Ҳужжат 16.03.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТЕЛЕРАДИОМАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАРҚАТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 7 ФЕВРАЛДАГИ ПҚ–277-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 февралдаги ПҚ–277-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 март,
47-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 16 мартдаги 47-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 2-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш»;
б) 3-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш»;
учинчи—бешинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи—олтинчи хатбоши ҳисоблансин;
6-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш»;
7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тегишли давлат органларининг хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади»;
8-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш»;
учинчи—еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи—саккизинчи хатбоши ҳисоблансин;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) 4-иловада:
1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда «Агентлик» деб юритилади) алоқа, ахборотлаштириш ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш ва давлат сиёсатини ўтказиш учун ваколат берилган мувофиқлаштирувчи бошқарув органи, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади»;
8-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш соҳасида махсус ваколатли орган функцияларини амалга ошириш»;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказишни ташкил қилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 87-модда; 2012 й., 52-сон, 589-модда)