|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
Ҳужжат 06.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚУРИЛИШДА МУҲАНДИСЛИК ҚИДИРУВЛАРИ, ГЕОАХБОРОТ ВА ШАҲАРСОЗЛИК КАДАСТРИ ДАВЛАТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона техника сиёсатини таъминлаш, тармоқ геофондини юритиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш маълумотлари давлат базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкенттадқиқот» Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институтини бирлаштириш йўли билан, давлат унитар корхонаси шаклида Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
муҳандислик-техник қидирувлар, геоахборот ва давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини юритиш бўйича бош ташкилот функцияларини амалга ошириш;
тегишли ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шаҳарсозлик геоахборотлари билан таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқлари объектларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишни таъминлаш учун муҳандислик қидирувлари бажарилиши мониторингини юритиш;
илгари турли ташкилотлар томонидан бажарилган муҳандислик-техник қидирувлар материалларини келгусида улардан самарали фойдаланиш учун жамлаш, туркумлаш ва архивга жойлаш;
Ўзбекистон Республикасининг муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини ташкил этиш ва юритиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари бўйича, шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бинолар ва иншоотлардан фойдаланишнинг ишончлилиги бўйича муҳандислик-техник қидирувлар, тадқиқотлар ўтказиш.
3. Қуйидагилар:
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 102 нафар, шу жумладан марказий аппаратида — 72 нафар ва идоравий мансуб корхоналарида — 30 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳар, Нукус ва Фарғона шўъба корхоналарининг тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг марказий аппарати ва шуъба корхоналарини, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмаларини илгари эгаллаб турган биноларига жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкенттадқиқот» Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини ҳамда давлат шаҳарсозлик кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича бажариладиган ишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳисоб-китобларига биноан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда юридик ва жисмоний шахслардан «Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти акцияларини, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига, бозор нархи бўйича сотиб олишни таъминласин.
7. Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун 5-иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Комиссия икки ой муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тадбирларини амалга оширишни, шу жумладан:
«Ўзбекистон муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкенттадқиқот» Тошкент давлат муҳандислик-техник қидирувлар институти асосий фондларини Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси балансига беришни;
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида муҳандислик-техник қидирувлар электрон геофондини юритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда муҳандислик-техник қидирувларни бажариш сифати устидан техник назорат хизмати тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 февраль,
14-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
1-ИЛОВА
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг марказий аппарати тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
3-ИЛОВА
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳар шўъба корхонаси тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
4-ИЛОВА
2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига
4-ИЛОВА
Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонасининг Нукус ва Фарғона шўъба корхоналари тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қурилишда мухандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш комиссияси
ТАРКИБИ
| | | |
| Ханов Н.М. | — |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси |
| Тохтаев А.Р. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари |
| Яковлев И. Г. | — | Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
| Алихўжаев О.С | — | Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-тахлил департаменти бош мутахассиси |
| Розуқулов У. У. | — | Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари |
| Абдурахманов М. С. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
| Каньязов Е. С. | — | Адлия вазирининг ўринбосари |
| Алимухамедов Б. Б. | — | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари |
| Абдуазизов А. А. | — | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси |
| Усмонов Р. Ж. | — | Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари |
| Ахмедов И. С. | — | «Ўзбекистон мухандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси |
| Магрупов Ю. Д. | — | «Тошкенттадқиқот» институти директори |
| Шоназаров Ш. Т. | — | «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарорига 1-илованинг 4-позициясидаги «Ўзбекистон давлат муҳандислик-техник қидирувлар бош институти» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» давлат унитар корхонаси сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 30 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 31-бандидаги «Тошкенттадқиқот» муҳандислик-техник қидирувлар институти» сўзлари «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» давлат унитар корхонаси сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003й., 9-сон, 83-модда) 1-иловадаги 31 ва 77-позициялар чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ташкилий тузилмасидаги «ЎзГИИТИ ОАЖ» сўзлари «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» давлат унитар корхонаси сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда; 2008 й., 24-25-сон, 223-модда; 2010 й., 18-19-сон, 141-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, 31-сон, 781-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)