|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.01.2009
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1998 ЙИЛ 22 АВГУСТДАГИ 362-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ДАВЛАТ МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ, ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 30 августдаги ПҚ–165-сон қарорининг 9-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тартибининг 27-банди «в» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш учун».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 январь,
3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 3-модда)