Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларни камайтириш ҳамда фермер ва ширкат хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. «Ўзагромашсервис» уюшмаси корхоналари ва муқобил машина-трактор парклари истисно тариқасида:
2006-2007 йиллар мобайнида Ҳукумат қарори билан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, қишлоқ хўжалик шиналари ва таъмирлаш материалларини импорт қилишда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), шунингдек, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва машина-трактор парклари, жумладан муқобил машина-трактор паркларига сотишда қўшилган қиймат солиғидан;
қишлоқ хўжалиги корхоналари талабномаларига кўра бажариладиган иш ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан 2007 йилнинг 1 январигача озод этилсин.
2. «Ўзагросервис» акциядорлик жамиятига ва муқобил машина-трактор парклари фермер хўжаликларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва моддий-техника ресурсларини сотишда улар қийматининг 5 фоизидан ошмайдиган (солиқлар ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлардан ташқари ) устама нархни назарда тутсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 март,
ПҚ-304-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 102-модда; 2017 й., 27-сон, 605-модда)