоналари ва хўжаликлари наслчилик чорвачилигини ривожлантириш учун республикага олиб келинадиган наслчилик материали, технология ва ёрдамчи ускуналарга бож тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
* 7 илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Ҳужжат номи

Ҳужжат тури

Тасдиқлаш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларда йирик шохли қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари етиштираётган фуқароларнинг иш билан бандлиги тўғрисидаги низоми

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2006 йил март

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

2.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларда қорамол боқиш билан банд бўлган жисмоний шахслар ўртасида намунавий меҳнат шартномаси

Намунавий шартнома

2006 йил март

3.

Қишлоқ жойлардаги эҳтиёжманд ва кўп болали оилаларга йирик шоҳли қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низоми

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2006 йил март

Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги

4.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш учун кам таъминланган оилалардан иборат фуқароларга мажбурий гаров тақдим этмаган ҳолда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кафиллиги остида тижорат банклари томонидан имтиёзли мақсадли микрокредитлар ажратишнинг соддалаштирилган тартиби

Марказий банк ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори

2006 йил апрель

Марказий банк, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

5.

Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш, тартиби, шунингдек улар фаолиятига қўйиладиган талаблар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тартиби

2006 йил май

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Наслчилик ишлари бўйича давлат инспекцияси

6.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарори

2006 йил апрель

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги

7.

Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва моллари сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат гувоҳномалари бериш ва рўйхатга олиш тартиби

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори

2006 йил апрель

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

8.

Бозорларда ва савдо жойларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар

Ўзстандарт, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қўлланмаси

2006 йил апрель

Ўзстандарт, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

9.

Зооветеринария пунктлари ва чорва молларини сунъий урчитиш пунктлари фаолиятини ташкил этиш бўйича талаблар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қўлланмаси

2006 йил май

Ветеринария бош бошқармаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

10.

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштириладиган чорва моллари маҳсулотларини фьючер шартлари ҳисобга олган ҳолда сотиб олиш учун намунали шартнома

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарори

2006 йил май

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги

11.

Фуқаролар йиғинларида хўжалик ҳисоботининг шакллари. Чорвачиликни ривожлантириш ва аҳолини уй хўжаликларида чорвачилик фаолияти билан банд қилиш кўрсаткичлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Давлат статистика ҳисоботи шаклларига қўшимчалар

2006 йил май

Статистика бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

 LexUZ шарҳи