|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.11.2002
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАРВОЗЛАРДА ҚАТНАШУВЧИ УЧУВЧИЛАР ВА ТЕХНИКА
ХИЗМАтЧИ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР СИРАСИГА КИРУВЧИ
ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ
БЎЙИЧА СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ
МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ХИЗМАтЧИ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР СИРАСИГА КИРУВЧИ
ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ
БЎЙИЧА СУҒУРТА ПУЛИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ
МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Парвозларда қатнашувчи учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғуртаси 1994 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.
2. Парвозларда қатнашувчи учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пуллари:
учувчилар сирасига кирувчи шахслар учун — энг кам иш ҳақининг 80 баравари миқдорида;
техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахслар учун — энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида белгилансин.
Тўловлар суммаси учувчилар таркибига кирувчи шахслар учун амалдаги энг кам иш ҳақи миқдорининг 40 фоизи, техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахслар учун — 20 фоизи миқдорида бир йилда бир марта белгиланади.
3. Учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат суғурта бош бошқармасига юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда Учувчилар ва техника хизмати кўрсатувчи ходимлар сирасига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси қоидаларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, компаниялар, концернлар, корпорацияларга етказсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 29 декабрь,
612-сон