1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.64.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитацияси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470 -сонли «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 февраль,
21-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари)ни давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Таълим муассасалари давлат аккредитацияси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 мартдаги 109-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарорлари ҳамда мазкур Низом асосида ўтказилади.
3. Таълим муассасасини аккредитациялаш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади.
Аттестация таълим муассасаси фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланиб, таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
4. Давлат аккредитацияси таълим муассасаси фаолиятининг давлат таълим стандартлари мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда унинг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беришдан иборат.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этилган таълим муассасалари биринчи аттестациядан ўтгунга қадар аккредитацияланган деб ҳисобланади.
6. Лицензияга эга бўлган, давлат аккредитациясидан ўтмаган нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат аккредитация қилинган таълим муассасаларининг тегишли таълим дастурлари бўйича имтиҳонлар топширгандан кейин берилади.
7. Таълим муассасалари аттестацияси Давлат тест маркази томонидан ташкил этилади ҳамда ўтказилади.
9. Янги ташкил этилган таълим муассасаси аттестацияси биринчи битирув якунларига кўра таълим олувчилар тайёрлаш даври тўла тугагандан сўнг ўтказилади.
10. Аттестация жараёнида таълим турлари бўйича таълим муассасаларининг охирги уч йиллик фаолиятини комплекс таҳлил этиш асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
а) мактабгача таълим муассасаларида:
таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги;
болалар ривожи учун ўйинчоқлар, услубий қўлланма ва болалар адабиёти билан таъминланганлиги, спорт майдончалари ва зарур шароитларнинг яратилганлиги, овқатланиш ҳамда дам олиш хоналарининг белгиланган санитария-гигиеник ва эстетик талабларга мослиги, шунингдек, фойдаланиш ҳолати;
б) умумий ўрта таълим муассасаларида:
таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги;
ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги;
ўқув-услубий ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг дарслик ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси;
педагог кадрлар салоҳияти;
таълим жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги;
моддий-техник салоҳиятни ривожлантириш бўйича давлат дастурининг бажарилиш ҳолати;
педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби;
ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, луғат, маърузалар тўплами, услубий қўлланма, электрон дарслик)нинг мавжудлиги ва кутубхона фондининг улар билан тўлдирилганлиги;
кутубхонанинг ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, услубий, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши;
моддий-техник таъминоти, ўқув, лаборатория ва амалиёт хоналари ҳамда устахоналарнинг жиҳозланиши, ахборот коммуникацион технологияларининг жорий этилганлиги, компьютерлаштириш даражаси, моддий-техник базасининг мавжуд таълим йўналишларига мослиги;
мавжуд ўқув-лаборатория жиҳозлари, дастгоҳ, асбоб-ускуна ва техникаларнинг ўқув жараёнида ишлатилиши;
замонавий педагогик технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши;
иқтидорли ўқувчилар, республика ва халқаро фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи;
таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, таълим муассасаларида васийлик кенгашларининг ташкил этилганлиги ҳамда улар фаолиятининг самараси;
касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим муассасасига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;
битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш даражаси;
маънавий-маърифий ишларнинг режа асосида ташкил этилганлиги ва унинг самараси;
ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган ижтимоий-маиший шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳолати;
г) олий таълим муассасаларида:
давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши;
илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиқиб олиб борилаётганлиги;
талабаларнинг дарслик (жумладан, электрон дарсликлар) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси;
моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлаштириш салмоғи, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан тўлдирилиш ҳолати ва улардан фойдаланилиши ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси;
замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг жорий этилиши;
таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси;
аспирантура ва докторантура орқали ҳамда мустақил тадқиқотчилик асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш фаолияти;
12. Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологияларини ишлаб чиқади ҳамда аттестация улар асосида ўтказилади.
13. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар аттестация жадвалини ҳамда аттестация текширувига оид ҳужжатларни аттестация бошланишидан 3 ой олдин Давлат тест марказидан оладилар.
15. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда қўшма қарор қабул қилади. Аттестация комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия)лари таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мутахассислари, фан ва таълим касаба уюшмаси ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб этилади. Комиссияни туман (шаҳар) ҳокимининг масъул ўринбосари бошқаради.
Давлат тест маркази таълим муассасалари аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 184-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 261-модда)
16. Бевосита Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта мактаб таълим муассасалари учун Комиссиялар таркибига ушбу вазирлик ҳамда унинг вилоятлардаги бошқармалари мутахассислари, таълим муассасалари педагоглари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари жалб этилади. Комиссия Давлат тест маркази томонидан тузилиб, унга Давлат тест маркази ходими раҳбарлик қилади.
17. Олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун Комиссиялар таркибига таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, таълимни бошқарув бўйича ваколатли давлат органларининг масъул ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари ва тегишли ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори малакали мутахассислари жалб этилади ҳамда улар аттестация қилинаётган таълим муассасаларига алоқадор бўлмаслиги лозим.
Комиссия Давлат тест маркази томонидан тузилиб, унга Давлат тест маркази ходими раҳбарлик қилади.
18. Комиссия аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобидан қопланади. Бюджет ташкилотларида тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
19. Комиссиялар таркиби ва иш муддати таълим муассасаларининг тури ҳамда таълим йўналишларига қараб белгиланади.
IV. Аттестация якунлари
20. Комиссия таълим муассасасидаги таълим дастурлари, йўналишлар ва мутахассисликларни аттестация қилиб, уларда кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тайёрлайди.
21. Комиссия таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда таълим муассасаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқади. Давлат тест маркази аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш устидан назоратни ташкил қилади.
22. Мактабгача таълим муассасалари аттестацияси бўйича экспертлар томонидан тарбияланувчилар учун ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат талабларини ўзлаштириш даражаси, таълим муассасаси Уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича таълим муассасаси тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
ўтказилган назорат ишларида тарбияланувчиларнинг 80 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, таълим муассасаси фаолияти мезонда белгиланган умумий баллнинг 80 фоизи ва ундан юқори балл тўплаганда «Аттестациядан ўтди»;
ўтказилган назорат ишларида тарбияланувчиларнинг 60 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, таълим муассасаси мезонда белгиланган умумий баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори баҳоланганда «Аттестациядан шартли ўтди»;
23. Мактабгача таълим муассасалари «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилганда, улар бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади.
24. Мактабгача таълим муассасалари «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда:
уларни тугатиш ёки қайта ташкил этиш;
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (нодавлат таълим муассасалари учун);
лицензия муддатини узайтиришга рад жавобини бериш (нодавлат таълим муассасалари учун) масаласи қўйилади.
25. Умумий ўрта таълим муассасалари аттестацияси бўйича сўнгги уч йилда таълим муассасаси битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва экспертлар томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, таълим муассасаси давлат таълим стандартлари ва Уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиш даражаси асосида таълим муассасаси тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
битирувчиларнинг 75 фоизи ва ундан кўпи, назорат ишларида ўқувчиларнинг 60 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, таълим муассасаси мезонда белгиланган умумий баллнинг 70 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда «Аттестациядан ўтди»;
битирувчиларнинг 60 фоизи ва ундан кўпи, назорат ишларида ўқувчиларнинг 50 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, таълим муассасаси мезонда белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда «Аттестациядан шартли ўтди»;
битирувчиларнинг 50 фоизи ва ундан ками «қониқарли» баҳоланган бўлиб, назорат ишларида ўқувчиларнинг 50 фоизи ва ундан кўпи «қониқарсиз» баҳоланиб, таълим муассасаси мезонда белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилганда, улар бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади.
26. Умумий ўрта таълим муассасаси «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилcа:
таълим муассасаси раҳбарларини навбатдан ташқари аттестацияга жалб этиш;
таълим муассасаси битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини бошқа таълим муассасаси битирувчилари билан қўшиб ўтказиш;
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (нодавлат таълим муассасалари учун);
лицензия муддатини узайтиришга рад жавобини бериш (нодавлат таълим муассасалари учун) масаласи қўйилади.
27. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги мавжуд таълим йўналишларининг 70 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтган ҳолда таълим муассасаси «Аттестациядан ўтди», 30 дан 70 фоизгача — «Аттестациядан шартли ўтди», 30 ва ундан кам фоизида «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
28. «Аттестациядан ўтди» ва «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари бўйича кўрсатилган камчилик ва нуқсонларни тугатиш учун бир йил муддат берилади ва ушбу муддат тугагандан сўнг бу йўналишлар қайта аттестациядан ўтказилади.
30. «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган таълим муассасалари бўйича таълимни бошқарув давлат органларига таълим муассасаси раҳбарияти, аттестациядан ўтмаган йўналишларга масъул бўлим бошлиқлари ва кафедра мудирларининг ўз лавозимларига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳамда аттестация жараёнида аниқланган камчилик ва нуқсонларни тугатиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия қилинади.
31. «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
таълим муассасаси фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича таълимни бошқарув давлат органларига таклиф киритиш;
лицензиянинг амал қилишини тугатиш (нодавлат таълим муассасалари учун);
лицензия муддатини узайтиришга рад жавобини бериш (нодавлат таълим муассасалари учун).
32. Олий таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ва мутахассисликларнинг умумий сонига нисбатан 75 ва ундан кўп фоизи «Аттестациядан ўтди» деб хулоса қилинса, таълим муассасаси «Аттестациядан ўтди», 67 фоиздан 75 фоизгача —«Аттестациядан шартли ўтди», 67 ва ундан кам фоизида «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
33. «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган олий таълим муассасасининг аттестациядан ўтмаган йўналишлари ва мутахассисликларига кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун бир йил вақт берилади. Ушбу муддат тугаганидан сўнг олий таълим муассасасининг аттестациядан ўтмаган йўналишлари ва мутахассисликлари қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда таълим муассасаси фаолиятида қайд этилган бошқа камчиликларнинг бартараф этилганлиги ўрганилади.
34. «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган олий таълим муассасасининг проректорлари, аттестациядан ўтмаган йўналишлар ва мутахассисликларга масъул деканлари навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади. Тегишли мутахассис чиқарувчи кафедралар мудирларининг ўз вазифаларини қониқарсиз бажараётганликларини қайд этиб, олий таълим муассасаси ректорига келгусида уларнинг кафедраларни бошқариши ёки бошқармаслиги масаласини олий таълим муассасаси Илмий кенгашига киритиш бўйича тавсия берилади.
Аттестациядан ўтмаган йўналишлар ва мутахассисликлар бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.
35. Қайта аттестация натижаларига кўра «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ёпилади.
36. Барча ҳолларда олий таълим муассасаларининг аттестациядан ўтмаган йўналиш ва мутахассисликлари битирувчилари якуний давлат аттестациясини Давлат тест маркази вакиллари иштирокидаги давлат аттестация комиссияси ўтказади.
38. Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассаса (МОМ)лари бўйича:
МОМ нинг давлат талаблари ва Уставида белгиланган вазифалари, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, илмий-педагог кадрлар салоҳияти ва улар фаолиятининг самарадорлиги, моддий-техник ва ўқув-лаборатория таъминоти, маънавий-маърифий ишлари, ишлаб чиқариш билан интеграция ва халқаро ҳамкорлик бўйича фаолияти Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган мезонда белгиланган максимал баллнинг 75 фоизидан кам бўлмаган балл билан баҳоланса, МОМ «Аттестациядан ўтди», максимал баллнинг 55—75 фоизи билан баҳоланса, «Аттестациядан шартли ўтди» ва максимал баллнинг 55 фоизидан кам балл билан баҳоланса, «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
39. Давлат тест маркази таълим муассасалари аттестацияси жараёнида аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг ўз вақтида бартараф этилишини мунтазам назорат қилади.
41. Таълим муассасасини аккредитациялаш учун Давлат тест маркази қошида доимий фаолият кўрсатувчи Аккредитация комиссияси тузилади. Комиссия таркиби Давлат тест маркази буйруғи билан тасдиқланади. Ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказишда Аккредитация комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими жалб этилади. Давлат тест маркази директори Аккредитация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
42. Давлат аккредитацияси таълим муассасасининг аттестацияси хулосаларига кўра амалга оширилади. Аккредитация комиссияси таълим муассасаси фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари мезони ҳамда талабларига жавоб беришини эътироф этиш билан биргаликда унинг мақомини ҳам белгилайди.
43. Таълим муассасасини аккредитациялаш учун Аттестация комиссияси томонидан Аккредитация комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
44. Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтказиш ҳақидаги қарор ҳужжатлар топширилгандан кейин бир ой муддатда қабул қилинади.
Таълим муассасасини аккредитациялаш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, таълим муассасасига 2 ҳафта давомида давлат аккредитацияси ҳақида ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги сертификат берилади.
Сертификатда таълим муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, мақоми ва сертификатнинг амал қилиш муддати қайд этилади.
Сертификат бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Сертификат бланкалари намуналари Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади ва унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Давлат тест маркази директори сертификат бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
45. Таълим муассасаси қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат ўз кучини йўқотади.
46. Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасаси томонидан таълимга оид қонунлар бузилганлиги ёки амалга оширилаётган таълим хизматлари Давлат таълим стандартлари талабларига мос келмаслиги ёки сертификатда белгиланган кўрсаткичлар доирасидан четга чиқишлар аниқланган тақдирда Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат бекор қилиниши мумкин.
48. Таълим муассасалари аттестацияси ва давлат аккредитацияси натижаларидан норози бўлган таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг таъсисчилари белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
мослигини тасдиқлайди ва битирувчиларга мазкур сертификат иловасига мувофиқ таълим йўналиш (мутахассислик)лари, дастурлари, босқичлари бўйича давлат намунасидаги таълим ҳақидаги ҳужжатларни бериш ҳуқуқини кафолатлайди (сертификат иловаси билан ҳақиқийдир).